Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/53
Sana30.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1415292
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53
Bog'liq
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman

www.ziyouz.com кутубхонаси 
53
тақдири ҳақида ўйга толган муаллиф шахси бирлаштиради, яхлит бутунликка – романга 
айлантиради... 
Исажоннинг битиги анъанавий йўлда ёзилмагани ақлга тайин, лекин уни модернизм ё 
постмодернизмга тааллуқли этишга-да қийналади киши. Модернистик асар дейин деса, унда 
ҳам турфа услублар – кўҳна диний ривоятлардан тортиб ҳозирги «интернет тили»гача, ҳам 
турфа жанрлар – қадим диний дидактикадан тортиб урфдаги «боевик»кача... қуроқ-қоришиқ 
бирбутунлик касб этаётибди. Ҳай, постмодернистик асар деб қўя қолай деса, муаллиф оламу 
одам ҳақидаги ўй-ташвишларини ифода этмоқ учун бадиий модель – постмодернистлар инкор 
қилган метаривоят яратиб қўйибди... Ҳолатдан чиқишга уриниш деманг-у, назаримда Исажон 
ўзи билган биздагию хориждаги ижодий тажрибаларнинг барини ичдан ўтказибди – бугун 
ўзини қийнаб турган муаммоларнинг бадиий идрокию ифодаси учун мақбул шакл излапти
изланишлари синтезга олиб келибди.
 Дарвоқе, ғарбда урф бўлган «изм»лар маънавиятимиз учун зарарли дегувчиларнинг 
ташвишлари, албатта, асоссиз эмас. Марғуб томони шуки, Исажон ўша «изм»лардан мақбул 
шаклни олгани ҳолда, ўзи миллий заминда собит турибди. Жиллақурса бир жиҳатни олайлик: 
постмодерн кайфият дегани миллатлару миллий маданиятлар қоришувини кўзда тутади, 
шундай заминдан униб чиқади. Ёзувчимиз эса бу руҳ-кайфиятни бутун вужуди билан инкор 
қилади, профессор Зиёнинг ўғли каби «ўзи севган, амалларидан Ўзи рози бўладиган халқ 
орасида» яралганига шукрона келтиради, рўзи маҳшарда «ўз жонажон тупроғида, ўз 
жонажон миллати билан бирга бўлишни орзу қилади»; Ватанни «иймонининг қўрғони» деб 
билади, «дилининг илдизлари шу ер ости булоқларига боғлаб қўйилгандай, узилса 
қурийдигандек» ҳис қилади ўзини. Ҳа, асл ижод, агар у миллий-маданий заминда воқе бўлса, асло 
кўр-кўрона тақлид бўлмайди. Зеро, ижодий синтез дегани бир жиҳатдан алхимияга монанд: 
кимёгар турли моддаларни қориштириб сар олтин олишга интиларкан, сингишмаган моддалар 
чўкинди бўлиб шишада қолаверади.
Ёзувчи ҳаётнинг маънисию башарият тақдири ҳақида ўйга толган, дедик. Ахир, инсон 
ҳаётидан маъни излаш сўнгги икки аср мобайнида адабиётнинг марказий муаммосига 
айланмадими? Ҳа, ҳатто модернизмнинг айрим оқимлари инсон ҳаётини ҳар қандай маънидан 
айро тушади деб даъво қилди ҳам, озми-кўпми шу кайфиятга тушдик ҳам. Хайриятки, ислом 
нури билан ёришган диллар бу кайфиятни ўзига сиғдиролмади, сиғдирмади. Жумладан, Исажон 
ҳам. Ёзувчи муаммонинг илдизига назар солади ва кўрадики, Яратганидан узоқлашиши 
баробари инсон ҳаётининг мазмуни йўқолиб бораётганини теранроқ ҳис қилган, бу ҳис 
муттасил кучайиб борган. Ва бу ниҳоясиз жараён. Шунинг учун ҳам романда яралмиш – инсон 
«тангрининг иродасига исён ўлароқ» яратган энг олий мавжудот – клон ҳам оламнинг нечоғли 
мукаммал яратилганини идрок этгач, «мазкур силсила аро ўз ўрнини топишга ҳаракат қилади». 
Аммо ҳайҳот... топмайди, тополмайди.
Шу боис ҳам дунёларга сиғмайди, оламни бунчалар мукаммал яратган Зотни «излаб топиш 
ва бутун олам яратилишининг сабабларини Ўзидан сўраш учун» бош олиб чиқиб кетади. У 
кўзлаган манзил белгили: излагани – «Унинг иродасига ва менинг яратилишимдан мақсадига 
мос... келадиган макон ва замон». Бироқ, ҳайҳот... у тушган йўл қаён элтади, кўзлаган 
манзилига етадими ва ё ўша мангу дарбадарга қисматдош бўлиб қоладими?.. Ким билади, 
«бутун олам илгарилаб бораётган турли-туман йўллар»нинг қай бири ҳақ йўл? Собит ишонч 
билан «қисматимиз шу саҳрода яшаб Парвардигорга ибодат қилиш ва ажалимиз етганида 
жонимизни Ўзига топширишдир» дея кундалик юмушларига машғул бадавийларми? Ва ё ёруғ 
оламга этак силкиб, бутун борлиғи – қалбию ақли билан Яратганга юзланган авлиёнинг 
йўлими?..


Исажон Султон. Боқий дарбадар (роман) 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling