Microsoft Word карт лой ва тузиш doc
КАРTАДА ИШЛАTИЛАДИГАН ШКАЛАЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ
Download 3.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ
2.13. КАРTАДА ИШЛАTИЛАДИГАН ШКАЛАЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ
Карталарни тузишда ҳар хил миқдор кўрсаткичларидан фойдаланилади. Бундай миқдор кўрсаткичлар асосан статистик маълумотлар бўлиб, бирорта ҳудудга тегишли бўлади. Воқеа ва ҳодисалар миқдор кўрсаткичлар билан тасвирланганда баъзан шкалалардан фойдаланилади. Шкалаларни танлашда тузилаётган картанинг мазмунига, ишлатилаётган усулга, статистик маълу-мотларга, картанинг мақсадига ва тасвирланаётган ҳудудга эътибор берилади. Шкалалар поғонали бўлиб, бирорта жойга ёки майдонга тегишли бўлиши мумкин. Ҳар иккаласида ҳам поғоналар орасидаги фарқ ҳар хил бўлади. Масалан, аҳоли карталарида жойдаги аҳолининг сонига қараб шкала танланади. Масалан, Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий атласидаги (2004) «Аҳоли картаси»да шаҳарларни тасвирлашда ишлатилган поғонали шкала ўринли фойдаланилган, яъни аҳолиси 2 млн дан ортиқ шаҳар аҳолиси ва 300 000-400 000, 200 000-300 000, 100 000- 200 000, 50 000-100 000 ва 50 000 мингдан кам аҳоли яшайдиган жойлар кўрсатилган. Бу шкалада республика шаҳарлари аҳолисининг сони эътиборга олинган. Лекин аҳоли зичлигини кўрсатишда ишлатилган картограммалардаги поғонали шкалани тўғри тузилган деб бўлмайди, чунки 1 кв. км га 500 дан ортиқ киши тўғри келади деган шкалага Фарғона ва Андижон вилоятлари киритилган. Бу нотўғри. Ундан ташқари, Tошкент вилоятининг тоғли ҳудудлари 1 кв. км га 100—200 киши тўғри келадиган шкалада тасвирланиб, нотўғри кўрсатилган. Ўзбекистоннинг географик атласидаги (1999) худди шундай карта, яъни Аҳоли картасида шаҳарларни тасвирлаш учун қабул қилинган шкалани ҳам тўғри деб бўлмайди. Чунки бу ердаги шкалада 2 млн дан ортиқ киши, сўнг 100 000 дан 500 000 гача бўлган аҳоли яшайдиган жойлар деб кўрсатилганда, Наманган, Самарқанд, Андижон ва Бухоро каби йирик шаҳарлар аҳолиси сони жиҳатидан улардан анча кичик бўлган Жиззах, Tермиз, Навоий шаҳарлари билан бир шкалага киритилган. Натижада поғоналар орасидаги фарқ катта бўлганлиги сабабли йирик шаҳарлар деярли кўзга ташланмайди. Картограмма билан тасвирланадиган воқеа ва ҳодисалар шкалалар сони еттитадан ошиб кетса, ўқилиши қийин бўлади. Шунинг учун тасвирланаётган воқеа ва ҳодисаларнинг мазмунига ва тарқалиш хусусиятга қараб шкалалар поғонасини тўғри танлаш керак. Масалан, Ўзбекистон географик атласидаги (1999) Пахтачилик картасида пахта ҳосилдорлигини кўрсатувчи картограммада танланган шкала анча ўринли чиққан. Шу билан бирга шкалалар танланганда статистик маълумотларнинг бир йилгиси олинганда шу соҳа тўғрисида тўлиқ маълумот олиш қийин. Шунинг учун кўп йиллик маълумот олиб, уларнинг ўртачаси қабул қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади. Буни ҳам пахтачилик картасида кўриш мумкин. Шуни ҳам унутмаслик керакки, шкалалар орасидаги фарқ (интервал) имкони борича бир хилда бўлса, тасвир-ланаётган воқеа-ҳодисаларни ўқиб тушуниш ва таққослаш имконияти ошади. Натижада тасвирланаётган воқеа- ҳодисаларнинг тарқалиш қонуниятларини аниқлаш имконияти ошади. Шкалалар орасидаги фарқлар иложи борича каср сонлар бўлмаслги керак. Download 3.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling