12
2-топшириқ: Дунёнинг турли мамлакатларидаги аҳоли
сонини ва
Африка, Осиё, Европа, Шимолий ва Жанубий Америка, Тинч океани
минтақаси мамлакатлари ахолиси сонини алоҳида тарзда диаграмма
кўринишида ифодаланг.
3-топшириқ: Дунёнинг турли мамлакатлари ҳудудининг
умумий
биологик сиғими ва Африка, Осиё, Европа, Шимолий ва Жанубий Америка,
Тинч океани минтақаси мамлакатларининг биологик сиғимларини алоҳида
тарзда диаграмма кўринишида ифодаланг.
Барча талабалар учун умумий топшириқ: ўзингизнинг экологик
изингиз қанча кўламда эканлигини ҳисобланг. Бунинг учун оилангиз ҳаёт
тарзини экологик жиҳатдан баҳолаш зарур.
Жадвалдаги саволларга жавоб бериш ва хулоса қилиш билан машғулот
якунланади.
13
4-Кейс
Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий механизмларини бахолаш
Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ҳозирги суръатлари табиий-
экологик ресурслар муаммосини кескинлаштирди ва
шу сабабдан
иқтисодиётга экологик талабларни ошириш зарурати пайдо бўлди. Шуни
қайд этиш керакки, иқтисодиётнинг ўзи қуйидаги ички зиддиятларга – бир
томондан, у қатор кескин экологик муаммоларни туғдиради, бошқа томондан
эса, иқтисодиёт ривожланишининг ўзида бу
зиддиятларни бартараф этиш
асослари амалга оширилади. Бу зиддиятларнинг табиатини билиб олиш ушбу
икки тизимнинг – ишлаб чиқариш ва атроф-муҳитнинг алоқаларини тушуниб
олишга имкон беради. Бунда шуни эсда тутиш керакки, «иқтисодиёт – атроф-
муҳит» тизимида улардан бирор қисмига афзаллик бериб бўлмайди.
Жамиятда шундай ўзаро таъсир ва ўзаро алоқаларни таъминлаш керакки,
бунда такрор ишлаб чиқаришнинг юқори суръатлари, иқисодий ўсиш ва халқ
фаровонлигини ошириш фақат атроф табиий муҳитни сақлаб қолиш
билангина боғланиб қолмай, балки унинг айрим
компонентлари ва бутун
атроф табиий муҳитнинг тўхтовсиз яхшиланиши ва ривожланишига ҳам
имкон берсин.
Do'stlaringiz bilan baham: