www.ziyouz.com кутубхонаси
54
Асарда саволлар қўйилган, жавоб эса имкондан ташқарида, зеро, учинчи парвона мисоли
«аланга ичига кириб оташ ичра ғойиб бўлган»гина – БИЛАДИ ва... ўзи «эришган билим ҳақида
гапира олиш имкониятидан маҳрум бўлади...»
Аслида, профессор Зиёнинг ўғли айтмоқчи, «теварагимиз рамзларга ва тимсолларга
тўладир». Ва шу румузу тимсоллар «ақл қулоғига баланд овоз билан хитоб қилиб турибди».
Бироқ биз, биз эшитяпмизми шу хитобларни?! Мабодо, довонга кўтарилган сари қулоқлар
битгани каби, башарият сафида юксалишимиз баробари «ақл қулоғи»миз ҳам битиб
бормаяптими?!.
Қадимгилар адабиётни табиатга тақлид деганлар. Чамаси, Исажонга ҳам шу йўлдан
бориш маъқул кўринибди – романни рамзу тимсолларга тўлдирибди. Бу рамзу тимсоллар
тафаккуримизга қаратилган – фикр билан уларни чақишимиз тафаккуримизни чархлашига
имоним комил. Асарни ўқиганда бир-биридан мураккаб саволлар кетма-кет қалқиб чиқаверса
ҳам, эҳтимол. Лекин улар ичида энг муҳими, бугунги тараққий даражасию эртанги имконлари
уфқининг чамасидан масруру мағрур турган ХХI аср кишиси учун энг жўн ва энг мураккаби
мана булардир, балки:
«Мен кимман?»
«Отим нима?»
Дилмурод Қуронов,
филология фанлари доктори
Do'stlaringiz bilan baham: |