Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Ozod [@kitoblar pdf]
ИККИНЧИ АКС Ота “Бу одам сира тиним билмай юмушга урингани уринган, – деб эсди шамол, ҳорғин-ҳорғин сасланиб. – Тоғларнинг қор ва музлари орасидан оқиб келган совуқ сувни экинзорига буради, йўлидаги кесакларни яланг қўллари билан очади. Тепасида эса мен ҳуштак чаламан, эски хасларни учириб, тўзонларни айлантириб бошидан сочаман. Экинзор четидаги тол остида лойдан ясалган, бир чети кўчиб тушган эски ўчоқ бор, чўғлари аллақачон сўнган, куллар устида қаққайиб турган қора қумғон узра айланаман, қумғон ҳуштак чала бошлайди. “Ҳа-аҳ!” деб кетмон уради бу одам. Кетмон катта, оғир, дастасининг қўл теккан жойлари силлиқланиб-қорайиб қолган. Толнинг шохидаги сарғимтир-қизғиш бир қуш унга термилиб, сайрамасдан индамай туради. “Ҳа-аҳ!.. Яна келдингми? – дейди олтмишларни қоралаб қолган озғин, чайир бу одам. – Ҳар куни келиб шу толга қўниб ўтирасан, нон увоқ берсам емайсан, сув тутсам ичмайсан... Қанақа қушсан ўзи?” Қуш индамайди. Нигоҳи маъноли-маъноли, индамай термилади холос. Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 21 “Ҳа-аҳ!” – кетмон тиғи офтобда ялтирайди. – Рангу тусингдан ҳаётдалигимда орзу қилганим толе қушига ўхшаркансан, аммо мунча озғин, мунча афтодаҳолсан?” Қушга гапириш раво кўрилмаган, сайрамайди ҳам. “Сенга осон-да, – дейди деҳқон. – Худойим ризқингни оламга сочиб қўйган, учиб-қўниб, ердаги буғдойними, сомонними териб есанг бас. На уйинг бор, на рўзғоринг, на бола-чақанг...» Бир дам тин олади, кафтини кўзига соябон қилиб, қуёшга қарайди, бир нимани чамалайди. Кейин яна юмушига уннайди. “Ҳа-аҳ! Худойим ўзи яратган махлуқларнинг ризқларини тупроқнинг бетига сочиб ташлагану одам боласига “ана энди шу тупроқ ичида ўралашиб, умрингнинг охиригача ризқингни теравер” деган. Бир амаллаб ризқингни чиқарсанг, шунгаям кўз тикканлар бор. Ҳамманинг ёзуғи шу! Ҳа-аҳ! Одам боласи тупроқдан бино бўлади, тупроқдан ризқини териб ейди, охир-оқи-бат яна шу тупроққа кириб, йўқ бўлиб кетади. Барча мана шу ғалати юмуш билан овора. Ҳа-аҳ! Найлайин, болаларимни боқишим керак... Узумзор эгаларига ўхшаб битмас-туганмас сарватларим бўлмаса... уларнинг узумзорлари бепоён, беҳисоб, ботмон-ботмон ҳосил олишади. Менинг бор-йўқ сарватим – қари отам, аёлиму болаларим. Ҳозир отам уйда, айвонда ётгандир... Ўрик кесганимизда катта шох оёғини эзиб тушган эди, шундан бери юришга қийналарди. Неча йиллардан бери юмушим шу: ҳар куни учта нон топардим, отамга, аҳли аёлимга, болаларимга берардим 8 ... Отам ҳар куни дуо қиларди, “ота рози – Худо рози” деб саҳарлаб яна экинзоримга жўнардим. Ҳа-аҳ! Билмадим, сен қанақа қушсан, аммо найлайин, бошимга бахт қуши қўнарми деган эдим... қўнмади-да! Бир маҳаллар бола эдим. Уйимизда молларимиз, қўйларимиз бўларди. Ўроқ-қопимни олиб, ўт ўргани далаларга кетардим. Шиддатим танамга сиғмас, меҳнат чарчатмас, намчил тупроқ устига ётиб олсам нами суягимга ўтмас эди... осмонга қараб ётиб ширин- ширин хаёллар сурардим. 8 Халқ матали. Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 22 Шамоллар оппоқ булутлардан отлар сурувини бино қиларди, улар кўм-кўк осмон кенгликларида уюр-уюр чопар эдилар. Тезроқ катта бўлиб-улғайсайдим, ота-онам етишолмаган орзуларга эришсайдим дер эдим. Тандиру ўчоқ бошидан келмайдиган, рўзғор юмушларидан ортмайдиган онаизорим ниҳоят роҳату оромга қовушса, мени дуо қилиб, алқаса дер эдим. Назаримда, ҳамма иш менинг учун осон, мен қилолмайдиган иш дунёда йўқдай эди. Бахт қуши дедим-а? Ўша маҳаллар унинг қайдадир қанот қоқиб учиб юрганини, олисда бўлса ҳам гапларимни эшитишини билар эдим. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling