Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc


нидо қилиб юборди Озод. – Мен ўзимда чақмоқ шиддатини ҳис


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/59
Sana15.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1269910
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59
Bog'liq
Ozod [@kitoblar pdf]

нидо қилиб юборди Озод. – Мен ўзимда чақмоқ шиддатини ҳис 
қиляпман-ку? 
Шуни кутиб турган каби, унинг тепасида яна қаттиқ чақмоқ 
чақди, момақалдироқ гумбурлаб кетди. 
Эй маъноларни ҳосил қилувчи ва уларни ўзгартирувчи 
Парвардигорим! – деди Озод. – Мен вужудимда шамол қувватини 
сеза бошладим-ку! Эй оламларнинг хожаси, инсонларнинг Эгаси, 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
141
ҳодисаларнинг яратувчиси, ҳаётнинг мураббийси! Мен ёмғир 
ҳикматини ўзимда жо айладим! Ҳозир шамол бўлиб ортимга 
қайтиб, диёрим узра ёмғир бўлиб ёға оламан-ку? Эй ҳикматларни 
ва тафаккур дурларини пайдо қилувчи Зот, энди тупроққа 
айланиб ичимдаги хазиналарни диёрим узра соча оламан-ку?! Эй 
бору йўқнинг Яратувчиси, ҳикматларнинг Мураббийи, энди суву 
оловни, ҳавою тупроқни ўзимда жам айламоқдаман-ку? Эй ҳеч 
нарсага муҳтожлиги бўлмаган зот, ўзимнинг кимлигимни энди 
англамоқдаман-ку! 
Сен энди дарҳақиқат, менинг ҳам эгамсан! – деб гувиллади 
шамол. –Барчамизнинг эгамиз эса ёлғиз Парвардигордир! Айт, айт ўз 
сўзингни! 
Шунда Озод еру-кўкни титратиб, қаттиқ қичқирди: 
Эй кўм-кўк водийлар, воҳалар, тоғлар, дарёлар, ирмоқлар, 
жилғалар, кўллар, қирлар, ўрмонлар, экинзорлар, чўллар, эй 
жалалар ҳосил қилган сел йўллари, юрт узра ўрмалаган бутун 
махлуқот, қушлару ҳайвонлар! Эй тупроқлардан чиқаётган 
ризқлар, етилаётган ҳосиллар, шамолларда тўкилаётган мевалар, 
ўрмалаётган, судралаётган, учаётган барча жонзотлар, эй 
бўронлару ёмғирлар, дарёлару кўллар, эй ер устидаги ва ер 
остидаги барча сарватлар, эй Тангрим менга ватан қилиб берган 
бутун шу борлиқ! Шу лаҳзадан бошлаб сизларнинг эгангиз 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling