Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/59
Sana15.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1269910
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   59
Bog'liq
Ozod [@kitoblar pdf]

 
Буви ҳикояси 
Нарироқдаги бир кулба ичида бир кампир ерда сочилиб ётган 
тасбеҳ доналарини териш билан банд эди. Унинг кўзлари аллақачон 
нурсизланган, бармоқлари қалтирай-қалтирай, садаф доналарни 
тўплаб бўлган, энди қийнала-қийнала ипга тизмоқда эди. 
Бу зот, ҳар куни саҳардан шомга қадар болаларини узундан-узоқ 
дуо қилар эди, – деди шамол. – Ёмғирлар, қорлар, дўллар ёғар, 
бўронлар эсар, у эса мана шу машғулотини ҳеч канда қилмасди. 
Айтган сўзлари ҳодисаларга айланиб ер юзига қайтар, гоҳ арслонга 
айланиб болаларини қўриқласа, гоҳ шабадага айланиб зурёдининг 
юзларини сийпалар эди. Бир куни вақт-соат етди, Қобиз деб аталмиш 
ажал фариштаси жонини олишга келди. Бу маҳалда кампир барчанинг 
ҳаққига дуо қилиб бўлган ва тасбеҳ ўгира бошлаган эди. Қобиз бир 
қанот урди, шунда тасбеҳнинг ипи узилиб, доналари сочилиб кетди. 
Кампир бундан изтиробга тушди, пайпасланиб доналарни излай 
бошлади, шунда Қобиз сездирмасдан жонини олди, кампир нима юз 
берганини ҳатто сезмай ҳам қолди. 
Бу бувим-ку? – деди Озод, сесканиб, кейин овози титраган кўйи 
чақирди: – Бувижон? 
Овозингни эшитмайди, – деди шамол. – Неча йилдирки, мана шу 
ҳолатда – тасбеҳ доналари билан андармон. Қачонки, – деб бирдан 
яна шиддат урди шамол, – сўнгги тасбеҳ донасини ҳам ипга ўтказиб, 
кўнгли тинчиб, илк ҳамд калимасини айтгани он қиёмат рўй беради. 
Онанинг сўнг акси 
 
Янаям нарида бир аёлни кўрдилар, у тандирга тинмай ўт ёқар, 
олов кучайгандан кучаяр, тандир ичи қип-қизил ланғиллаган чўғ 
бўлиб, чўғлардан бири аёлнинг кўйлагига илашган, ҳозир у тутамоқда 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
91
эди. Теварак эса гулу гулзор, дарахтлар шиғил мева туккан, узоқларда 
олтиндан бир қаср ярақлар, анвойи майсалар ўсган тупроқ орасида 
дурлар ялтирар эди. 
– Бу аёл эса қиёмат яқинлашаётганини билди, – деди шамол. – 
Лекин, маҳшар бошланмасидан олдин нон ёпай, болаларим оч 
қолишмасин, деган ўйда тандирга олов қалади. У ёққан олов оддий 
эмас, кимни куйдиришини билади, аёлни энди ҳеч қачон 
куйдирмайди!
– Унинг сўзлари қани? – деди Озод. 
– Боғни кўрмаяпсанми? – деди шамол. – Боласини эркалаб айтган 
ҳамма сўзларидан мана шу боғ яратилди. Тупроқ орасидаги дурлар 
унинг боласининг куйдиришларидан тўккан кўз ёшларидир. Боғ 
ичидаги қаср эса, хўжаси етказган озорларга қилган сабри туфайли 
бино бўлди, – бирданига шамол яна кучлироқ шиддат урди: – Билиб 
қўй, сўзлар айтилди, шакл олди, осмон тоқига етиб бориб, қисматга 
айланди ва ер юзига қайтди. Энди бу қисмат ҳеч қачон ўзгармайди! 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling