Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc


Сўқмоқдан йўртиб бораётган от


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/59
Sana15.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1269910
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   59
Bog'liq
Ozod [@kitoblar pdf]

 
Сўқмоқдан йўртиб бораётган от 
 
Сўқмоқ ўйдим-чуқур, араванинг ғилдираги ўт-ўланларни эзиб-
янчиб ўтган, изига ёмғир суви тўпланиб, сарғиш-қизғимтир тус олган, 
шу сатҳ ойнасида ҳам осмоннинг ва кўлмак четидаги тупроқ 
уюмининг бир қисми акс этарди. 
Йул узундан-узоқ, арава ғийқиллар, унга қўшилган қари бир от 
ҳорғин одимлаб борарди. Меҳнатдан боши чиқмагани шундоққина 
кўриниб турар, кўлмаклардан эҳтиётлик билан ўтар, биқинида қай 
бир суворийнинг пошнасидан қолган чандиқлари ҳам бор, хуллас, 
кўпни кўрган от эди бу.
Арава эса жуда кўҳна, ёғочлари ёрилиб-ёрилиб кетган, хом 
теридан ишланган энли қайишлари вақт ўтиши билан қорайган, 
катта ғилдираклари ғижирлаб айланар, қолдирган изига лойқа ёмғир 
суви оқиб тушиб тўлдирар, уларнинг юзасида ҳам осмон хира 
аксланарди.
Наридаги қирнинг усти чечаклар билан қоплангани боис ранго-
ранг бўлиб кўринаётган эди. Қиргача масофа анчагина, тепасида 
бодомлар кўзга ташланади, улар аллақачон гулини тўкиб, яшил 
япроқларга бурканиб улгуришган. Ҳаво енгил – чунки эрталаб чақмоқ 
чақнаб, ёмғир уриб ўтган, ҳали-ҳозиргача баъзи япроқларнинг остида 
томчилар титрарди. 
От эгасиз… теваракдаги ўт-ўланга қарамай, хомуш ва руҳсиз 
йўрғалар, оёқлари-ю ёлларига лой сачраган эди. 
Ажабо, лоймиди сачраган?
Яқинроқдан қараган киши лойга қон ҳам аралашганини кўрарди. 
Отнинг безовталигининг сабаби энди тушунарли бўлди – қон иси 
жониворларни ҳамиша саросимага солиб келган эмасми?
Бироқ қайдан келди бу қон? Кимнинг қони у? 
Қирнинг нарёғи қишлоқ эди, у ерда хотин-халаж, бола-чақа 
борийди, улар юз йиллардан бери шу қишлоқда тинчу осойишта ҳаёт 
кечирмоқда эдилар. Буғдой экилар, пишганида ўриб олиб нон ёпилар, 
тупроқдан пахса уриб, уй тикланар, болалар туғилиб-вояга етар… 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
17
ўсмирлару ёш-яланг ўйнаб-қувнаб улғаяр… қариялар индамайгина 
жон таслим қилар… от ана шу қишлоқ томон йўртиб бормоқдайди. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling