Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
19 тиқолмади. Бир ош пиширим вақт ўтди. Улоқ ердан қимирламади. Қимирласа-да, беш-ўн одим судралиб бориб, тағин тушиб қолди. Охири бир Чўбир от энлик кўкраги билан тўдани ёриб-ёриб, улоқни олиб чиқди. Тўда четида чағир отлиқ бир чеккагир чавандоз улоқни пойлаб туриб эди, шу чеккагир чавандоз чағир отини Чўбир ёнидан солди. Жипслашиб келди-да, улоқни юлди-кетди. Эллик-олтмиш қадамча чопиб борди. Катта-катта кўпкариларда улоқ тўдадан сағал чиқса бўлди, ҳалол бўлади. Шу боис баковул дарров қамчисини боши узра кўтарди: — Ҳало-о-ол! Ташла, Чағир, ташла! — деди. Биродарлар, чеккагир чавандоз ўроқда йўқ, машоқда йўқ, хирмонда ҳозир чавандоз бўлади! Чеккагир чавандоз тўда чеккасида гир бўлиб пойлаб юради! Шу сабабли-да уларни чеккагир дейдилар. Ўзлари-да, отлари-да чеккага ўрганган бўлади. Чеккагирлар тўдадан улоқ ололмайди. Чеккада туриб, тайёр ошни пойлайди. Улоқ тўдадан чиқдими, бўлди, чеккагир улоқни тулкидай илиб кетади. Улоқни тўдадан олиб чиққан чавандоз эса, меҳнатига куйиб қолади! Мен минг азоб билан улоқ олиб чиқдим. Менинг улоғимни-да шу Чағир чеккагир юлиб кетди. Мен сонимга урдим, аттанглаб қола бердим. Чағир чеккагир бошга битган бало бўлди. Шунда мен, бир усталикни қўлладим. Улоқни олдим-да, кун тарафга қараб от солдим. Кунга юзма-юз чопдим. Ёнимда келаётган Чағир от йўлда қолиб кетди. Боиси, Чағир отнинг кўзи кўк бўлади! Кунга қараб чополмайди! Кўзлари шафақланади! — Тарлонники ҳалол, Тарлонники ҳалол! Тарлон, ма, ҳақинг! Чавандозлар, энди қоралик қўяман! Мана! — деди баковул. Баковул шундай дея бир йиртим қизил матони кўз-кўз этди. Матони ярим қулочча чўп учига илдириб, байроқча қилди. Байроқчани чимзор четидаги каттароқ ўчоқдай чуқур лабига қадади. — Мана шу чуқур қоралик! Кимки улоқни шу чуқургача олиб келиб ташласа бир қўй, эллик сўм пул, бир тўн олади! Қулоғи оғирлар бўлса, қайтариб айтаман... Қоралик — кўпкарининг энг мушкули, энг қийинидир. Шу сабабли-да кўпкари ғуруридир, кўпкари юзидир. Қораликни ҳалоллаш чавандозга-да, отга-да фахр! Улоқни қораликка бир марта олиб бориб ташлаш, тўдадан уч марта улоқ айиришдан зиёд! 28 Кўпкари қизигандан-қизиди. Шу вақт, Жўра бобо от йўрттириб келди. — Зиёдулла чавандоз, бизнинг тўриқниям бир кўринг, укам, — деди. Жўра бобо шундай дея, отдан тушди. Жиловни менга узатди. Мен Тарлон жиловини унга бердим. Бобонинг қора тўриғини миндим. Жўра бобонинг гапини ерда қолдириб бўлмайди. Жўра бобо олтмишдан ошиб қолди. Аммо фарзанди йўқ... Икки марта уйланди. Икковида-да фарзанд бўлмади. Учинчисига уйланди. Бундан-да бўлмади. Қўйиб юборган аёллари бошқаларга тегиб-тегиб кетди. Болалик бўлиб-бўлиб кетди. Шунда, Жўра бобонинг боши эгилиб қолди. Юзи кўксига қараб қолди. Давраларда дастурхондан кўз олмади. Кўчаларда этиклари учига қараб юрди. Овозини қўйиб гапиролмади... Жўра бобо бир нимага эътибор берди. Жўра бобо, деган от элдан қолди. Эл ўзини, ё, уйини кўриб, Жўра бобони эслади. Кўришиб, бардаммисиз, Жўра бобо деди. Бу уй Жўра бобоники, деди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling