Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Ozod [@kitoblar pdf]
Уйда ётибману сезиб турибман, Кўкда кетаётир қушлар қайтишиб. Хайрлар ёғдириб қанотларидан, Хаста шоирига видо айтишиб. Бор, менинг учун ҳам уларга қўл қоқ... Лола, лолажоним, лолақизғалдоқ... 37 * * * Бир оз аввал тасвирга олганимиз шамолнинг жунбишлари аро, ярмигача қумга кўмилиб кетган кўза ҳам нола чиқарган эди. Мана бундай нидо қилди нақшинкор у кўза: Илоҳи, сен тақдир қилмасанг, бу маънолардан бехабар эдим, у маъноларнинг жилваларини дунёга сочган – Сен, дилимга очган ҳам – Сен. Илоҳи, сўзларни яратган – Сен, уларга маънолар жойлаган – Сен, у маъноларни бору йўқ айлаган ҳам – Сен. Сўнг бу нидолар жуда қадимий ва муборак бошқа бир нидога қўшилиб кетди, у эса, Озод англаб етган ҳақиқатларнинг бемисл гўзал ва самимий эътирофи бўлиб чиқди: “Илоҳи, акрам ул-акрамин — Сен, ва гуноҳкор — мен. Илоҳи, агарчи журму исёндин ўзга ишим йўқ, аммо Сендин ўзга ҳам кишим йўқ. Илоҳи, ёмон афъолимдин паришонлиғим чўхтур ва шум нафсимда пушаймонлиқ йўқтур, мундоқ балодин қутулурға умидим Сендин- ўқтур. Илоҳи, ўзлук ёмонлигидин ўзлугум била ўта олмайдурмен ва яхшиларнинг этагин ёмонлиғим уётидин тута олмайдурмен. Илоҳи, йиллар ибодат қилғонни рад қилсанг, ҳеч ким дахл қила 37 Муҳаммад Юсуфдан Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 148 олмас ва қарнлар исён қилғанни қабул қилсанг, ҳикматин ҳеч киши била олмас. Илоҳи, иноятингға умидворменким, гуноҳим беҳаддур ва Раҳматингға сазоворменким, хато-у саҳвум беададдур. Илоҳи, дарди ҳолимни ҳар кимга айтсам, рад қилса, Сенга таважжуҳ эткаймен ва агар Сен рад қилсанг, неткаймен ва кимга кеткаймен? Илоҳи, Сенинг йўлунгда туфроғ етса, тўтиёдур ва кесак йўлуқса, кимёдур, ғайрингдин қизил олтун қора туфроғдек беқадру камбаҳодур. Илоҳи, ёмонлиғимдин агарчи кўп аламим бор, ғамхорим Сен бўлсанг, не ғамим бор? Илоҳи, дунё майли риштасин кўнглумдин уз ва нафсоният тийралигида ҳидоят шамъи била Ўзунг сори йўл кўргуз. Илоҳи, ул узун йўл ва қатиғ водийда иноятинг била йўлла ва анинг қатъида аёғим тойилса, дастгирлигинг била қўлла. Илоҳи, туфроғдин эл кўзига тийралик етар ва қуёш ашиъа била олам аҳли кўзин равшан этар. Илоҳи, чун ҳар не қилилур Сенга тақдирдур, қилғучиға қилмоқта не тадбирдур. Илоҳи, тақдир қилғанингни қилурға не ихтиёр, қилмасмен демакка кимнинг ҳадди бор? Илоҳи, агарчи залолатқа тушубмен, аммо ҳидоятингга талабгормен ва агарчи тамуғ ўтиға тушкали ёвушубмен, аммо раҳматингдин умидвормен. Илоҳи, кўнглумни дарду шавқинг муҳаббати била овут ва кўзумни надомат ашки селоби била равшан тут. Илоҳи, тилимни неъмати беқиёсингга шокир айла ва кўнглумни ҳамду сипосингга зокир айла. Илоҳи, қаламимға ҳамдинг рақамиға машғуллик бер ва рақамимға халойиқ кўнглига мақбуллик бер...” 38 38 Ҳазрат Алишер Навоийдан Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling