Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Ozod [@kitoblar pdf]
Кўр киши Сўқмоққа етар-етмас, ҳассасини тиқирлатганича пайпасланиб бораётган яна бир киши кўринди. Озод салом берди. Ваалайкум ассалом, – деди кўр киши. – Йўл бўлсин, болам? Искандар девори тарафга, – деб жавоб берди Озод. Ҳа-а, Учёнғоқ томонга экан-да, – деди кўр киши. – Эшитдим, эшитдим... У ерда, қоя лабида бир тўп наъматак бўлар эди, шамолда чайқалиб ўсар эди... ҳалиям туриптими? 3 Улуғбек Ҳамдам. Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 11 Билмадим, – деди Озод. – Эътибор берганим йўқ, балки тургандир. У бир бекнинг наъматаги эди 4 , – деди кўр. – Ҳалиям чайқалиб турган бўлса керак, ўша ёққа ўтиб қолсанг, хабар олиб қўярсан. Айтмоқчи, йўлингда бир мажнунтолни ҳам кўрасан, у оддий толлардан эмас, тинмай кўз ёши тўккани тўккан 5 . Уларни дуо қилиб ўт, ҳар ҳолда, савобга зор бўлсалар ажабмас. Хўп, – деди Озод. – Ўзингиз-чи, қаёққа кетяпсиз? Отамнинг ёнига, – деди кўр киши. – Бугун саҳарлаб отам “Ўғлим, бир иморат қурдим, ёғочлари бақувват, ўзи пишиқ, келсанг ўзинг ҳам кўрасан, кейин айвонда биргалашиб чой ичамиз”, деди. Қумғонда бир чой дамлай, таъми жуда бошқача бўлади. Отангиз қаерда? – деб сўради Озод. Сен бораётган томонда, – деди кўр. – Лекин шаҳдинг тезроқ экан, болам, борақол. Мен пайпасланиб, еру осмондаги овозларга қулоқ солиб, секи-ин кетавераман. Ҳа, айтмоқчи, Учёнғоқда, оёқ остингда бир чиғаноқни кўрасан, – деди чол, яна. – Олиб қулоғингга тутсанг, денгизнинг шовуллашини эшитасан. Ундан ҳам нарида тумшуғида ёнғоғи билан бир қарға тош устида қўниб ўтирган бўлади. Билсанг, – эгилиб шивирлади чол, – ёнғоқнинг ичида мағиз эмас, дур бор, қарғани чалғитиб, дурини олсанг, у ҳикматли сўз айтади. Теваракни кўрмайсиз-ку? – деб сўради Озод. Кейин ўйланиб туриб, қўшиб қўйди: – Назаримда, ҳечам кўр эмассиз. Бир маҳаллар кўрар эдим-да, ўғлим, – деб жавоб қилди чол. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling