Microsoft Word кейс узб docx


Download 469.11 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/19
Sana26.01.2023
Hajmi469.11 Kb.
#1127667
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
2668-Текст статьи-6410-1-10-20200706

Керакли жиҳозлар: мультимедия орқали тақдимот, статистик 
маълумотлар, ўқув адабиётлари, дафтар, қалам, чизғич. 
Ишни бажариш тартиби: Ушбу фанни ўрганишда Б.Коммонер тавсия 
этган қуйидаги табиат иқтисодиёти қонунини (принципини) ҳар томонлама 
хисобга олиш зарур:
1. 
Ҳаммаси ҳаммаси билан боғланган; 
2. 
Барчаси қаёқадир ғойиб бўлади;
3. 
Ҳеч нарса бекорга инъом қилинмайди;
4. 
Табиат яхшироқ билади. 
Талабалар 
машғулот 
давомида 
ҳаётнинг 
вужудга 
келиши 
қонуниятларини ўрганиш билан бир қаторда жамиятнинг ривожланиши 
билан инсоннни табиатга таъсир кўламини хам кенгайиб боришини тахлил 
қилишади; 
индивидуал 
тарзда 
биологик 
ресурслардан 
тўғри 
фойдаланишнинг илмий асосларини яратишга харакат қилишадилар; 
инсоннинг хўжалик фаолияти таъсирида табиатда содир бўладиган 
ўзгаришларга олдиндан баҳо беришади.
Иш экология фанининг илмий методлари, бўлим ва тармоқларига 
таълуқли ўқув адабиёт ҳамда статистик маълумотлар асосида жадвал тузиш, 
диаграммасини яратиш ва индивидуал ёки гуруҳли тарзда хулосалар қилиш 
билан якунланади. 



2- Кейс 
Биосфера ва экологик тизим. Экологик омиллар. 
Биосфера Ер шаридаги энг йирик экотизимдир. Ернинг тирик 
организмлар ва биоген чўкинди то жинслари тарқалган қисмини рус олими 
академик В.И.Вернадский биосфера (юнонча “биос”-ҳаёт, “сфера”-шар) деб 
номлаган. Биосфера сайёрамиздаги “ҳаёт қобиғи” ҳисобланиб, тирик 
организмларнинг ўзаро чамбарчас алоқа, муносабатларидан иборат мураккаб 
экотизимлар мажмуини ташкил этади. Экологиянинг бош тадқиқот объекти-
экологик тизимдир. У маълум майдондан иборат бўлиб, унда тирик 
организмлар ва уларни яшаш муҳитлари мажмуаси моддий-энергетик ва 
ахборотларнинг ўзаро таъсири билан бирлашган. 
Тирик организмларни ўраб турган физик қуршов ёки теварак атрофдаги 
ўзаро боғланишлардаги шарт-шароитлар ва таъсирлар мажмуи муҳит деб 
аталади. Одатда табиий ва сунъий муҳитлар ажратилади, уларнинг ўзаро 
боғлилигини экологик муҳит тушунчаси ифодалайди. Тирик организмлар 
асосан тўртта муҳитда: сув, ҳаво, тупроҳ, организм (муҳит сифатида)ларда 
яшашга мослашган. Сув ва ҳаво ўлик, тупроқ оралик, организм тирик 
муҳитлардир. Муҳитнинг тирик организмларга тўғридан тўғри таъсир этувчи 
таркибий қисмлари  экологик омиллар деб аталади. 
Экологик омилллар организмга кам ёки жуда кўп таъсир этган 
холатларда унинг хаёт фаолияти сезиларли равишда пасайиши ёки нобуд 
бўлиши кузатилади. Шунга кўра, экологик омилнинг организм фаолиятига 
самарадор таъсири унинг энг кам (минимал) ёки энг кўп (максимал) 
миқдорида эмас, балки уни айни организмга қулай (оптимал) бўлган 
холатидагина амалга ошади.
Бирор-бир экологик омилнинг оптимум холатидан ташқарига чиққан ва 
организм хаёт фаолиятини пасайтирувчи таъсирга эга бўлган муҳит шароити 
экстремал шароит дейилади. Экстремал шароит муҳитда айниқса харорат, 
ёруғлик ва намлик миқдорини ошиб ёки кўпайиб кетганида яққол намоён 
бўлади.



Шулардан харорат Ер юзида тирик организмларни яшаши учун зарурий 
ва энг муҳим омиллардандир. Тирик организмларнинг яшаши учун учун 
қулай бўлган харорат интервали ўртача 0-50
0
ни ташкил этади. Ҳароратни 
ушбу чегарадан ошиб ёки камайиб кетиши кўпгина организмларнинг халок 
бўлишига олиб келади. 

Download 469.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling