Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Ozod [@kitoblar pdf]
БИРИНЧИ АКС
Қишлоқда одатий ҳаёт давом этмоқда эди. Ҳар ер-ҳар ердан кўкимтир тутун кўкка ўрлар, қий-чув, чақалоқлар йиғиси эшитиларди. Кимдир тандиргами, ўчоққами ўт ёқди. Қайдадир қўйлар баъради; ўн-ўн икки ёшлар чамасидаги болакай бир тўда қўйни ўтлатгани ҳайдаб кета бошлади. Қуйироқдаги ҳовлида чопонининг ўнгирини қайириб олган бир киши қуруқ яйдоқ ерга тош таширди. Бостирма остидаги биқини чандиғли отнинг сағрисига лой сачраган, олдига бир қучоқ беда ташлаб қўйилган эди. Унинг емиш билан иши йўқ, нимадандир бе-зовта. Сал нарида шотиси тикка қилиб қўйилган, улкан ғилдиракларига айланасига темир қопланган, хом теридан ишланган қайишлари осилиб-осилиб қолган кўҳна арава кўзга ташланди. Қирларнинг устида, Учёнғоқда булутлар қуюқлашган, гоҳ-гоҳ момақалдироқ гумбирларди. Ундан ҳам нарида, Искандар деворининг тепасидаги булутлар эса қоп-қора тус олган, аҳён-аҳёнда орасида ярқ этиб чақмоқлар яллиғланарди. Иморат қурилаётган ҳовлидан нарироқдаги бошқа ҳовлида бир аёл хом нон тўла саватни кўтариб, тандир ёнига келди. Тандирда олов пасая бошлаган, қизғиш чўғлар чирсиллар эди. Аёл чўғларни курак билан бир ерга уйди-да, устига кул тортди. Ёмғир исини анқитиб, сарсари шабада эса кетди. Ҳай, овсин, ҳорманг, – қўра ортидан бўй чўзди қўшни аёл. – Патир ёпяпсизми дейман? Патирга сарёғ қайда, ўзимизнинг нон-да. Болаларим саҳарлаб экинзорга кетишувди, ҳали-замон кепқолишади. Нон ёпиб қўяқолай, иссиқ-иссиқ еб олишар дедим. Чарчашгандир, ернинг меҳнати осонми? Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 5 Ҳа-я, тўғри айтасиз, – деди буниси. – Меникилар келишди, шўрва қайнатиб қўювдим, оталарини кутишяпти энди. Отанг келгунча ичволақолинглар десам кўнишмаяпти. Вой, барака топишсин, – деди буниси. Сўқмоқда биров кўринди, – деди аёл кафти билан кўзини ёруғдан пана қилиб. – Ким экан-а? Иккинчиси ҳам синчиклаб қаради-да: Озод экан, – деди. – Янгиликни эшитдингизми? Хотинларнинг оғзида дув-дув гап: Ойдин қизга бахт лоласини олиб келаман деб ваъда берганмиш. Ҳа-я, Озод экан, – деб тасдиқлади униси. – Ҳа, эшитдим. Аммо ҳали ёш, новдадай ўспирин-ку, чўққиларга чиқа олармикан? Ростини айтсам, тўйимиздан олдин акангиз ҳам менга ваъда берувди. Шаҳд билан тоққа кетиб, қуппа-қуруқ қайтиб келувди. Менинг эрим эса уриниб ҳам кўрмаган, лола чўпчагини қизалоқлигимда бувимдан эшитганман, – деди қўшни хотин. – Учёнғоқнинг нарёғидаги ҳамма нарса ўша ёққа ўтишига тўсқинлик қилаверар экан-да. У ёқларда роса қаттиқ шамол эсармиш. Олдинга бир қадам босиб бўлмас, кўзни очиргани қўймас экан.Ўлсин, қизалоқлигимизда жуда содда бўлган эканмиз-да, овсин? Озод ақлли-мулоҳазали, кўп нарсани биладиган ўқимишли йигитча, – деб мақтади уни нон ёпаётган аёл. – Ойдин эса ҳамма келин қилишни орзу қиладиган ажойиб қиз бўлган. Онаси қачон қараманг, “шу қизим туғилди-ю рўзғорим баракага тўлди” деб юрарди, эсингиздами? Келинг, яхши ният қила қолайлик, шояд худойим тақдирларини ўнгласа-да, икковининг ҳам бошига бахт қуши қўнса... Ажабмас, ажабмас, – деди қўшни, сидқидилдан. Шу маҳал тераклар орасида бир қуш “Куёв-куёв, кимга куёв” дея сайрай бошлади. Қўшни хотин пиқ этиб кулиб юборди. Ана сизга бахт қуши! Озоддан гапирсак, попишак эшитиб қолди- ку! Қизларингизга куёв истаяпти бу қурғур, – деди нон ёпувчи аёл. Ҳай, овозингни ўчир, қизларим ҳали ёш! – деб пўписа қилди қўшни аёл попишакка, қуш худди буни тушунган каби жимиди. Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 6 Учёнғоқ тепасини булут босяпти, ҳали яна шамол эсса керак, – деди нон ёпувчи. – Мен бориб, тезроқ ишларимни қила қолай. Қўшни жилмайди, у билан хайрлашиб, ҳовлисининг ичкарисига қараб кетди. Йўл четидаги маккапоялар орасидан жуда хунук, бадбашара бир кучук чиқиб келди-да, ер искаб, емиш излай бошлади. Иккита қуш баб-бараварига чарх уриб кўкка парвоз қилди. Иморат учун тош ташиётган одамнинг тўрт яшар ўғли уйқусидан уйғониб, чиқиб келди. Тоғлар устида момақалдироқ гумбурлаяпти, – деди иморат қураётган одам ўғлига. – Тез-тез юзингни юв, кейин келиб салом бер, бўлмаса ўша ёқдан яъжуж-маъжужлар чиқиб, сени опкетиб қолишади. Уларнинг танаси хол-хол, кўзлари кўк, одобсиз болаларни опкетишади. Бола бу гапга чиппа-чин ишонди, бориб юз-қўлини ювди-да, кейин чопқиллаб келиб, қўлини кўксига қўйиб салом берди. Отанинг юзига фавқулодда табассум ёйилиб, “Ваалайкум ассалом”, дея алик олди. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling