Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/59
Sana15.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1269910
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   59
Bog'liq
Ozod [@kitoblar pdf]

 
УЧИНЧИ АКС 
 
Туз чўли 
 
Бу чўлни биламан, – деди Озод, қаршисида бино бўлган яйдоқ, 
кимсасиз чўлга тикилиб. – Нега қумлари оқиш, тўзонли? Нега ўт-ўлан 
ўсмайди? 
Агар одамлар унинг хусусиятини билсалар, келиб шу тузларга 
ўзларини кўмиб шифо истаган бўлур эдилар, – деди шамол.
Бу қум эмасми? – деди Озод. 
Йўқ, қум эмас, – деди шамол. – Туз бу! 
Озод ортига қаради – ортда Учёнғоқ, унинг ортида эса қадрдон 
қишлоғи қолиб кетган эди. Олдда эса, узоқ-узоқларда қорамтир бир 
нима текис кўкка бўй чўзган, унинг ортидан бошқа қояларнинг 
учлари бўй кўрсатиб турар, чўққиларнинг оқ қорларию кўкимтир 
музлари қуёшда ярқирарди. 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
94
Озод ёнгинасидаги саксовулнинг шохини ушлаб кўрди – шох 
илвираб турган экан, туйқусдан ушланган жойидан қирс этиб 
уваланиб кетди. Озод унинг ҳам аллақачон туз бўлиб қотганини 
кўрди. 
Саксовул-ку? – деди ҳайрон бўлиб. – Лекин шакли қолибди, 
холос, ўзи эса бошқа нарсага айланиб кетибди.
Тўғри айтасан, – деди шамол. – Неки бор – ҳаммасини емириб, 
ўзига қўшиб олади бу туз. Унга на тош, на ўт-ўлан, на тирик жон 
бардош бера олади. Шу боис, бу теваракда на гиёҳ бор, на жонзот. 
Лекин сен нарсаларнинг маъноларидан гапирдинг, – деб эътироз 
билдирди Озод. – Мен бу чўлда маъно кўрмаяпман. 
Тангри таоло уни бежизга яратди дейсанми? – деди шамол. – 
Аслида, бу тузнинг менгагина кучи етмайди, холос. Тепасидан 
менгина елиб ўта оламан. Худонинг бошқа барча махлуқларини 
ямлаб-ютиб юборади. Унга қоришиб кетганлар ўз борлиқларини 
йўқотсалар-да, жонлари тузлар аро ҳилвираб-озорланиб тураверади.
Мен бу чўлга маъно беришдан ожизман, – деди Озод. – Лекин, 
модомики бундан ўтиш лозим экан – билиб қўй, албатта ўтаман. 
Шундай деб Озод олдинга бир қадам қадам қўйгани он, 
тиззасигача қумга ботиб кетди. 
Яна бир қадам қўйсам, ҳалок бўламан-ку? – деди ҳайрон бўлиб. 
Бошқа йўл йўқ, – деди шамол. – Билиб қўй, бу оддий қум эмас! 
Нарёғи қаттиқроқ бўлсайди деган илинжда яна бир қадам босган 
эди, энди белигача ботди. 
Ёрдам берсанг-чи, – деди Озод. – Йўқса, бу алфозда ростдан ҳам 
ҳалок бўламан. 
Мен бор-йўғи ожиз бир шамолман, – деди ҳамроҳи. – Бахтинг 
чопмасаю бу чангалдан чиқолмасанг, у ҳолда алвидо дейишдан бошқа 
чорам йўқ. Лекин қулоқ солсанг, балки туз орасидан ҳам бир садо 
эшитарсан? 
Тузларнинг орасидан ҳам ўша Озодга таниш ўша садо келмоқда.
 
Ҳеч oқил ўзини aҳли кaсoфaт aйлaмaс, 
Бу гиёҳи тaлxни ҳеч ким зирoaт aйлaмaс, 
Ким пaдaрoзoрдур, Aҳмaд шaфoaт aйлaмaс, 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
95
Бaндaи мўмин aмoнaтгa xиёнaт aйлaмaс, 
Тo oтaнг рoзи эмaс, тaвбaнг қaбул бўлмaс сaни... 
 
Мен бу ҳикматни биламан, – деди ҳайрон қолиб Озод.
Бу гал шамол жавоб бермади. Тузлар тўзони орасида ҳануз ўша 
сас ҳаво-ланар эди: 
 
Мундa келдинг, кулли дoнишлaрни xoтирдaн унут, 
Кўзни ёши бирлa ҳaр сoaт тегирмoнлaр юрут, 
Бoғи ҳирсингни муҳaббaт oтaши бирлa қурут, 
Бaндaи сoбитқaдaм бўлсaнг пaдaр aмрини тут, 
Тo oтaнг рoзи эмaс, тaвбaнг қaбул бўлмaс сaни.
27
 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling