Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Ozod [@kitoblar pdf]
Отанинг сўнг акси Янаям нарида баҳайбат бир кишини кўрдилар. Ёмғирлар, дўллар, қорлар ёғар... елкаси дўлу музлардан илма-тешик бўлиб кетган, турли ваҳший ҳайвонлар оёқ-қўлларини тишлар, у шу тарз букчайиб, ердаги буғдойларни тўплаб олмоққа тиришар эди. – Бу одамнинг болалари бамайлихотир ўйнаб юришибди, аёли ҳар кунги юмуши билан овора, – деди шамол. – Қара, оила тинч, бехавотир. Бу улкан зот, ўзи илма-тешик бўлиб кетганига қарамай, болам-чақам, оилам деб шу қисматга бардош бермоқда. – Унинг сўзи қаерда? – деб сўради Озод. – У ўз сўзини айтиб бўлган, – деди шамол. – Лекин болалари айтмагунча ҳосиласини кўролмайди. Отанинг ороми учун болалари ва аёли ўз сўзларини айтишлари керак. Отам-ку... – деди шивирлаб Озод. – Эй шафқатсиз! Ахир, отам-ку бу? – Энди отанинг кимлигини билдингми? – деб гувиллади шамол. – Эй одам боласи, онанинг қандай зот эканини англадингми? Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 92 – Мен бу зуҳуротлардан қўрқяпман, аъзойи баданим титраяпти, – деди Озод. – Уйга қайтиб, тўшакларга ўраниб ётгим келяпти. – У ҳолда еру кўкларни титратиб, “Эй, тўшакларига ўраниб олган одам”, деган садо келишидан қўрқмайсанми, нодон? – деб ҳайқирди шамол. Мағрибий Қишлоқдан ўнгирлар томонга букик гавдали, чўтир юзли, чироқ кўтариб олган бир киши кетиб бормоқда эди. Буни Мағрибий дейдилар, – деди шамол. – Энди ўз маконига қайтиб кетмоқда. У жуда кекса, аммо яна минглаб йиллар яшаса эҳтимол. Нима учун ёруғ кунда ҳам чироқ тутиб кетмоқда, олимларданми? – деб сўради Озод. Кошкийди, кундузи чироқ тутиб ақлларни ёритишга уринувчи олим бўлса! – деди шамол. – Қўлидаги чироққа боқ, у – сеҳрли. Бу чироқ энди Мағрибийга бемисл куч ва қудрат тақдим этади, у – илм тилсимларининг чироғи. Мағрибийнинг қўлидаги чироқни билар эдинг-ку? – деди шамол. – Унинг тилсими ота-боболарингга очилган эди. Уларнинг барини Мағрибий олиб кетмоқда. Бу чироқ аввалги асрларда орангиздан бир зоти улуғ бобонгга насиб этди, мана шу чироқ нури туфайли еру кўкларни фазодан кўрди ва айтдики, Тангримнинг яратган макони нақадар улкан экан, лекин баҳри муҳит ортида яна бир қуруқлик борлигини тафаккур кўзи билан кўрдим 24 . Бошқа бири эса, фазодаги юлдузлар ўз сирларини очганларидан хабар берди 25 . Яна бири Тангри берган касалликларнинг тилини билдиришини сўраган эди, унинг қошида ҳар бир хасталик ўзининг яратилишидан ва ажалидан баҳс эта бошлади 26 , у ажални эса одам боласи шифо деб атади. Ана шу сирли чироқ қадимдан бери шу ерда эди, аввал ҳам айтганимдай, сен тарих 24 Абу Райҳон Беруний. 25 Мирзо Улуғбек. 26 Абу Али ибн Сино. Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 93 ва келажакнинг бир ерда ётганини кўрмоқдасан. Мағрибийнинг ким эканини билдингми? Мен у ривоятларни ҳаётда бўлмаган воқеалар деб юрардим, – деди Озод. Унда Заҳҳок ҳам бўлмаганми? Пахлавонлару девлар майда-чуйда болаларнинг хархашаларини чалғитиш учун ўйлаб топилган нарсалармиди? Ақлу шуури етук кишилар беҳудага уларнинг маъноларига умрларини сарфлаганмидилар? Чилтанлар, Ғавсул-Ғиёс эртакмиди? Билиб қўй, уларнинг кимлигини пайқаганлар бор орангизда. Мағрибий ҳикоятида сен эътибор бермаган бир жиҳат бор. Ривоятда сен билан тенгдош болакайдан баҳс этилмаганмиди? Мағрибий сирли чироқни ҳийла билан олиб кетганида, болакайнинг бармоғида сеҳрли узук қолиб кетган эди-ку? Булар жуда қадимий маънолардир, Мағрибий унутиб қолдирган узук келажакда не ҳодисаларни бунёдга келтиришини ҳали ҳеч ким билмайди! Мен ҳозир қаердаман? – деб сўради Озод. Сен билган ерлар ортда қолиб кетди! Қаршингда туз чўлини кўрмоқдасан, лекин соғ-омон ўтишингга кўзим етмайди. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling