Microsoft Word кейс узб docx


-Кейс  Табиат компонентларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза


Download 469.11 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/19
Sana26.01.2023
Hajmi469.11 Kb.
#1127667
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
2668-Текст статьи-6410-1-10-20200706

5-Кейс 
Табиат компонентларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза 
қилишнинг экологик-иқтисодий асослари. 
Атмосфера – Ер куррасининг ташқи ҳаво қобиғи бўлиб, уни 
сайёрамиздаги барча табиий жараёнларнинг амалга ошишидаги аҳамияти 
ниҳоятда каттадир. У аввало, Ер сатҳининг умумий иссиқлик режимини бир 
маромда сақлайди, коинотдан келадиган турли зарарли само жисмлари 
таъсиридан асрайди. Атмосфера циркуляцсиясига маҳаллий иқлим 
шароитларига таъсир этади ва у орқали дарёларнинг сув режими, тупроқ-
ўсимлик шароитларига, шунингдек, релъеф ҳосил бўлиш жараёнларига 
таъсир кўрсатади. Ҳаво – Ерда ҳаётнинг вужудга келишидаги зарурий 
омилдир. 
Атмосферанинг газ таркиби қуйидагичани (ҳажм бўйича % ҳисобида) 
ташкил этади: азот – 78,09%, кислород – 20,95%, аргон – 0,93%, карбонат 
ангидриди – 0,03%, неон – 0,00018%. Атмосферада шунингдек, сув буғлари 
мавжуд. Сўнгги йилларда, атмосферанинг таркибий қисмига инсоннинг 
хўжалик фаолияти борган сари кўпроқ салбий таъсир кўрсатмоқда. 
Ишнинг мақсади: талабаларда атмосфера қобиғини тузилиши, функция 
ва унга турли хил ташланадиган ифлослослантирувчи моддалар ҳажмини 
ҳисоблаш бўйича кўникма хосил қилиш; саноат корхоналари ва 
автокорхоналардан атмосферага чиқариладиган чиқиндилар миқдорини
ҳисоблаш йўлларини ўргатишдан иборат. 
Идентив ўқув мақсадлари:
5.1. 
Атмосферадаги 
ифлослантирувчи 
моддаларнинг 
максимал 
миқдорини аниқлаш; 
5.2. Чиқиндиларнинг рухсат этилган ташламасини хисоблаш; 
5.4. Корхонанинг хавфлилик тоифасини аниқлаш. 
Керакли жиҳозлар: дафтар, қалам, кўргазмали қуроллар, ўқув 
қўлланмалар, чизғич, ўчирғич. 
Ишни бажариш тартиби: атмосфера ҳавосига ташланадиган турли 


16 
миқдордаги заҳарли газлар асосан саноати ривожланган шаҳарларда 
кузатилади. Шунга кўра, атмосферанинг булғаниши мамлакатнинг ишлаб 
чиқариш хусусияти, атмосфера хавосини булғайдиган саноат зоналари 
жойлашган минтақанинг иқлим хусусиятлари ва заводнинг тузилишини
жойнинг релъефи билан узвий алоқадордир.

Download 469.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling