Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc
Денгиз тубидаги чиғаноқнинг ҳикояси
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Ozod [@kitoblar pdf]
Денгиз тубидаги чиғаноқнинг ҳикояси – Мана ўша чиғаноқ, – деди шамол. – Унга қулоқ тутсанг, денгиз сувларининг шовуллашини эшитасан. – Бу ерда денгиз нима қилсин? – деди Озод. – Тошлоқ жойга қаердан келди чиғаноқ? – Дунёга келганинг кечагина эди, ниманиям билардинг? – деди шамол. – Бир маҳаллар бутун ер юзини сув босган эди, ўшанда мен неча кунлаб тўлқинлар узра эсганман. Ҳеч қаерда қуруқлик нишонаси йўқ, бутун дунё фақат сувдан иборат эди. Мана шу ерларда ҳам осмон баравар сув бор эди, холос. Ол чиғаноқни, қулоғингга тут, шояд у ҳам бирор сўз айтса. Озод чиғаноқни олди. Учи ингичкалашиб борган, ҳалқа-ҳалқа бўлиб бирлашган сариқ- оқ ҳошиялари бор бу чиғаноқнинг ичи бўм-бўш эди. Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 87 – Бир куни унинг ичига битта қум зарраси тушиб қолди, – деди шамол. – У маҳал чиғаноқ тирик эди. Қум зарраси жонини қийнади, чиғаноқ йиғлай бошлади. Томчилар зарра атрофини ўраб қотди. Шу тариқа зарра атрофида дур ҳосил бўлди. Чиғаноқнинг жони тинчиди. Лекин ичида нима борлигидану нима юз берганидан ўзи бехабар эди. Оламдаги барча денгиз ва конларда нимаики бор бўлса, юзлаб ўшанча нарсалар мана шу чиғаноқ ичида мавжуддир. Унинг маънолар денгизидаги дурлари худди кечаси жилва қилаётган юлдузларга ўхшайди. Ёқутлар эса кечки пайтдаги шафаққа, балки тонг пайтида энди ёйилиб келаётган қуёш нурларига монанд. Уларни сен дуру гавҳар дема, балки ҳодисалар тоши дегин, бу тошлардан заифу нотавонларнинг боши ёрилгусидур. 22 Қулоқ сол унга, ўзинг эшит! Озод қулоқ тутди. Чиғаноқнинг денгиз шовқини орасидан шундай сас келмоқда эди: Бўлдум фaнo мен туфрoғ ичиндa, Бир дoнa эрдим, минг дoнa бўлдум. Бир қатра эрдим, чўмдим денгизга, Кирдим садафга, дурдона бўлдим... 23 – Қани денгиз? – деб сўради шамол. – Билмадим, мен денгизни кўрмаяпман, – деб жавоб берди Озод. – Денгиздай тўлқинланган, бир томонга сурон солиб оқиб бораётган издиҳомни-чи? – деди шамол. – У денгизнинг ичидаги битта дур – шу. Истасанг, бошқаларини ҳам топасан. Ҳатто шулар ҳам сенинг тақдирингдан хабардорлар. Бир оздан сўнг типпа-тик турган бир киши кўринди. У қўл қовуштирганча қолган, пешанасини тириштириб ниманидир зўр бериб ўйламоқда эди. – Энди бу кишининг ҳолини кўр, – деди шамол. – Бу билимли бир одам эди. Танг-ри таолодан ўлими яқинлашганини билдиришини сўраб, илтижо қиларди. Бир куни умрининг сўнгги келганини Тангри 22 Фаридиддин Аттор. 23 Бобораҳим Машраб. Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 88 унга сездирди. Шунда у сафар олдидан видо намозини ўқишни ихтиёр қилди. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling