Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/105
Sana21.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1640547
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   105
Bog'liq
kr dunyoning ishlari ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
41
баданимни яра босиб кетди. Тағин ҳар биттаси тухумдек келади. Охири дадам ойимга 
«Ачинскага опчиқмасанг бўлмайди», деди. Эртасига ойим мени етаклаб дўхтирхонага оборди. 
Акаларим: «Ачинска мана бундоқ нина билан укол қилади», деб қўрқитиб қўйгани учунми, 
каталакдек хонага кирдиму дори ҳидини сезиб ҳиқиллаб йиғлаб юбордим. Хонадаги 
курсиларда бири йўталган, бири шилпиқ кўзини ҳадеб кир қийиқчанинг учига артаётган 
касаллар тизилиб ўтиришарди. Ҳар ким мени ўзича юпатар, мен бўлсам баттар йиғлардим. Шу 
пайт эшигига парда тутилган ичкари хонадан сочи оппоқ, юпқа кўзойнак таққан халатли киши 
чиқиб келди. 
— Ким йиглайди? — деди у ўзбекчани бузиброқ талаффуз қилиб. 
Ачинска дегани шу эканини билдиму баттар қўрқиб кетдим. Ойимнинг пинжига тиқилдим. 
Шилпиқ кўзли киши ўрнидан турган эди, дўхтир қўли билан имо қилиб тўхтатди. 
— Очеред балага, — деди-да, негадир жилмайди. Шунда кўзойнак ортидаги кўм-кўк кўзларида 
қандайдир эркаловчи табассум пайдо бўлди. — Ай-яй-яй! — деди бош чайқаб. — Угил бала 
йигламайди. — У яна жилмайди. — Ох какой якши бала! 
Ачинска қўлимдан тутган эди, беихтиёр эргашдим. Деразасига оппоқ парда тутилган хонага 
кирдик. Ойим кўйлагимни ечди. Дўхтир ҳозир укол қилади деб, капалагим учиб кетди. Бироқ, у 
укол қилмади. Бармоғи билан яраларни авайлаб, пайпаслаб кўрди. Кейин аллақандай 
жигарранг сассиқ дори сурди. Агар шундаям тузалмаса қон қуямиз, деб ойимга тушунтирди. 
Чиқиб кетаётганимизда яна бир жилмайиб қўйди. 
— Якши бала. Маладес бала! 
...Қишда шу одам бизга яна бир яхшилик қилди. Эсимда, ўша йили қиш жуда қаттиқ келди. 
Билмадим, эҳтимол, ўтин-кўмиримиз бўлмагани учун шундай туюлгандир. Ҳарқалай дераза у 
ёқда турсин, эшигу деворларни ҳам қиров босиб ётар, ҳаммамиз чопон, телпак кийиб 
ухлардик. Танчага оёқ тиққан билан бефойда: сандал писиллайди. Кўрпа теккан жойини 
чаёндек чақади. Ичидан иссиқ ўрнига совуқ чиқаётгандек. Устига-устак бир куни кичик акам 
кўчадан ҳаммаёғи шалаббо бўлиб келди. Болалар билан Қонқусда яхмалак учаётган экан, 
сирғаниб музнинг ёриғидан анҳорга тушиб кетибди. Ўртоқлари амаллаб тортиб олишибди-ю, 
югуриб уйга етиб келгунча кийимлари тарашадек музлаб қопти. Ойим дарров уни кўрпага 
ўради. Тоғолча билан туршак қайнатиб ичирди. Аммо кечқурунга бориб, акамнинг иситмаси 
кўтарилиб кетди. Ҳадеб йўталади. 
Кечаси унинг алаҳлашидан мен ҳам уйғониб кетдим. У нуқул ўзини у ёқдан-бу ёққа ташлар, 
«олов ёниб кетди, оловни ўчиринг», деб типирчилар эди. 
Eртасига эрталаб дадам аррани эговлади. Катта акамни эргаштириб, ташқарига чиқиб кетди. 
Мен ҳам таги кўчган этигимни кийиб уларнинг кетидан югурдим. Кун совуқ, осмондан заҳардек 
аччиқ зарралар ёғилар эди. Дадам билан акам қалин қорни ғарч-ғурч босиб, томорқага 
чиқишди. Шундоқ девор ёнида ўсган, ярми қуриган қайрағоч тагига боришди. Қор устига қоп 
ёзиб, чўккалаб ўтирганча, қайрағочга арра солишди. Дарахт шохидаги қорлар дув этиб 
тўкилди. Бироқ, қайрағочнинг пўсти музлаб қолган — арра ҳадеб сирғаниб кетади. Ҳеч из 
тушмайди. Унга сайин дадамнинг жаҳли чиқади. Арра бир оз ботганидан кейин иш яна 
қийинлашди. Акам ҳар арра тортганида, бутун гавдаси билан нари бориб, бери келади. Арра 
ҳадеб камалакдек қийшаяди. «Жинг-жинг» деб овоз чиқаради. Дадам яккаш дашном беради: 
— Аррани силтаб тортма. Жон борми, ўзи! 
Акам шўрлик бирпасда терлаб кетди. Ўзи терлаб кетгану қўли совқотади. Дам-бадам куҳ-
куҳлаб, кафтини иситади. Бурнини тортади... Ниҳоят, қайрағоч гурсиллаб йиқилди. 
Тарвақайлаб ўсган шохлар ерга урилиши билан атрофга қор сачраб кетди. Ана энди менгаям 
иш топилди. Майда шохларни теша билан чопа бошладим. Иш айни қизиганда, кутилмаган 
воқеа рўй берди. Бири оқ, иккинчиси қизғиш жийрон от бурнидан буғ чиқариб, тепамизда 
гижинглаб турар, бошини силтаб-силтаб, сувлиғини шиқирлатарди. Нотаниш одамлар 
келганини пайқамай қолган гуржи кучугим аллақаердан пайдо бўлди-ю, айбини оқлаш учун 


Дунёнинг ишлари (қисса). Ўткир Ҳошимов 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling