Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman
www.ziyouz.com кутубхонаси
42 Шуни тушуниб етдимки, мурғак болакай кичкина бармоқчалари билан отасининг бармоғини қисимлагани он, уни ҳеч қачон қўйиб юбормасин! Англадимки, инсон боласи бошқа бировга, фақатгина юқорига кўтарилиши учун ёрдам бераётганидагина баланддан қарай олар экан! Инсонлар, сизлардан ўрганишим мумкин бўлган яна шунчалар кўп нарса борки... аммо уларнинг менга зарурати қолмайдиганга ўхшайди... чунки, мени мана шу ёғоч отга миндирганларида, афсуски, жонимни Ҳаққа топширган бўламан. Ҳар доим ҳис қилганингизни гапиринг, ўйлаганингизни амалга оширинг! Агар... сенинг шу ухлашингни бугун сўнгги бора кўриб турганимни билсам, маҳкам бағримга босган ва Тангри Таолодан мени, сенинг қўриқчи фариштангга айлантиришини илтижо қилган бўлардим. Эшикдан қандай чиқаётганингни охирги бор кўраётганимни билсам, бағримга қаттиқ босиб ўпган ва янада кўпроқ меҳримни бериш учун яна қайтадан ўзимга чорлаган бўлардим. Овозингни сўнгги бор эшитаётганимни билсам, мен ҳамма гапирган гапларингни қайта-қайта, бениҳоя эшитиш учун ёзиб олган бўлардим. Агар сени кўриб турганимнинг сўнг дақиқалари эканини билсам, шундай деган бўлардим: «Мен сени яхши кўраман, аммо буни шусиз ҳам билишинг мен аҳмоқнинг хаёлимга ҳам келмабди. Ҳар доим эртанги кунимиз бор, ҳаёт бизга, ҳамма-ҳаммасини изга солиш учун яна бир фурсат бермоқда, бироқ, янглишган бўлсаму бугун ҳаммаси тугаса, сенга шуни айтган бўлардимки, сени жуда қаттиқ яхши кўраман ва ҳеч қачон унутмайман! Кекса ҳам, ёш ҳам эртага нима содир бўлишини билолмайди. Балки суйган инсонларингни сўнгги бора кўриб тургандирсан?! Шу боис, ниманидир кутма, бугуноқ бажар, чунки эртанги кун ҳеч қачон келмас бўлса, сен – биргина жилмайиш, биргина бағирга босиш, биргина ўпиш учун вақт тополмаганинг, сўнгги истакни бажаришга келганда жуда-жуда банд бўлган кунингга лаънатлар ўқийсан. Ўзингга яқин инсонларни қўллаб-қувватла, қулоқларига сенга қанчалар керак эканликларини шивирлаб айт, уларни эҳтиёт қил, «афсус», «мени кечир», «раҳмат» ва «марҳамат» деган сўзларни ва ўзинг билган ҳамма хуш каломларни айтиш учун вақт топ. Ҳеч ким сени фикрларинг боисгина эслаб ўтирмайди. Парвардигори Оламга, ҳиссиётларингни тилингга чиқара олишинг учун донолик ва куч-қувват сўраб илтижо қил. Дўстларингга улар сен учун қанчалар қийматли эканларини айт. Агар сен буларни бугун қилмасанг, эртанги кунинг ҳам худди кечаги кунинг каби бўлиб қолади. Ва агар сен буларни амалга оширмасанг, ҳеч нарсанинг аҳамияти қолмайди, қиладиган ишинг ҳеч нарса, ҳеч нарса ва фақат ҳеч нарса бўлиб қолади! Бунинг вақти соати етди...» Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling