Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/59
Sana15.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1269910
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
Ozod [@kitoblar pdf]

 
Қўшни аёллар 
 
2
Ҳазрат Алишер Навоий. 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
9
Янаям тепароқда, ҳовли адоғидаги тандирга бир аёл ланғиллатиб 
ўт ёқмоқда эди. Тандир ёнидаги саватда зувалаларнинг оппоқ чети 
кўриниб турар, кул тушмасин деб, аёл уларнинг устига йўл-йўл 
дастурхон ёпибди. Сал нарида, қўра ортида яна бир аёл – қўшниси 
жилмайиб қараб турарди. 
Яхшимисиз, Озоджон, ҳозир сизни гапириб турувдик, – деди нон 
ёпаётган аёл. – Умрингиздан барака топинг, кўз тегмасин, 
икковингизнинг бошингизга ростдан ҳам бахт қуши қўнсин. 
Тандир қаттиқ қизибди, – деди Озод. – Нонингиз куйиб кетмасин 
тағин. 
Ичини кечаги шамол тозалаб ўтибди, – деди аёл, тириш юзига 
фавқулодда хотиржамлик иниб. – Ўлсин, олови қўлимни куйдирди. 
Болаларим далада ҳозир, ҳали-замон қайтишади. Чарчашгандир, 
келишса, иссиқ-иссиқ еб олишар. Хамиртуришини кеча онангиздан 
олувдим, нонларининг мағзи жуда ширинлигига ҳавас қилувдим. 
Тоққа кетяпсиз экан, мана бу иссиқ нонни олинг, дармон бўлади.
 
Узумзорлар эгаси 
 
Йўлнинг чети бепоён узумзор эди. Ишкомлар орасидан ўрта 
ёшли, сочлари оқарган бир киши чиқиб келди. У узумзор эгаларидан 
бири бўлиб, сарвати беҳисоб, лекин не ёзиқки, фарзанди йўқ, шундан 
кўп изтироб чекади, дер эдилар. 
Озод салом берди. Узумзорлар эгаси босиқ ва паст овозда алик 
олди, кейин: 
Йўл бўлсин, ўғлим? – деб сўради.
Тоққа кетяпман, – деди Озод.
Лола... – деди сарватлар эгаси, ўйланиб. – У ерда ғувиллаб 
эсаётган шамолдан бошқа ҳеч нарса йўқ. Бўм-бўш кенгликларни кеза-
кеза, ҳориб-чарчаб қайтиб келмасайдинг деб қўрқаман.
Қайдам, одатимиз шунақа-ку, – деди Озод. – Ҳеч бўлмаса, 
урфимизни адо этиб қўяман, йўқса, кейинчалик “уриниб ҳам 
кўрмагансиз”, деган маломатга қолиб кетмай тағин. 
Узумзорлар эгаси ўйланиб қолди, сўнг бош ирғади. 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
10
Бир одам айтган эди, – деди ўйланиб. – Лоланинг ҳикматини ўша 
киши англаганмикин, деб ўйлайман. Аслида Искандар девори йўқ 
эмиш-да, тиккасига чўзилиб кетган тор, тойғоқ сўқмоқ бормиш. 
Минглаб одамлар ўша сўқмоқдан тепага интилармишлар. Сен-ку 
битта ўзинг бормоқдасан, улар эса, худди тоғлардан селдай тушиб 
келадиган яъжуж-маъжужлар каби, ёппасига ёпирилган эмишлар... 
Бир-бирини туртиб-суртиб, итариб-суриб юқорига интилармишлар, 
гоҳо тепароқдагиси пастдагисини бошига тепиб қулатиб юборармиш, 
у дод-вой солганича пастга – тубсиз жарликларга учиб кетармиш.
3
Бу 
ҳикояни эшитганимда айтгувчига чиппа-чин ишонганман, ука. 
Сабаби, биласанми... ҳаётнинг ўзи шунақа. Сен айтган лола жуда 
юксакларда, унга интилувчилар беҳисоб. Ана шунинг учун ҳам унинг 
қошида одам боласининг қадр-қиймати йўқолиб кетади... – Шундай 
деб, қўшиб қўйди. – Менимча, у ёқда армону пушаймондан бошқа ҳеч 
нарса йўқ. Аммо йўлингни тўсмайман, шояд, кишилардан эшитганинг 
барча ҳикоятлардан тамомила ўзга, баҳайбат бир ҳақиқатга 
эришарсан деб умид қиламан. Мабодо эришсанг... ўша ерда, 
чақмоқларнинг сурони остида мени ҳам бир дуо қилиб қўй, шояд 
Худойим бир фарзанд берса...
Ҳа, англадим, – деди Озод. – Мен борақолай. 
Йўлинг ойдин бўлсин, – деди узумзор эгаси.
Ойдин деган сўзни эшитганида Озоднинг қалби бир зум ёришди, 
у жилмайиб қўйди. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling