Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc


“Менинг эгам – деҳқон эди, – демоқда эди от. – Эгамнинг эгаси


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/59
Sana15.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1269910
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   59
Bog'liq
Ozod [@kitoblar pdf]

Менинг эгам – деҳқон эди, – демоқда эди от. – Эгамнинг эгаси 
эса Парвардигор эди.” 
“Эгамнинг эгаси, менинг эгамни ўз ҳузурига чорладию эгасиз 
қолдим,” – демоқда эди от. 
“Эгамнинг эгаси ҳамма нарсани кўриб-билиб турувчидир,  
демоқда эди от. – Эгамга муҳаббат қўйган эдим, у ҳам менга меҳр 
берган эди. Энди кимнинг содиқ оти бўлай?” – деб бормоқда эди бу 
от. 
* * * 
– Кўряпсанми? – деб шивирлади яна шамол. 
– Ҳа, кўряпман, – деди Озод, ҳайрат ичра. 
– Отлар қавмининг авлоддан-авлодга ўтиб келадиган ҳикматлари 
бор, вақти келганида хабар топарсан, – деди шамол. – Лолага 
эришишни осон деб ўйлаганмидинг? Бундан буёғига кўрадиганларинг 
ақлингни шоширади, балки шаштингни ҳам сусайтирар, ортингга 
қайтиб ҳам кетарсан... Чунки эндиликда ҳодисаларнинг бошқа 
юзларини кўра бошлайсан. Юрақол мен билан! – деб шивирлади у. 
Теварак унинг тўлқинланиши натижасида пайдо бўлган 
товушларга тўлди, кўзга кўринмас ҳар бир тўлқини “Юр, юрақол” деб 
шивирлар эди.  
 
Кучук 
 
... Ўтлар орасидан оч, озғин, юнглари ҳўл, жимитгина бир кучук 
чиқиб келди-да, эгасиз от ортидан қинғайиб анча қараб турди.
У боягина кунгабоқарлар орасида тимирскиланиб юрган ўша 
кучукча эди. 
Кучук қон исини туйди, бурнини ерга теккизгудай қилиб искаб-
ғингшиб кетаверди, лойлардану кўлмаклардан ўтди, ҳар замонда 
тўхтаб, ҳавони ҳам искаб кўрарди – йўқ, ис ҳали қуюқлашмаган, аммо 
ўзига тортарди, унда қон исидан ташқари тер ҳамда от ҳиди бор, ўлим 
иси ҳам сезилмокда эди. 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
18
Учёнғоққа етганида, туйқусдан тўхтаб қолди. 
Учёнғоқ тагида жасадлар бор эди. Бири эллик ёшлардаги кучли ва 
бақувват кишининг, бошқалари бир неча ўспириннинг жасадлари 
бўлиб, улар бетартиб ётишар, юраклари суғуриб олинган эди. 
Кучукни тўхтатган нарса жасадлар эмас, балки нотаниш кимсалар 
бўлди. Оппоқ бу кимсалар жасадлар устида муаллақ турар, оёқлари 
ерга тегмас эди. 
Кучук ўтиш мумкин бўлмаган ғалати чегарага келиб қолганини 
пайқади, ғингшиб-озорланиб ерга ётиб, мўлтираганча ортга тисарила 
бошлади, шу тариқа ўн-ўн беш қулоч тисарилиб борди. Кейин тўхтаб, 
яна майит ётган тарафга жавдиради. 
Дарҳақиқат, у қўрқиб кетган, эгаси томон боришга ботинолмай
шундай демоқда эди: 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling