Microsoft Word карт лой ва тузиш doc
БИР ЖОЙГА TЕГИШЛИ ДИАГРАММАЛАР УСУЛИ
Download 3.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.4. АРЕАЛЛАР УСУЛИ
2.3. БИР ЖОЙГА TЕГИШЛИ ДИАГРАММАЛАР УСУЛИ
Бу усулда тузилган карталарда тасвирланган воқеа ва ҳодисалар абсолут ва нисбий миқдорларда кўрсатилиши мумкин. Миқдорлар ҳар хил диаграммалар, шкалаларга бўлинган графиклар шаклида ифодаланади (10-расм). Масалан, бирор жойининг ўртача йиллик ҳаво ҳарорати, ойлик ёғин-сочин миқдори, қор қоплами қалинлиги, дар-ёларнинг йиллик сув сарфи, шамолнинг кучи, йўналиши ва бошқа- лар шулар жумласидандир. Диаграммаларда миқдор кўрсаткичлар У Самарқанджж “TфУусСфл” Айний Чироқчи / и Дарё сувларининг ўртача ойлик ҳарорати Қарши © нинг ўзгаришини ҳам бериш мумкин. Бир жойга тегишли диаграм-малар асосида шу жой тўғрисида зарур маълумот олиш мумкин. Масалан, Tошкент вилоятида жойлашган метеорологик станцияларнинг ва гидрологик постларнинг кўрсаткичлари асосида диаграмма тузилиб, шу ҳудуднинг об-ҳавоси тўғрисидаги маълумотга эга бўлиш мумкин. 2.4. АРЕАЛЛАР УСУЛИ Ареаллар усули картографияда кенг ишлатилади (лотинча «ареа» майдон, макон, ҳудуд деган маънони англатади). Ареаллар усули билан тузилган карталар ҳам умумгеографик, ҳам мавзули карталардир. Tопографик ва мавзули карталарда ўрмонзорларни, экин-зорларни, қум босган ерларни тас-вирлашда ареаллар усули кўпишлатилади. Ареаллар усули кўпроқ майдон ва макон билан боғлиқ бўлганлиги учун кўпроқ ўсимлик (геоботаник), зоогеографик, ландшафт ва геоморфологик карталарни тузишда ишлатилади. Бу усул тарихий карталарда ҳам фойдаланилади. Масалан, халқ қўзғолони бўлган жойлар алоҳида аж-ратилиб ранглар ёки штрих чизиқлар билан чизиб кўрсатилади. Ареаллар усулида воқеа ва ҳодисалар содир бўлаётган жойларнинг чегаралари нуқталар, чизиқлар билан белгиланиб, ичи ■0° Керки 10-расм. Бир жойга тегишли диаграммалар усули. Дарё сувининг июн ойидаги ўртача ҳарорати белгилар, ранглар ёки штрихлар билан тўлдирилади. Баъзан воқеа-ҳодисаларнинг номлари ҳам Бу усулда кўрсатилган воқеа ва ҳодисаларни 2 хил рангда ёки чизиқда бериш билан уларнинг мазмунини бойитиш мумкин. Масалан, Ўзбекистонда экиладиган пахта навига қараб далаларни ингичка толали пахта ва оддий толали пахта экиладиган ҳудудларга ажратиш мумкин. Баъзан ареаллар усули белгилар усулига ўхшаб кетади. Лекин улар бир-биридан қуйидаги хусусияти билан фарқ қилади. Масалан, Ўзбекистонда шоли экиладиган майдонлар бирорта чегара (чизиқ ёки нуқта билан ажратилиб, ичида ранг) ёки белги берилса, ареал усули бўлади. Агар шоли экадиган ерлар шартли белги ёки бадиий белги билан ифодаланса, у ҳолда воқеанинг майдони эмас, балки ўрни кўрсатилган бўлади. Ўзбекистон географик атласидаги (1999) зоогеографик, ўсим-лик, тупроқ карталари ареаллар усулида тасвирланган. Шуни айтиб ўтиш керакки, ареаллар усулида миқдор кўрсаткичлар берил-майди. Баъзан сифатли ранг усули ва тенг чизиқлар усули билан тузилган карталар ареалларга ўхшаб кетиб, уларнинг фарқини билиш жуда қийин. Лекин айрим ҳолларда ареал ичига миқдор кўрсаткич берилиши ҳам мумкин, бу ҳолатда у бошқа усулга айланиб қолмайди. Масалан, Ўзбекистонда шўр босган ерларнинг аре-али чегара билан кўрсатилиб, ичида эса майдони рақамда кўрсатилиши мумкин. Download 3.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling