Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Ozod [@kitoblar pdf]
Маломатчилар Пастда, дашту биёбоннинг бир четида бир тўда киши кўринди. Атрофда фақат сарғайиб-қуриган шохчалар, буталарнинг қуруқ таналари, туссиз ва рангсиз ўлик тупроқлар устида жаврашиб ўтирган бу кишилар нима учундир шўх-шодон, қандайдир таом пишириш билан банд эдилар. Булар кимлар? – деб сўради Озод, кўрганларига ақли ишонмай. Кимсасиз даштда, на сув, на емиш бор бу жонсиз кенгликларда кишиларнинг таом пишириб,ўйнаб-кулишлари ақлга сиғмас эди. Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 114 Булар бахтдан бехабар, маъни уқмас кишилар, – деб жавоб қилди ҳамроҳи. – Бутун умрлари давомида қилар ишлари турли таомлар пишириб қорин тўқлаш, теваракда кўринган неки борни маломат қилишдан иборат. Сен ўтган манзиллардан улар ҳам ўтишди, панду насиҳатларни ҳам эшитишди, аммо маъниси ақлларига етиб бормади. Вaқти келиб бу кишилар ҳам сўз айтиш неъматидан маҳрум этилгач, шакли инсону асли ҳайвондан иборат махлуқлардан фарқи қолмайди. Кўзлари маъно касб этмай қўяди, ранглари қорайиб, терилари таналаридан палахса-палахса бўлиб ажралиб тушади, шу тариқа инсонлик мақомидан чиқиб, ҳайвонликдан ҳам тубанга тушадилар ҳамда кун келиб жонларини жабборга топширганларида, ер остларининг жирканч махлуқларига айланиб кетадилар. Чўл ўтинлари чирс-чирс ёнар, кўкимтир тутун тепага ўрлар, бу давра не учундир хушнуд ва хушчақчақ, оғизларидан сўлаклари оққанча таомнинг пишишини кутар эдилар. У ҳолда бу кишиларнинг мавжудиятидан мурод не? – деб сўради Озод. Мавжудиятидан мурод? – деб сўради шамол. – Ўзлари шу йўлни танлаб олишди-ку? Боя йўлда кўрганинг кишилардан фарқ қилиб, булар ўз тақдирларидан розидирлар. Ҳамма орзулаган иноятлар бу жонзотларга керак эмас. Оловда исиниш, ҳиринг-ҳиринг кулиш ва дуч келган нарсани ейишдан бошқа қилар ишлари йўқ. Мана шу рангу туссиз, маънисиз ҳаётларида яна абадиятдан ҳам умидворлар. Сен кўрган Хоин ўзининг хоинлигини, ёв ўзининг ёвлигини билар, шу боис ҳам изтироби ичида Парвардигорнинг марҳаматидан умидвор эди. Ҳатто бадбахт маймунлару кўзи кўр қуртлар ҳам кун келиб, тақдирларининг ўзгаришини билганлари сабабли, жонли тимсол сифатида яшаганлари учун Тангри розилигини истаб дарахтлар устида масхара бўлиб ёки каваклар ичида умр кечириб юришади. Булар эса кибру ҳаво ичида ўзларини олам гултожи деб ўйлайдилар. Булар ҳам сенинг элингдандир. Билиб қўй, Тангрим яратган барча махлуқларнинг орасида энг даҳшатлиси мана шулардир! Нега юзингни терс ўгирмоқдасан? Қўй, уларни кўрсатма менга, – деди Озод, озорланиб. – Бу кишиларнинг бутун туриш-турмуши мени қўрқитмоқда, шу ҳолимда, Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 115 “шундай кишиларга рўбарў келишдан ўзинг асрагин” деган калимадан бошқа сўз ақлимга келмаяпти. Имон билимдан ҳосил бўлишини англамаган қавмдир бу, – деди шамол, Озодга раҳм қилиб. – Бу кишиларнинг ўйин-кулгиларини, айшу сафоларини, кибру ҳавога тўла лафзларини эшитишни истайсанми? Ораларида ўзларини мадҳ этувчи шоирлари ҳам бор, уларнинг назмини тинглашни истайсанми? Ҳаргиз у томонга юзимни буришга ундама мени, –деди Озод терс қараб. – Зотан, бу ёққа келишда хаёлимга ҳам келмаган кўп нарсаларни англаб етмоқдаман ва англашимда кўмак берганинг учун сендан миннатдорман. Истасанг яъжуж-маъжужлар ичига бошла мени, истасанг ер остларининг тубсиз дарёлари томон етакла... аммо бу қавмдан мени узоқ тут. Тўғри айтдинг, – деди шамол, қониқиш билан. – Булар – мардудлардир. Булардан ҳам бебахтроқ яна бири бор – ҳозир уни ҳам кўрасан, шомларни титратадиган қичқириғини ҳам эшитасан. Уни Муртад дейдилар. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling