Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

2.9. КАРTОГРАММА УСУЛИ 
Ушбу усул муайян чегарадаги (асосан, маъмурий чегара доирасидаги) воқеа ва 
ҳодисаларни нисбий миқдорда кўрсатиш усулидир Картодиаграммага ўхшаб 
картограмма усули ҳам ста-тистик усул бўлиб, кўпроқ ижтимоий-иқтисодий 
карталар тузишда қўлланилади. Лекин бу икки усул бир-биридан фарқ қилиб, 
картог-раммада воқеа-ҳодисалар нисбий миқдорда берилади. Жумладан, аҳолининг 
зичлиги, ялпи аҳоли миқдорида эркаклар ва аёллар салмоғи, ишга яроқли кишилар 
сони, экинларининг ҳосилдорлиги картограмма усулида тасвирланади. Ундаги 
миқдор кўрсаткичлар оч ёки тўқ қилиб берилган ранглар ёки штрихлар орқали 
кўрса-тилади. Мисол учун Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий атласидаги (2004) 
«Пахтачилик» картасида пахта ҳосилдорлигининг ошиб боришини рангнинг 
қуюқлашиб боришидан билиш мумкин. Бун-да аwал туманлар майдондан 
олинадиган пахта ҳосилдорлигига қараб гуруҳларга ажратилади: 1) 20 сентнердан 
кам; 2) 20 сент-нердан 25 сентнергача; 3) 25 сентнердан 29 сентнергача ва 4) 29 
сентнердан ортиқ ҳосил олинадиган ҳудудлар, булар 4 хил қуюқликдаги ранг билан 
тасвирланган.
Tасвирланган воқеа ва ҳодисаларни бир-бири билан таққослаш учун шкалалар 
ёки поғоналар орасидаги миқдорлар бир хил бўлиши керак. Мисол учун улар 
орасидаги умумий фарқ 5 сентнер. Бундай ҳолатда картанинг ўқилиши 
осонлашади, кўрсаткичларни таққослаш имконияти ошади. Баъзи вақтларда 
миқдорлар орасидаги фарқ ҳар хил бўлганда 
таққослаш қийин бўлади. Баъзан карталарда воқеа
1,1 дан 4,0 % гача
4,1 дан 7,0 % гача 


7,1 дан 10,0 % гача 
10,1 дан 13,0 % гача 
13,1 дан 16,0 % гача
4,1 дан 6,0 % гача 
6,1 дан 8,0 % гача 
8,1 дан 9,0 % гача
9,1 дан 11,0 % гача
11,1 дан 16,0 % гача 
16-расм. Tенг оралиқли картограмма 


ва ҳодисалардан ҳоли жойлар ҳам рангга ва штрихга бўялиб кўрсатилаверади. 
Масалан, пахта экилмайдиган Устюрт платоси, Қизилқум чўли ҳам ранг ва 
штрихлар билан кўрсатилади. Бу тўғри эмас, шунинг учун пахта экиладиган 
ҳудудларни аниқлаб, сўнг уларнинг ҳақиқий ўрнини кўрсатиш керак. 
Оқ-қора рангда тузиладиган карталарда ранг ўрнига штрихлар қўлланилади. 
Штрихлаш усули қўлланилганда штрих орасидаги кўрсаткичлар фарқи тўғри 
танланиши лозим. Баъзан картограмма усулида тузилган карталар сиртдан 
қараганда тенг чизиқлар усулига ўхшайди. Диққат билан қаралса картограммадаги 
кўрсаткичлар табиий ва маъмурий чегаралар асосида кўрсатилган бўлади. Умуман, 
картограмма усули картодиаграмма ёки нуқталар усули билан бирга қўшиб олиб 
борилса, карта мазмун жиҳатдан анча мукаммаллашади. 

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling