Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

ШАРTЛИ БЕЛГИЛАР 
Масштабсиз шартли белгилар 
Чизиқли шартли белгилар 


Майдонли шартли белгилар 
4-расм. Шартли белгилар 
предметлар (тафсилотлар) масштабсиз белгилар билан кўрсатилади. Масалан, 
темирйўллар, электр, телефон симлари, газ қувурлари ва ҳ. к.лар. 
Картографик белгиларда хилма-хил кўрсаткичларни тасвирлашда геометрик 
шакллар энг кўп ишлатилади. Масалан, тўртбурчак шаклнинг баландлиги миқдор 
кўрсаткичларни, тўртбурчак шаклнинг юзаси майдонни, куб ҳажмни, доира миқдор 
ва сифат кўрсаткичларни ифодалайди. 
Картографик белгилар системасини ўрганувчи семиотика фани (у учта қисмдан: 
синтактика, семантика ва прагматикадан иборат) белгиларни моделлаштиришдан 
кенг фойдаланмоқда. Бу соҳада профессор А. А. Лютийнинг хизматлари катта. 


 
5-расм. Миқдор кўрсаткичларнинг геометрик белгилар орқали 
кўрсатилиши. 
Картографик белгилар шакли, катталиги, ҳолати, ранги ва структураси билан 
бир-биридан фарқ қилади. Чизиқли белгилар билан жуда кўп воқеа ва ҳодисалар — 
дарёлар, темирйўллар, автомобил йўллари, чегаралар, денгиз ва кўлларнинг қирғоқ 
чизиқлари ва ҳ. к. лар тасвирланади. 
Белгилар ёрдамида карталарда абсолут кўрсаткичлар тасвирлан-ганда, баъзан 
бир ўлчов бирлигидан бошқа бир ўлчов бирлигига ўтиш ҳолатлари ҳам бўлади. 
Масалан, 2 та мамлакатда етиштирилаётган пахта ҳосилини картада тасвирлаш 
керак бўлсин. Агар пахта миқдори бирида устун шаклида кўрсатилса (5 мм ли 
устунда), иккинчисида эса 500 мм ли устунида, яъни 100 марта узун бўлиши керак. 
Масалан, Ўзбекистон ва Қозоғистон пахта етишитириш картасида бундай ҳолатда 
500 мм ли устун шу картадаги давлат чегарасига сиғмаслиги мумкин. Шу боис икки 
давлат орасидаги пахта ҳосилига оид жуда катта фарқни картага сиғдириш учун 
устун шаклидан майдон ўлчашда ишлатилади-ган квадратга ўтиш тавсия этилади
яъни ҳар иккала сондан квадрат илдиз чиқариш керак. Демак, Қозоғистонда 5мм 
эди, уни илдиздан чиқарамиз 
5
= 2,2 мм, яъни томонлари 2,2 мм бўлган квадрат 
ясалади. Ўзбекистонга тааллуқли қийматни топиш учун 500 ни квадрат илдиздан 
чиқарамиз, 
500
= 22,4мм, яъни томонлари 22,4мм бўлган квадрат ясалади. Шунда 
ҳам бу фарқ жуда катталиги сезилиб турса, кўрсаткичларни кубдан чиқариб куб 
шаклида тасвирлаш мумкин ( ). Бу ҳолатда шакллардаги фарқ кичикроқ 
кўринади. Чизиқли белгилардан ҳам ҳар хил ҳолатларда фойдаланиш мумкин. 


Масалан, чизиқлар бир-биридан ингичка ва йўғонлиги билан, ранги ва чизиқнинг 
шакли билан фарқ қилиши мумкин (6-расм). Майдонли белгилар эса, ранги, 
майдоннинг ичидаги шакллар билан, майдондаги чизиқларнинг ҳолати билан фарқ 
қилади. Шу хусусиятларни эътиборга олиш зарур (7-расм) Картографик 
белгилардан 
фойдаланишда 
тасвирланаётган 
воқеа 
ва 
ҳодисаларнинг 
хусусиятларига қаралади. Баъзи воқеа ва ҳодисалар бир жойга тегишли бўлади, 
масалан, заводнинг ўрни ва унда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг миқдори 
тасвирланади. Баъзи белгиларда воқеа ва ҳодисаларнинг ҳақиқий ўрни эмас, балки 
ҳудуд билан боғлиқ ҳолда статистик маълумотлар асосида туман, вилоят 
чегараларига асосланиб, доирада (пунсонда) аҳоли сони, етиштирилган ялпи 
маҳсулот ва унинг структурасини ҳам кўрсатиш мумкин. 
Картографик белгиларни ўз ўрнида хусусиятига қараб, карта мазмунига мослаб 
танлаш керак. Ҳозирги вақтда фойдаланилаёт-ган картографик белгилаш усуллари 
11 та. Белгилар, чизиқли белгилар, тенг чизиқлар, сифатли ранг ва миқдор 
кўрсаткичли ранг, бир жойга тегишли диаграмма, нуқталар усули, ареаллар, 
ҳаракатни ифодалай- 


6-расм. Белгиларнинг шакли, ҳолати, ката-кичиклиги, ранги ва структурасидан 
фойдаланиш 
диган чизиқлар, картограмма ва картодиаграммалар. Баъзан картографик белгилар 
ўрнини картадаги ёзувлар ҳам босиши мумкин. 
 
 
 
 
 
 
7-расм. Белгиларнинг ҳар хил кўринишда ишлатилиши. 

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling