Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
kr dunyoning ishlari ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
57 Ойим бош чайқади. — Унисини айтолмайман. Ёлғон гапириб нима қилдим. Аммо онаси зотли. Ҳар йили иккитадан туғади, серсут... Телпагини куя еган киши бир зум ўйланиб қолди. — Энди, янга, гап бундоқ, — деди тағин шанғиллаб. — Мен холис одамман, кўриб турибман, боядан бери туравериб, сарғайиб кетдингиз. Хўп десангиз, молингизни сотиб бераман. Аммо чўтални олдиндан келишиб оламиз: йигирма беш сўм! — Майли, бир гап бўлар, — деди ойим секин. — Барака топинг, инсофли одамга ўхшайсиз... Аммо ўзи зотли мол... — Қанча сўраяпсиз ўзи? — даллол онамнинг гапини бўлди. — Беш юз. — Нима? — даллол даҳшатли гап эшитгандек кўзини ола-кула қилди. — Беш юз сўмга говмиш сигир беради-ку! Ҳозир бозор арзон. Қиш келяпти, янга! Қиш келяпти! Ем ташвиши бор, пичан ташвиши бор... Онам норози қиёфада елкасини қисди. — Мана шу боламга пуфайка олиб бермоқчиман. Адаси беш юздан камига кўнма деганлар. — Гапга пасматри! — даллол худди онам гуноҳ иш қилиб қўйгандай қўлини силкитди. — Одамлардаям диёнат қолмапти ўзи! У энди бурилиб кетаётган эди, ойим ялинди: — Худо хайрингизни берсин, битта-яримта инсофлироқ харидор топинг. Майли, ҳақингизни бераман. Даллол қайтиб келди. Қорақулоқнинг қорнини пайпаслаб кўрди. — Майли, — деди тўнғиллаб. — Шошмай туринг-чи. Чорак соатчадан кейин у эскироқ чопон кийган киши билан мендан каттароқ болани бошлаб келди. Боланинг бошида яп-янги дўпписи бор эди. Дўппи унинг узунчоқ бошида ғалати қийшайиб турарди. Пуфайкадан ортган пулга ойим менгаям янги дўппи оберади, деган фикр лип этиб хаёлимдан ўтди. — Мана! — деди даллол шанғиллаб. — Шундан яхши харидор тополмайсиз. — Қанча сўрайсиз? — эски чопонли киши негадир онамга эмас, даллолга қаради. — Бўладиганини айтинг. — Бўладигани икки юз эллик сўм! — Ойимнинг ўрнига даллол жавоб берди. — Йўғ-е, — деди ойим чўчиб. — Ҳозир уч юзга бермадим-ку. — Ўзимга эмас, мана бу болага оляпман! — эски чопонли киши уф тортди. — Рангини қаранг, бола бечорани! Касалдан янги турган: сил! Ойим ҳам, мен ҳам болага тикилиб қолдик. Ҳали дўпписига қарапману ўзига қарамаган эканман. Бола чиндан ҳам рангсиз, катта-катта кўзлари одамга маъюс термилиб боқар эди. — Ёнғоқ! — деди у қўлимдаги ёнғоқларни кўриб. Овози қизларникига ўхшаган ингичка, илтижоли эди. — Бер, бер! — деди ойим шошилиб. — Ҳаммасини бер. Қўлимдаги ёнғоқларни ҳам, чўнтагимдагиларниям болага бердим. Нима қипти, ҳали териб олавераман. Кўчамизда ёнғоқдан кўпи борми? — Юз сўм! — эски чопонли киши даллолнинг қўлидан тутди. — Бор барака! — Вой, нима деяпсиз, амаки? — Ойим худди биров тортиб олаётгандек эчкининг арқонидан маҳкам ушлаб ўзига тортди. — Бу зотли мол. Онаси ҳар йили иккитадан туғади. Сутни кўп беради. Сутиям ёғли. — Сизам инсоф қилинг-да, биродар! — даллол энди харидорга қараб қўлини пахса қилди. — Янгам рост айтяптилар. Зотли мол, эрта-индин қочиб қолса, баҳорда маза қилиб сутини ичасиз. Ойимга жон кирди. — Шуни айтаман-да! Зотли мол! Онаси ҳар йили иккитадан туғади. Кўп сут беради. Сути ёғли, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling