Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/59
Sana15.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1269910
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   59
Bog'liq
Ozod [@kitoblar pdf]

 
 
ОХИРГИ АКС 
Шамол қаттиқ тўлқин урди, Озод қўлларини қанот каби ёйиб, 
силлиқ сатҳга қадам қўйди. 
Шамол қаттиқ ғувиллар, қояларни емирмоқчидай шиддат урар
Озод унинг қудратини ҳис қила-қила, типпа-тик девордан чайқала-
чайқала юқорига қараб ўрламоқда эди. Тез орада ер кўзга кўринмай 
кетди, 
шамолнинг 
шиддати 
пастдаги 
булутларни 
янада 
қуюқлаштирди – улар қоялардан нарига ўтолмай, бу босим остида 
тобора зичлашиб-мингашдилар. 
* * * 
Бу шамол асли кунботар тарафнинг ҳайбатли кенгликларидан 
қўзғалган эди.
Шу тобда у ортда қолиб кетган қишлоқ узра ҳам эсмоқда эди. 
У 
эсганида 
атроф-жавониб 
тамомила 
тўлқинланди, 
симёғочларнинг симлари ларзонларзон, у ёқдан-бу ёққа солланганча 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
131
увилладилар.
Дарҳақиқат, бу баҳайбат шамол эди, унинг овози тепаларда ҳам 
гувилларди. У эсган маҳалда ҳамма нарса тилга кириб, овоз чиқариб 
нидо қила бошлади. Ҳамма нарсани овоз чиқаришга мажбурлади, бу 
маҳалларнинг ягона ҳоким ўзи бўлиб олди, унинг баҳайбат босими 
остида инграмаган, нола қилмаган биронта нарса қолмади... Битмаган 
иморатларнинг синчлари оралаб эсди, бу шамолда қолган кишилар 
худди маст киши каби чайқала-чайқала манзиллари томон 
борардилар.Узумзор эгасининг бутун сарватини ер билан битта қилди 
у, боғ сатҳи узилган узум новдалари ва ҳали кўкимтир шингиллар 
билан тўлди.
Сўнгра ер юзаси топ-тоза бўлиб қолди, чангсиз тақир ер узра энди 
қуруқ овоз чиқариб эсаверди шамол.
Бу талотўпдан кўр киши ҳазилакам қўрқувга тушмади. Шамол 
уни гандираклатиб юборди, у чўк тушиб қолди. Яхтагининг этаклари, 
белбоғи ва салласининг учи юлқинар эди. Ким билсин, шамолнинг 
қанотларида яна нималарни ҳис қилди экан? 
Шамол тандирнинг чўғларини ҳам кулларга қўшиб сочди, икки 
яшар иштонсиз бир болакай бу сурондан қўрққанидан чириллаб 
йиғлаб юборди, унга ҳалак бўлган онаизорнинг кўйлагига чўғ 
илашди, кўйлак ёна бошласа-да, она парво қилмай боласи томон 
ҳовлиқиб чопиб борар эди.
Даласида тут тагига ўтириб олган ота уйига қайтиб кетмади, 
балки бу шамолдан кейин қуядиган жалани кута бошлади. У, жала 
асносида елкаларини илма-тешик қилиб дўл ёғишини, кутишидан 
фойда йўқлигини ҳам, дўл экинларни пайҳон қилиб юборишини ҳам 
биларди, эҳтимол. Аммо аёлининг ва болаларининг ризқи бошидан 
кетолмади, шу тарз даласида қолаверди. 
Аслида Озодни юксакка кўтариш учун эсган шамол қишлоқда 
мана шундай ўзгаришлар ясади. 
– Экинларим ер билан битта бўлиб кетибди-ку? – жаҳлланиб 
ғудранар эди деҳқон. – Бола-чақанинг ризқи эди-я, аттанг. 
– Кирларимни ёйиб-сочиб ташлапсан, ер юткур, – дея шамолни 
қарғар эди қўшни аёл, юз-кўзини тўзондан пана қилганича, ҳовлининг 
ҳар ер-ҳар ерида ҳилпираб ётган кирларни тўпларкан. 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
132
Қуйироқдаги ҳовлидан яна бир аёлнинг овози эшитилар, у 
боласини койимоқда эди: 
– Дастурхонни райҳонлар орасига қоқ демаганмидим, аҳмоқ? Ана, 
увоқлари билан қўшиб шамол учириб кетипти! Ота-бувамни савобдан 
бенасиб қилдинг-ку, бола бўлмай қол!.. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling