Microsoft Word кейс узб docx
Download 469.11 Kb. Pdf ko'rish
|
2668-Текст статьи-6410-1-10-20200706
Профессор Дэвид Орр
Мамлакатимизда истиқлол йилларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳатлар мавжуд экологик муаммоларнинг ўта муҳимлигини англашга олиб келди ва ижтимоий онгнинг экологиялаштиришга хизмат қилмоқда. Глобал экологик инқирознинг чуқурлашиши “инсон-табиат” тизимидаги ўзаро алоқадорлик характерини ўзгартиришни ва бунинг учун табиатга ижобий муносабатда бўладиган шахсларни шакллантиришни талаб қилади. Чунки, атроф муҳитни муҳофазалаш, экологик муаммоларни бартараф этиш ижтимиой-иқтисодий ривожланишнинг бош вазифасидир. Бугунги кунда хукуматимиз томонидан мамлакатимиздаги мавжуд экологик муаммоларни бартараф этиш ва ишлаб чиқаришни экологик йўналиш амалга оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Ҳар қандай саноат ишлаб чиқариши ва хўжалик юритиши бевосита табиатга салбий таъсир кўрсатиши билан характерланади. Шунинг учун иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш ва таркибий ўзгартиришларида экологик тоза технологияларга, кам чиқиндили ёки чиқиндисиз ишлаб чиқаришлар хўжалик юритишимизнинг бош мақсади бўлишига эришишимиз керак. Бу соҳада хорижий мамлакатлар илғор тажрибаларидан фойдаланиш каби долзарб масалаларни ўрганишни ҳам экология фанини мақсадига киради. Инсонларда экологик саводхонликни ошириш бўлғуси мутахассисларда экологик-иқтисодий фикрлашга эга бўлиш ҳамда экологик-иқтисодий бехатар қарор қабул қилиш каби билим ва кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилади. Шунга кўра, бу фанни ўқитишдан асосий мақсад талабаларда 5 мамлакатимиз ҳудудларидаги экологик муаммоларни бартараф этишнинг аҳамияти ва асосий йўналишларини ўртатишга имкон берадиган назарий билимларини тажриба орқали шакллантиришдан иборатдир. Талабаларга мазкур фан хусусиятлари доирасида Президентимиз И.А. Каримовнинг 2014 йил якунларига бағишланган йиғилишида таъкидлаганларидек: “...ер ва сув ресурслари бўйича имкониятларимиз чекланганини ҳисобга олиб, бу борада ягона тўғри йўл – қишлоқ хўжалигини интенсив асосда ривожлантириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини тубдан яхшилаш, селекция ишларини чуқурлаштириш, юксак самарали замонавий агротехнологияларни жорий этиш ва сувдан оқилона фойдаланиш зарур” 1 деб алоҳида тўхталиб ўтдилар. Келтирилган маълумотлар, асосий тушунча ва қарашлар, устувор йўналишлар ва хулосаларни пухта ўзлаштиришлари, келгуси фаолиятларида самарали фойдаланишлари ҳамда ижодий ёндашишларини таъминлаш фаннинг олдида турган асосий вазифалардан биридир. 1 Êàðèìîâ È.À. 2014 éèëäà èæòèìîèé-è òèñîäèé ðèâîæëàíòèðèø ÿêóíëàðè âà 2015 éèëãà ì¢ëæàëëàíãàí è òèñîäèé äàñòóðíèíã ýíã ìó èì óñòóâîð é¢íàëèøëàðèãà áà èøëàíãàí Âàçèðëàð Ìà êàìàñèíèíã ìàæëèñèäàãè ìàúðóçàñè . // Õàë ñ¢çè, 17 ÿíâàðü 2015 éèëäà, ¹11 (6194) |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling