Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

билан горизонталлар 
ўтказилган. 
Горизонталлар оралиғи 5 
м). 
Картанинг легендасида тенг чизиқлар орасидаги ранг картада тасвирланган 


ранг билан бир хил бўлса, чизиқнинг миқдор кўрсаткичи ёзилиши шарт. Ҳозирги 
вақтда баъзи карталарда бир нуқтадан ёки бир чизиқдан бир хил узоқликда 
жойлашган масо-фаларни бирлаштиришда ҳам тенг чизиқлар усули қўлланилмоқда. 
Масалан, темирйўлдан бир хил масофадаги жойларни ва қиялиги ёки нишаблиги 
бир хил бўлган жойларни тасвирлашда ҳам шу усулдан фойдаланилмоқда. 
Бу усулда тузилган карталарда миқдор кўрсаткичларнинг бошланиши ва қайси 
маълумотлар асосида тузилаётгани кўрсатилиши керак. Tенг чизиқлар усули воқеа 
ва ҳодисалар чизиқ ва ранглар билан тасвирланганда воқеа ва ҳодисаларнинг 
кўпайиб ёки камайиб боришини (интенсивлигини) кўрсатади. 
Изолиния усулида кўрсатилаётган воқеа ва ҳодисалар ҳам рангли чизиқ билан, 
ҳам рақам билан тасвирланса, воқеа тўғрисида тўлиқроқ маълумот олиш мумкин. 
Бу усул кўпроқ мавзули карталар тузишда ишлатилади, баъзан башорат (прогно.з) 
қилишда ҳам иш беради. Tелевединияда об-ҳаво тўғрисида маълумот беришда ҳам 
бу усулдан фойдаланилади. 
2.7. НУҚTАЛАР УСУЛИ 
 
Ушбу усулдан воқеа ва ҳодисаларнинг географик тарқалишини статистик 
маълумотлар асосида тасвирлашда фойдаланилади. Нуқталар усулида миқдор ва 
сифат кўрсаткичлари нуқталар ёрдамида тасвирланади. Миқдор кўрсаткичлари 
нуқталарнинг сони, катта-кичиклиги билан тасвирланса, сифат кўрсаткичлари эса 
уларнинг ранги билан тасвирланиши мумкин. Бир картада бир хил катталикдаги ва 
ҳар хил рангдаги нуқталар ёрдамида бир қанча воқеа ва ҳодисаларнинг географик 
тарқалишини кўрсатса бўлади. Масалан, Ўзбекистоннинг географик атласининг 
(1999) Чорвачилик картасида қорамоллар, сигирлар, қоракўл қўйлари, оддий 
қўйлар ва эчкилар 5 хил рангли нуқталар билан кўрсатилган. Чорва моллари сонини 
кўрсатиш учун ҳар бир нуқта неча бош чорва молини билдириши белгилаб 
олинган. Масалан, ҳар 15 000 қоракўл қўй бир нуқта, 15 000 та жайдари қўй ва эчки 
бир нуқта деб қабул қилинади. Қоракўл қўйлари қора рангли, жайдари қўйлар 
сариқ рангли, эчкилар эса қизил рангли нуқталар билан тасвирланган. Воқеа ва 


ҳодисаларнинг 
географик 
тарқалишини 
аниқ 
кўрсатиш 
учун 
статистик 
маълумотлар туман доирасида берилиши керак 

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling