Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc
Ташқарига чиқиб олган қавм ҳикояси
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Ozod [@kitoblar pdf]
Ташқарига чиқиб олган қавм ҳикояси Қисматимизнинг ўзгариши хабарини бизга шамол олиб келди. Эй жаҳолатнинг болалари, деди шамол. Тақдирингизни ўзгартирадиган бир банда дунёга келди. Жонингиз борича чопинг, ҳалок бўлиб кетмасингиздан қошига етиб борингу ҳаққингизга дуо қилишингизни сўранг – унинг дуоси ила охиратингиз ўзгарса, не ажаб? Йўлингизда бир қанча кишиларни кўрасиз. Улар – сизни ана шу дуо соҳибидан тўсувчи кимсалар, яъни душманларингиздир. Билингки, йўлингизда ҳар киши бежиз қаршингизга чиқмайди. Ўнгирлардан ўтганингизда, ёйилиб оқаётган бир оқар сувни кўрасиз. Сувда тошбақа сузиб бормоқда, унинг устида эса чаён бор. Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 83 Буларга тегмасдан ўтинг, токи чаён албатта ўз ажали билан ҳалок бўлсин. Янаям нарида тупроқ ва тош орасида денгиз чиғаноғини кўрасиз. У денгизлардан ва тўлқинлардан баҳс этади. Унинг сўзларини тингламасдан ўтинг – у сўзлар сизга аталган эмас. Яна нарида кўр бир кишини кўрасиз – бу одамга ҳам тегманг. У одам боласи кўролмайдиган нарсаларни кўрган, нималарни кўрганини билсангиз, ер қаърининг бошқа махлуқларига айланиб кетасиз. Яна илгариласангиз, экинзоридан чиқмай меҳнат қилаётган бир деҳқонни кўрасиз. Уни ўлдириб ўтинг – деҳқон сиз туфайли мақтул мақомига эришсину уқубатдан ҳалос бўлсин. Ундан нарида узумзорлар орасини кезаётган бир кишини кўрасиз. Уни ҳам чавақлаб ўтиб кетаверинг – у беҳуда сўз айтувчилардан бири. Сизнинг аянч қисматингиз ана шундайлар боисдир. Яна – тинмай тош-тупроқ ташиб, болаларига иморат тиклашга уринаётган бир кишини кўрасиз. Ундан кейин эса елкалари илма- тешик бўлиб кетган баҳайбат бир одамни, ундан нарида тандирга ўт ёқаётган аёлни ҳам кўрасиз. Буларнинг бари йўлингизда учрайдиган ишоралардир, шуларни кўрганингиздан сўнггина халоскорингизга етишасиз. Йўлингизнинг бошида икки киши пайдо бўлади. Булар сизнинг ёрдамчиларингиз, улар сизни асосий душманингизга олиб борадилар. Иккиси ҳам халоскорингизнинг исмини айтиб чақирадилар. Бирининг исми – Мардуд, бутун оламни рад этган жон эгасидир, у албатта ҳалокатга маҳкумдир. Иккинчиси – Хоин, ўзининг туғёнларига ўзи ғарқ бўлган кишидир. Зотан ғарқ бўлгандир, унинг ўлими сизнинг ихтиёрингизда эмас. Ҳақиқий душманингиз – эрандир, унинг арслонлари ҳам бор. У эран сизнинг халоскорингиз билан Тангрининг исми аъзами айтилиб фотиҳа қилингандир. Бутун қавмингизни биргина сўзи билан яксон қилар қувватга эга бир фарзанд шулардан дунёга келиши ирода қилинди. Илк бошда шулардан ўтиб олсангиз, иноят насиб қилса эҳтимол. Шунда, агар қисматингизда бўлса – халоскорингизга етишасиз. Унинг қаршисида ҳамма нарса таъзим қилиб-эгилиб туради. Сиз уни илк кўришдаёқ таниб оласиз: исми Дилоромдир, шарафлилиги – Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 84 дунёга келтирадиган фарзанди боисидандир. Ўша фарзанд боис сизга марҳамат кўрсатиши мумкин, фурсат шудир. Туғилажак фарзанддан эса марҳамат кутманг – унинг тақдирига эгалик битилгандир. Дунёнинг эгаси кимлигини йўлларингизни тўсган Искандар тимсолидан биласиз. Ниҳоят, етиб борсангиз – узоқлардан туриб ер бағрига ясланинг, қошига эмаклаб, таъзим қилиб сурилиб боринг. Айтган сўзини Тангри тинглайдиган аёл – ўшадир. Ҳаққингизга бир сўз айтса, зилзила рўй беради, булутлар сурилиб келиб, чақмоқлар чақнайди, бутун қавмингизнинг тақдири ўзгариб кетади. Ҳаққингизга дуо айласа.... балки қизғалдоқларга айланиб кетарсиз? Рангингиз тўқ, қулранг-қорамтир, бахмал каби товланувчи, кимсасиз кенгликларда ёлғиз-ёлғиз ўсувчи чечакларга? Тақдирингиз ҳам ўзгарар – сизга етишган ва моҳиятингизни англаган кишиларга бахту саодат келтириш учун хизмат қила бошларсиз? Ва шунда, балки – яратилишингиздану ҳаётингиздан тамомила рози бўларсиз? Мабодо бу орада ажалингиз етса, – зотан етганини дарҳол англайсиз, “Тангрим сендан рози бўлсин”, деб нидо қилинг, билсангиз, бу сиз учун яхшидир. Тангрим ҳаммамиздан рози бўлсин!” Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling