Microsoft Word карт лой ва тузиш doc
Download 3.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ
2.2. БЕЛГИЛАР УСУЛИ Карталардаги барча воқеа ва ҳодисалар белгилар билан кўрсатилади. Tопографик ва обзор-топографик карталарда эса бу белгилар фақат сифатни англатади ва миқдор кўрсаткичларни ифодаламайди. Чунончи, топографик картада ун заводининг биносигина шартли белги билан ифодаланган, холос. Мавзули карталарда эса, заводнинг ўмигина эмас, балки унда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг салмоғи (тонна ёки пул ҳисобида), ундаги ишчилар сони, маҳсулотнинг қаерларга юборилиши ҳам кўрсатилиши мумкин. Tаъкидлаганимиздек, майда масштабли мавзули карталарда ишлатиладиган белгилар топографик карталардаги белгилардан шакли, маз-муни жиҳатидан фарқ қилади. Белгилар усулида воқеа-ҳодисаларнинг географик ўрни, миқдори ва сифати кўрсатилиб, улар геометрик, бадиий, ҳарфли ва кўргазмали бўлади. Геометрик белгилардан оддий шакллар (айлана, квадрат, тўртбурчак, учбурчак, куб, ромб, сектор, параллелограм ва бошқалар) танланади. Чизиш ва эсда сақлаш ҳамда таққослаш осон бўлгани учун бу усул картографияда жуда кенг қўлланилади. Оддий геометрик белгилар унча кўп эмас, уларни турли рангларга бўяб, штрихлар билан ва ичига ҳар хил шакллар тушириб турини кўпайтириш мумкин (8-расм). Ҳарфли белгилар. Картада тасвирланмоқчи бўлган воқеа ва ҳодисаларнинг номлари бош ҳарфлари ёки кимёвий белгилари билан ифодаланади. Фойдали қазилмалардан алуминий Ал, олтин Ау, калий К деб ёзилади. Лекин ҳарфли белгиларни кўп ишлатиб бўлмайди, чунки ҳарфлар ёрдамида объектларнинг ўрни аниқланса ҳам, уларнинг миқдорини аниқлаб бўлмайди. Миқдорини аниқлаш учун доирага тушириб тасвирлаш мумкин. Бу усул кўпроқ қазилма бойликлар карталарида фойдаланилади. Кўргазмали белгилар воқеа ва ҳодисаларнинг шаклларидан иборат бўлиб, карта ўқишни анча осонлаштиради, лекин бунда геометрик аниқлик унча сезилмайди. Бу усулдан тарғибот ва ташвиқот карталарида кўпроқ фойдаланилади. Объектлар белгиларда тасвирланса, объектнинг ҳақиқий ўрни муайян шаклнинг маркази бўлиши керак. Лекин баъзи карталарда объект ўз ўрнидан бироз силжиган ҳолатда ҳам бўлади. Бу усулни географик карталарда қўллаш бирмунча мурак-каброқ. Ўрта ёки олий мактаб карталарини, ёхуд илмий маълу-мотнома типидаги карталарни тузишда белгиларнинг бир хил вариант-ларини ишлатиш тўғри эмас, чунки энг кичик ва энг катта объектлар орасидаги фарқ катта бўлса, белгилардан фойдаланиш қийинлашади. Воқеа ва ҳодисалар абсолут ва нисбий миқдорда тасвирланади. Абсолут кўрсаткичлар белгининг узунлик, майдон ва ҳажм ўлчовларида берилиши мумкин. Кўрсаткич узунлик ўлчовида берилса, уни ўқиш ва таққослаш осон, яъни ўлчагич ёки чизғич билан аниқлаб масштаб асосига кўпайтирилса, кўрсаткичнинг миқдори маълум бўлади. Бу усул қўлланилганда масштаб асоси олдиндан белгиланиб олинади, яъни 1000 тонна маҳсулот 1 мм узунликка тенг дейилса, масштаб асоси 1 мм бўлган баландлик 1000 тоннага тўғри келади деб белгиланади. Download 3.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling