Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/59
Sana15.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1269910
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   59
Bog'liq
Ozod [@kitoblar pdf]

Бир маҳал қарасам, тойчоқлар тўдасига айланади, кишнашлари 
эшитилмайдию аммо самоларда чопиб-чопиб боришади. 
* * * 
Анча олисда тоғлар кўринади. Ҳозир ёз, бироқ чўққиларидаги оқ 
қорлари эримаган, қуёшда ялтирайди. У томонлар совуқ бўлса керак. 
Баъзан шабада тоғдан эсиб, муздай ҳаволарни олиб келади. Шунда 
тоғнинг совуқлиги эсимга тушади. Ҳайбат шамоллари ўша ёқдан 
эсадилар. Улар жала булутларини ҳайдаб келишади. Жалалар мазза 
бўлади. Қуйганида ҳамма ёқ шовуллайди, шу шовуллашларга 
қўшилиб, қаттиқ қичқиргим келади. 
Уйимизга етиб келаман. Дарвозамиз сариқ тусда, тахталарининг 
оралари очилиб-очилиб қолган. Тавақасини итарсангиз, қаттиқ 
ғирчиллайди. Ёнда қўшнимизнинг гувалак девори. Офтобда қизиган 
бу деворга доим ниначилар қўниб олишади. Кесаклари орасида гоҳо 
чаён ҳам бўлади дейдилар, лекин сира кўрмаганман. 
Бобом айвондаги сўрида ётади. У қари, тўқсон ёшда, оёғи 
оғрийди. Ёзда ҳам ранги ўчиб кетган қора банорас тўнини елкасига 
ташлаб олади. 
Ҳовли саҳни қаттиқ, тошдай. Тупроғи шиббаланиб кетгани учун 
шунақа. Бостирма остида кулранг сигиримиз менинг келганимни 
сезиб бўкиради. Қорним очди, демоқчи. “Ҳа ўл”, – дейман. – 
Салқинда ётасану бўкирасан яна!” Бостирманинг бир устуни – беҳи, 
нарёғи гувалак девор. Бостирма ёғочларининг бир учи девор устида, 
бошқа учи беҳига кўндаланг қўйилган саррофга маҳкамланган. 
Устига ғўзапоя босилган, ғўзапоя шохлари осилиб-осилиб туради. 
Беҳи тубига қопимни ағдараман, шунда ичидан чумолилар ўрмалаб 
чиқишади, ўтга қўшиб даланинг чумолиларини ҳам олиб келган 
бўламан. Булар уйимиздаги чумолиларга ўхшамайди, уйдагилар 
хонаки, булар эса шиддатли, тезчопар, бошлари катта ва қаттиқ, 
чаққан жойи қизариб, анчагача ачишиб оғриб туради. Ўтларнинг иси 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
31
теваракни тутиб кетади, бир қучоқ олиб, молнинг олдига ташлайман. 
Ҳайвон бўйнини чўзиб, ғарч-ғурч чайнай бошлайди, шошганидан 
оғзининг четидан бир тутами чиқиб қолади, бошини силкита-силкита 
ўтларни ямлайверади. Яна бир қучоқ ўтни қўйларга бераман. Қийшиқ 
пақирда сув опкелиб тутаман, сигир ғўлқ-ғўлқ қилиб ичиб олади. 
Вужудимда ҳориш ҳис қиламан. Аммо чарчоқ йўқ. Уйга қараб 
юраман. Бостирма йўлагидан келаверишдаги илк кулба бобомники, у 
кичкина, ерга қамиш, қамиш устидан кигиз солинган, адоғида 
думалоқлаб қўйилган тўшаклар бор, уларни онам йиғиб қўйган. Ланг 
очиқ эшикдан яққол кўриниб туради. Кейингиси – бизнинг уй. Ундан 
кейингиси – меҳмонхона. Бу ерга атлас кўрпачалар солинган, ипак 
иси келади. Деворга мих қоқиб. парда илинган. Тўрда меҳробда 
кўрпалар тахланган, улар ҳам атласдан, буларнинг бари меҳмонлар 
учун. Ҳаммаси янгидай турипти. У ерга кирсам, онам койийди. 
Меҳмонхонанинг ислари бегона, ёқтирмайман. Ҳамма нарсаси янги 
бўлгани учун киргим келмайди. Ошхонадаги ёғоч қутидан нон 
оламан, йўл-йўлакай чайнаб, бобомнинг олдига жўнайман. 
Бобом кираверишдаги айвондаги сўрида уззукун ётади. У жуда 
кўп нарсаларни билади. Қирнинг устидаги ёнғоқларни қарға эккан 
дейди. Гапларига чиппа-чин ишонаман, бир куни атайлаб бориб, ўша 
қарғани кўриб келаман деб ният қилиб қўяман. Шамол эсганида, 
ёмғир ёққанида дуо қилади. Булар Худонинг неъматлари, шамол 
дарахту ўтларни чанглантиради, ёмғир эса жаннатдан ёғади дейди. 
Лекин, мени кўп койийди. Дастурхонни тоза жойга қоқ, бефаҳм, 
дейди. Тирноқ олсанг остонага кўм, яъжуж-маъжуж келганида ўсиб 
чиқиб, йўлингни тўсади, дейди. Саҳарлаб юлдуз сўнмасидан 
дарвозани очиб қўй, дейди.
...Ҳайбати бир дунё отам бобомнинг олдида келганида ёш боладай 
бўлиб қолади. Оёқларини ювади, уқалайди, яхтагини алмаштиради. 
Бобом отамни ҳам кўп койийди... 
У юришга жуда қийналади, чунки бир маҳаллар ўрик кесишганда 
катта шохи оёғидан босиб тушган, шу жойи қаттиқ оғрийди. Куннинг 
сояси менинг бўйимга тенглашибди, демак, аср вақти кирибди. Энди 
қиладиган ишим – бобомни таҳорат олдиришим керак. 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
32
Уни суяб, таҳоратхонага олиб бораман, обдастада илиқ сув олиб 
келаман. Бобом белбоғини ечиб елкасига ташларкан, мени койийди: 
– Таҳоратхонага чап оёқ билан қиради, қулоқсиз! Чап билан 
кириб, ўнг билан чиқасан! 
– Хўп, – дейман, бошимни эгиб, музтар бўлганга соламан ўзимни. 
Бобом атайлаб қилганимниям билади, “Ҳаҳ, бетаъсир ”, дейди. Кейин 
эшик ўрнига осиб қўйилган қанор қопни қайириб ичкарига киради. 
Иҳраб-сиҳраб таҳорат ола бошлайди. Мен унинг чиқишини кутиб 
тураман. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling