1-кейс
Экология фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари
“Экология” атамасини (грекча “ойкос” – уй, яшовчи, макон ва “логос” –
таълимот) илмий муомалага биринчи марта немис олими Эрнест Геккель
(1866) киритган. У “экология – бу табиат иқтисодиётини билиш ва бир
вақтнинг ўзида тирик организмларнинг муҳитни органик ва ноорганик
компонентлари билан бўлган барча муносабатларни тадқиқ қилишдир”, деб
таъриф берган. Кейинги даврда экология тушунчаси кенгайиб борди.
Экология қонуниятларининг организмлар мажмуасига турлар, кўп турли
туркумлар, ниҳоят тирик организмларнинг барчаси киритилди [1].
Кейинги вақтларда экология табиий, техника, қишлоқ хўжалик ва бошқа
фанлари билан интеграциялашиб бормоқда. Бошқача айтганда, бу ҳодисани
экологиялаштириш деб аталади. Экологиялаштириш жамият эҳтиёжларидан
келиб чиққан ҳолда экологик хавф-хатарнинг олдини олиш мақсадида фан ва
амалиётни бирлаштиришга имкон беради.
Ишнинг мақсади: талабаларда табиат ва иқтисодиёт ўртасидаги
алоқаларнинг асосий қонуният ва принципларини шакллантириш; барқарор
ривожланишни таъминлаш манфаатларида табиий-экологик ресурслардан
оқилона фойдаланиш ва уларни такрор ишлаб чиқаришни тушунтириш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг мураккаб, кўп омилли ва фанлараро
муаммоларини тадқиқ этишга кўмаклашиш; халқ хўжалиги ёндашувларини
ишлаб чиқиш ва уларни амалиётда қўллаш йўналишларини белгилашдан
иборатдир.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1. Талаба экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тушунчаларини
маъносини тушуниб олади;
1.2. Экологияни фан сифатидаги хусусиятларини ва бўлимларини
тушуниб олади;
1.3.Фаннинг илмий-тадқиот методларини ўрганади;
1.4. Ердаги ҳаётнинг ноёблиги ва уни асраб қолиш зарурлигини англаб
7
олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |