Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/53
Sana30.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1415292
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   53
Bog'liq
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman

www.ziyouz.com кутубхонаси 
48
тамомила бўйсунган ҳолда ўзгармоқда ва ер юзидаги тафаккур қилувчи ягона жонзотга – одам 
боласига қарата ўз тилида хитоб айламоқда эди.
Тафаккур қилувчилар учун эса янада чуқурроқда бошқа ҳақиқат яширинган эди! Яъни, 
бундай фалокатлару офатларсиз ҳам, ҳар дақиқада юзлаб инсонларнинг боқий руҳлари фоний 
вужудларинию ёруғ дунёни тарк этиб, тасаввур ета олмас абадий маконларга унсиз ва жим 
жўнамоқда эдилар. Бундай фалокатлар ва тўфонлар мангулик сафарига йўл олаётган 
кишиларнинг қалбларида ҳам рўй бераётган бўлса не ажаб? Ҳа, инсон боласи учун қиёмат жон 
таслим қилган онидан бошланмоқда... инсонлар ана шу қиёмат кунига дуч келмаслик учун 
дунёда иложи борича кўпроқ муддат туришни орзу қилмоқда... ўзларининг шусиз ҳам 
барҳаётликларини англаёлмасдан, вақт ўтгани сайин жулдурлашадиган вужуд либоси ичида 
мангу қолмоқни ихтиёр этмоқда эдилар. Бир томондан, замонавий илмларнинг чўққиси 
ҳисобланмиш ген муҳандислиги тадқиқотчиларга мангу одам яратиш имконини бераётган 
бўлса, иккинчи томондан, кашф этилган барча ҳужайралару генлар ўша кун келганида туб-
тубидан парчаланиб, нобуд бўлиб кетар, янада ҳайбатлироқ ҳақиқат мана шунда эди! У кунда 
мезонлару вазнлар тубдан ўзгарар, барҳаётлик бошқа шакл ва мазмун касб этар... бу 
ҳақиқатларни олам яратилганидан то маҳшар кунигача дунёга келадиган инсонлардан фақат 
биттаси – энг муборагигина ўз кўзи билан кўрган эди, холос! 
Ақлу тафаккур англаб ололмайдиган ана шу ҳодисаларнинг ёруғ дунё қонуниятлари каби ўз 
қонуниятлари бўлиб, уларни оддий одам болалари фақат ҳислари ва юраклари билан сеза 
олардилар. Инсонлардан мангуга яширинган бу ҳодисалар заминидаги маъноларга эришиш 
тафаккур тарихида жуда оз сонли кишиларгагина насиб этган эди.
Профессорнинг ёдига ана шундай мубораклардан бирининг мисралари келди. Санъатининг 
теранликларига турли ишораларни ва ҳикматларни яшириб кетган бу киши, умр шоми 
яқинлашаётганини олдиндан сезаркан, келажакдаги барча инсон болаларига асрлар ортидан
мисралар аро илтижо қилмоқда эди. Ночор қаламим остидан чиққан ва ўзим дуру гавҳар деб 
тахмин қилганим сатрларни ўқигувчи киши ила мени бақамти қилганинг – сенинг иноятингдир, 
юрагимдан ситилиб чиққан мисраларимга нигоҳ ташлаган ҳар бир кишини ўз марҳаматинг 
соясига олгил деб, ўқувчининг ҳаққига олдиндан дуо айламоқда ва ўзи ҳам дуодан умидвор 
ҳолда муножот қилмоқда эди: 
Ё Раб, ушбу турфа шўхи дилфириб, 
Ким онинг васлин манга қилдинг насиб. 
Ё Раб, бу зарбулмасалнинг турли шўх ва дилга фириб берувчи маънолари васлини менга 
насиб айладинг. Энди уни: 
 
Эл кўзига доғи маҳбуб айлагил, 
Барча хотирларға марғуб айлагил. 
 
Маъниларини элга маъқул ва марғуб қилганинг рамзларни эса: 
 
Гарчи мақсудиға мубҳамдур баён, 
Қуш тилин эл кўнглига қилғил аён. 
Шундан сўнг эса бу мангу зот хокисорликнинг ва самимиятнинг ажойиб намунасини туҳфа 
этган эди: 


Исажон Султон. Боқий дарбадар (роман) 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling