Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/53
Sana30.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1415292
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53
Bog'liq
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman

www.ziyouz.com кутубхонаси 
51
сўнг ўнг қанот синди, унга ўрнатилган икки моторнинг оғирлиги боис ҳавода чирпирак бўлиб 
айланганча, қум қоронғилиги ортида пастда ғойиб бўлди. Роппа-роса уч сониядан сўнг иккинчи 
қанот ҳам узилди ва у ҳам бўрон шиддати аро кўздан йўқолди. 
Шунга қарамай, қанотсиз қолган учоқ учишини давом эттирмоқда эди.
Бор-йўғи ўттиз икки сонияда учоқ ерга келиб урилди, урилган жойида улкан чуқур ҳосил 
қилиб, тепага қайта сапчиди, тезлик катта бўлгани учун у бир неча қисмга бўлиниб кетди, 
бўлаклар урилиш кучи оқибатида яна бир қанча юз метр жойгача учиб-парчаланди, парчалар 
орасида одамларнинг таналари ва юклар ҳам кўзга ташланар эди. Шамол учираётган қум 
зарралари майда парчаларни шу заҳоти кўмиб ташлади, каттароқ бўлаклар олдида эса қум уюла 
бошлади. Бу ҳалокатда бировнинг тирик қолганини тахмин қилиб бўлмасди – қулаш чоғидаёқ 
кўпчиликнинг юраги ёрилиб кетган, бақувватроқлар эса урилиш чоғида жон таслим қилган 
эдилар. 
Тиёншон ёнбағридаги ғорда истиқомат қиладиган авлиё ҳам қўрқувга тушган эди. 
Парвардигори олам куч-қудратининг бир тимсоли бўлган бу офатнинг нима эканини у яхши 
биларди. Унинг билгани тарихга кўра, азобу уқубатлар ҳам, раҳмату баракотлар ҳам айнан 
шамолларнинг қанотларида келар эди.
 
Бир оздан сўнг урилган янада шиддатлироқ эпкин ғор оғзида ўсган анжирни – ризқ 
дарахтини таг-томири билан суғуриб олди ва пастликка қараб хасдай учириб кетди.
Саҳродаги лўлилар карвони ҳалиям ўз жойидан қўзғалмаган эди. Карвонбоши шамолнинг 
зўрайиб бораётган ғалаёнини кўриб, ҳаммани бархан ортига кўчирди, ухлаётган неварасини 
кўтарганча, бархан ёнбошидаги чуқурлик ичига авайлаб ётқизди, устидан тўнини ёпиб қўйди. 
Қолганлар лом-мим демасдан шамолнинг ҳайқиришига қулоқ тутиб турардилар, шамол 
уларнинг кийимларини юлқилаб-узгудай бўлиб эсмоқдайди. 
Лўлилар карвонбошиси унинг, шу шўрлик кавмнинг ватан илинжида бесамар дайдишларига 
чек қўйиши керак бўлган шамол эканидан умидвор эди.
Карвонбоши турли халқларнинг турлича ибодатларини билар, бироқ, қайси бирининг 
ибодати қай тарзда қабул қилинишидан бехабар эди. Шу боис ҳам у энг сўнгги пайғамбарнинг 
ибодатини қилди: кўзларига қум тиқилган ҳолида кунботарга қараб шундоққина қум узра чўк 
тушди. Ва агар бу шамол умрларига ниҳоя қўядиган бўлса, ҳаёти дунёдаги умрини 
хотималайдиган бир ибодатни адо этишга киришди. 
* * * 
Шамол еру кўкни энлаб роппа-роса бир кеча эсди. Шундан сўнг ғалаён аста-секин тинди.
Тиёншон ва Олтой ёнбағирларидаги ўрмонларнинг аҳволи ачинарли эди: сарвқомат арчалар 
қоқ бўлиниб-синиб кетган ва айқаш-уйқаш бўлиб уйилиб ётарди, уларнинг остида ҳалок бўлмай 
қолган ва яраланган ҳайвонларнинг бўкиришларию чийиллашлари теваракни тутиб кетган эди. 
Саҳродан келган қум бўронлари авлиёнинг ғорини абадиян бекитиб ташлади. Бироқ, шу 
маҳалда ичкарига кирган одам ҳайрат бармоғини тишлаши шубҳасиз эди: ичкаридаги ҳаво 


Исажон Султон. Боқий дарбадар (роман) 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling