Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/105
Sana21.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1640547
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   105
Bog'liq
kr dunyoning ishlari ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
47
— Қаёққа? Ҳой адаси, ўзингизни босинг. 
— Ачинскага бораман, — деди дадам секин. — Ариза ёздираман. 
Шундай деди-ю, эски чопонини кийиб, чиқиб кетди. Пешинга яқин текис қилиб ёзилган 
аллақандай ўрисча хат кўтариб келди. 
Кейин билсам, дадам тўғри қилган экан. Уни икки-уч ҳафта судраб юришди-ю ҳаммаси тинчиб 
кетди. Фақат Далавой кейинроқ, налугчи бўлганидан кейин бошқа йўл билан қасдини олди. 
Бироқ Ачинсканинг ёрдам берганини дадам кўп йиллар ҳаммага гапириб юрди. 
Менинг гўдак шууримга эса пора — дунёдаги энг ҳаром нарса, деган тушунча михланиб қолди. 
Тўғри, кейин ҳам, поралару порахўрларнинг ҳар хилини кўрдим. Бировга ордер бериш учун 
пора оладиганларнию, яхшироқ уйдан жой олиш учун пора берадиганларни ҳам, бировнинг 
боласини институтга олиб кириш учун пора оладиганларнию, ўзининг чаласавод боласини 
ўқишга жойлаш учун пора берадиганларни ҳам кўрдим. Бировга камёб нарсани навбатсиз 
тўғрилаш учун пора оладиганларнию, ўша нарсани бошқаларга уч баҳосига пуллаш учун пора 
берадиганларни ҳам, бировни амал столига ўтқазиш учун пора оладиганларнию, ўша курсига 
ўтириб, берганини ўн ҳисса қилиб қайтариб олиш учун пора берадиганларни ҳам кўрдим. 
Ўзининг қизи тенги ходимини дачасига судрайдиган ипирисқи амалдорларнию, ишини битириш 
учун бегона тўшакка бемалол ётадиган аёлларни ҳам, пора олиб қия бўлиб кетганларнию, яна 
пора бериб, қутулиб чиқиш йўлини топадиганларни ҳам кўрдим. Шунда дадамнинг титраб-
қақшаб айтган гаплари нақадар рост эканини тушундим. Ҳамма-ҳаммасини тушундим. 
Фақат... Домимизнинг биринчи қаватида турадиган сўққабош Клава холанинг маъюс таъзим 
қилиб турганини кўрганимда, бир нарсага ҳеч ақлим етмади. Наҳотки, одам тирик қолиш учун 
ҳам пора бериши керак бўлса! Узоқ қариндошим бўлмиш ўша врачнинг гапини эшитганимда, 
баттар ҳайрон бўлдим. Наҳотки тирик қолиш учун мажбуран бировга пора бериш ҳам жиноят 
ҳисобланса? Хўш, бўлмаса нима қилсин? Ўлиб кетсинми?! Наҳотки, ўлим тўшагида ётган 
одамдан нимадир тама қилиш имон деган тушунчага сал бўлсаям тўғри келса?! 
Хаёлимга шундай изтиробли саволлар ёпирилиб келганида, беихтиёр ўша қаҳратон қиш, ўша 
изғиринли кеча, кўзойнагини йилтиратиб жилмайиб турган Ачинска, намат устида қолиб кетган 
ўша бир халта туршак хотирамга тушади. 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling