Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

2.10. ЧИЗИҚЛИ БЕЛГИЛАР УСУЛИ 
Карталарда воқеа ва ҳодисаларнинг миқдор кўрсаткичлари чизиқлар йўғонлиги 
билан, сифат кўрсатикчлари эса ранг ёки штрихлар билан тасвирланса, бундай 
усул чизиқли белгилар усули деб юритилади. 
Умумгеографик карталарда чегаралар, дарёлар, каналлар, темирйўл ва 
автомобил йўллари шу усулда кўрсатилади. Лекин бу объектлар масштабсиз 
шартли белгилар билан тасвирланади. Айниқса, иқтисодий карталарда буни кўп 
учратиш мумкин. 
Илмий-тадқиқот ишлари ва оператив-хўжалик карталарини тузишда миқдор 
кўрсаткичлами тасвирлайдиган чизиқлар масштаб асосида аниқ кўрсатилади. 
Чизиқлар ҳар хил рангларда, баъзан штрих чизиқлар шакллари-да берилиб
сифат кўрсаткичларини ҳам ифодалайди. Чизиқли белгилар усули юк ҳаракатини, 
яъни юк ташиш йўналишини тасвирлашда энг асосий кўрсаткич ҳисобланади. Бу 
усул ўқув-мактаб карталарида транспортни тасвирлашда кўпроқ ишлатилади. 
Сўнгги пайтларда аҳоли карталарида аҳоли мигратсияси ҳам шу йўсинда 
берилмоқда. Ўзбекистоннинг сиёсий-маъмурий картасидаги вилоят чегаралари, 
дарё ва каналар, темирйўл ва автомобил йўллари чизиқли белгиларда 


тасвирланган. 
 
17-расм. Чизиқли белгиларда миқдор, сифат ва йўналишларнинг кўрсатилиши 
(1 мм йўғонлик 5 минг т). 
0 200 500 1000 1500 2000 б 
800-
1000 
400-800 


200-400 
1-200 с 
18-расм. Юкларнинг миқдор кўрсаткичлари: 
а — узлуксиз шкалада; б — поғонали узлуксиз шкалада; д — поғонали шкала 
(параллел чизиқлар ёрдамида); э — поғонали шартли шкалада. 
2.11. ҲАРАКАTДАГИ ЧИЗИҚЛАР УСУЛИ 
Ушбу 
усул 
воқеа 
ва 
ҳодисаларнинг 
ҳаракат 
йўналишининг 
сифат 
кўрсаткичларини тасвирлашда қўлланилади. Бу усулдан кўпроқ табиий, ҳарбий ва 
тарихий карталарда фойдаланилади. Xусусан, шамоллар ҳаракати, сиклон ва 
антисиклон, ҳаво фронтлари, совуқ ва илиқ оқимлар, экспедитсия йўллари, 
транспортда ташиладиган юкларнинг сифат кўрсаткичлари ва ҳ. к. шу усулда 
тасвирланади. Ҳарбий оператсиялардаги қўшинларнинг ҳаракатини ҳам чизиқлар 
билан кўрсатиш мумкин. Бу усулнинг асосий шартли белгиси турли хил рангдаги 
стрелкалардан иборат. Уларнинг йўғон ва ингичкалиги миқдор кўрсаткичларига 
боғлиқ. Чизиқ йўғонлиги масштаб асо-сида берилади. 
Стрелкалар ранги, шакли, йўғонлиги ва структураси (ички тузилиши) билан 
фарқ қилади. Стрелкаларнинг йўғонлиги асболут кўрсаткичда ёки поғонали 
бўлиши мумкин. 8-синф географик атласидаги (2004-йил) Tранспорт картаси ва 9-
синф атласидаги (2004-йил) Дунё ёқилғи картаси, Дунёнинг саноат ва транспорт 
карталари шу усулда тасвирланган. 

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling