Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/53
Sana30.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1415292
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   53
Bog'liq
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman

www.ziyouz.com кутубхонаси 
44
– «Махес», ёнилғи миқдорини билдиринг. 
– Ёнилғи – иккию етти. 
– Сизни тушундим... Нишон йўқ қилинсин!
– Такрорланг!
– «Махес», нишон йўқ қилинсин!
– «Фиръавн», унга яқинроқ бориш керак! Нишонни тутиш тизимини ўчириб, 
яқинлашмоқдамиз.
– Замбараклардан кетма-кет ўт очинг!
– Нишонни тутиш тизимидан чиқдик, замбараклардан кетма-кет ўт очамиз!
– Ўт очилдими, «Махес»?
– Худди шундай, буйруқ бажарилди!
– Нишонни кўряпсизми?
– Ҳа, унга яқинлашяпман.
– Тушунарли.
– Нишон пасаймоқда, унга яқин келдим, масофа ярим мил... 
– Нишон пасаймоқда? Бу нима дегани? 
– У ўтириб олди. 
– У ўлдими? 
– Аниқлашнинг иложи йўқ. У ўтирибди. 
– Тушунарли. Тезликни камайтиринг. Барча жанговар машиналардан нишонга қарата ўт 
очилсин!
– Бу хавфли, атрофда танув белгилари бўлмаган бошқа жанговар учоқлар ҳам бор.
– «Махес», вазиятга қараб ўт очишга тайёрланинг! Нишоннинг ўзингизга нисбатан ўрнини 
билдиринг.
– Чапдан етмиш даража.
– «Махес», нишоннинг вазиятини билдиринг. 
– У қумга ётиб олди... Кўриш қийин, тўзон кучаймоқда... «Фиръавн?..» «Фиръавн», у ибодат 
қилмоқда! 
– «Махес», нишонни ракеталар билан йўқ қилишга ҳаракат қилинг.
– «Фиръавн», десант туширишга рухсат беринг! 
– «Махес», нишонни ракеталар билан йўқ қилинг! 
– Тушундим, нишонда «ушлаган» ҳолда яқинлашяпман.
– Масофани билдиринг. 
– Масофа чорак мил. 
– «Махес», форсаж!
– Форсажга ўтилди!
– Ўт оч!
– Ўт очилди.
– Нишон йўқ қилиндими? 
– Ҳеч нарса кўринмайди, ҳамма ёқ тўзон. 
– Зарба чизиғидан ўнг томондан чиқилсин, курс етмиш беш.
– Зарба чизиғидан ўнгга чиқяпман, курс етмиш беш!.. 
– «Махес», қуроллар жанговар ҳолатда тутилсин. Бегона ҳарбий учоқларни нишонда тутган 
ҳолда, ўн беш даража ғарбга ҳаракатланилсин! 
– Хўп бўлади! 
Бўрон олдидан турган шамол аллақачон қумларни кўтарган, номаълум одам «ҳаво-ер» 
русумли ўлимчил ракеталар зарбаси ва шамол кўтарган қум тўзони ичида кўзга кўринмай 
кетган, ҳозир уни махсус қурилмалар ҳам кўролмаётган эди. «Ваҳший»нинг ўт очганини кўрган 


Исажон Султон. Боқий дарбадар (роман) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
45
бошқа ҳарбий учоқлар яқин масофада турганларича тўзоннинг тарқалишини ва номаълум 
кишининг чиқиб келишини кутмоқда эдилар. Бу орада «Ваҳший» «Фиръавн»нинг навбатдаги 
буйруғини ҳам бажариб улгурди, яъни яқин орадаги «Миг»ларни лазер мўлжалига олди.
Ҳар ҳолда, бошқа жанговар учоқларга ҳам шу мазмундаги буйруқ келган бўлса керак, 
«Миг»лар, «Мираж»лар, «Кфир» ва «Торнадо»лар ҳам ўз вазиятларини «Ваҳший»га нисбатан 
ҳужумга қулайроқ бўлиши учун мослаб, айланиб ола бошладилар. 
Энди бу ўлим машиналари турли қуроллардан бир-бирларини мўлжалга олганча буйруқ 
кутмоқда эдилар. «Ҳаво-ҳаво» типидаги ракеталар аллақачон жанговар ҳолатга келтирилган
ҳимоя воситалари ва чалғитувчи термик воситалар жангга шай ҳолатда эди. 
Дунёнинг энг кучли бир қанча мамлакатининг ҳарбий учоқлари ана шу тарзда бир-бирига 
қурол ўқталиб турар эди. 
Махсус радиоканалда эса «Ваҳший» билан «Фиръавн»нинг сўзлашуви давом этмоқда эди: 
– «Махес», нишонни кўряпсизми? 
– «Фиръавн», шамол кучайиб бормоқда, ҳаммаёқ қум... тепа ҳам, паст ҳам... ҳеч нарса 
кўринмайди. 
– «Махес», нишонни қидиринг! 
– «Фиръавн», бунинг иложи йўқ, ҳеч нарса кўринмаяпти, экранларда ҳам... Бегона учоқлар 
бизга нисбатан жанговар йўналишга ўтдилар. 
– «Махес», бошқа учоқларга эътибор қилинмасин. Биз уларни фазодан «ушлаб» турибмиз. 
Излашни давом эттиринг! 
– Тушундим, излашда давом этамиз... 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling