Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Ozod [@kitoblar pdf]
Кўза Кўл тугаган жойдан у ёғи тошлоқ эди. Юз одимча юрилгандан кейин Озод ҳақиқатан ҳам ярмигача ерга кўмилиб ётган қадимий бир кўзани кўрди. Шамол бир ғувиллаб унинг ичига кириб, қайтиб чиқди. Кейин изоҳ берди: Бир куни бир одам келиб шу кўзанинг ичига қаради-да, “Ичи бўм- бўш экан”, – деди. Иккинчиси келиб кўрди-да, “Йўқ, бўш эмас, чунки ичида ҳаво бор”, – деди. Учинчиси эса айтдики, “На кўза бор, ва на унинг ичи... сиз унга маъно берганингиз учун кўза бўлди, аслида қуму тупроқдан шакл берилган бир нарса эди, холос”, – деди. Бу ерда Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 101 тўртинчи киши ҳам бор эди, у айтдики, “Моҳиятни кўзанинг ўзидан сўрангиз. Шамол остида ғувиллаши балки унинг ноласи бўлса не ажаб?” Тўртинчи киши сенсан, – деди Озод. – Бешинчи киши эса... ҳар ҳолда мен бўлсам ажабмас. У ҳолда мен ҳам нимадир дейишим керакми? Истасанг сукут сақла, - деди шамол. – Ҳамда мана бу икки тимсолга боқ. Бўри билан қуш Бу бўри кичик ҳайвонларни тутиб ер, қуш эса дон-дун терар, иккиси ҳам шу тарз ризқланмоқда эдилар. Бир одам келди-да, “Бу бўри ваҳший ва золим экан, қуш эса безарар”, – деди. Иккинчиси айтдики, “Бўрига ваҳший нисбатини беришинг унинг тирик ва ҳаракатланувчи жонзотни ўлдириши боисдир, қушни безарар деганинг ҳаракатсиз ва қонсиз донни егани учунми?” – деб сўради. “Ваҳоланки, дон ҳам тирик бир нарса-ку”, – деди. Шунда биринчиси, “Мен моҳиятни англамаганим учун нодонлик қилдим”, – деб узр сўради. Учинчи киши айтдики: “Бўри ўзининг ваҳшийлигидан, қуш эса бе-зарарлигидан бехабар, фақат сиз уларга шундай маъно бермоқдасиз”. Тўртинчиси айтди: “Нарсаларга маъно бериш фақат сизга хосдир. Берганингиз маъно боис сўзингиз тингланди. Аслида, фақат Тангри ва унинг иродаси бор, холос. Бу ирода олдида на сиз борсиз, на мен, на бўри, на қуш...” Яна айтдиларки, у ерда бешинчи киши ҳам бор эди. Унинг сўзидан биз бехабармиз. Чунки, у сукут сақлаган эди... Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling