Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
16 — Окун, чилвир солмагани ҳақиқат! — дея чикиллади. — Э, тупурдим, шу ҳақиқатингга! Ҳамдам чавандоз этагини қоқиб кетди. 23 Биродарлар, чавандозлар нимага этагини қоқиб кетаяпти? Адолатга! Нимага тупуриб кетаяпти? Адолатга! Кимдан аразлаб кетаяпти? Адолатдан! Бир тўда номард, имонсизга аччиқ қилиб, адолатни ўтга ташлаб кетаяпти! Биродарлар, биз ҳамиша адолат, адолат деймиз. Тилдан қўймаймиз. Адолатсизликни кўриб, хуни-бийрон бўламиз. Ҳаётдан, тақдирдан нолиймиз. Адолат йўқ, адолат осмонда, деймиз. Йўқ, биродарлар, адолат ерда! Оёқларимиз остида! Адолат тупроққа қоришиб ётибди! Адолатни ким бундайин хор қилаяпти? Биз — ўзимиз! Мен, сиз, Файзулла чавандоз, Ҳамдам чавандоз! Ана, улар қочиб кетди! Шу-да, адолат жафо чекаётганда қочамиз! Адолатдан юз ўгирамиз! Кўриб, кўрмасликка оламиз! Бир имонсиз адолатни бўғса, йўлимизни чап соламиз. Ёмондан қоч-да қутул, ё, тон-да қутул, деймиз. Ёмон билан тенг бўлмайин, деймиз. Ўзимизни билмаганга олиб ўтирамиз. Тилимизни тишлаймиз. Обрўйимиз кетиб қолишидан, ё, амалимиздан айрилиб қолишдан қўрқамиз. Ўзимизга ғаним орттиришдан қўрқамиз. Қўй-қўя бер, тўғри гап туққанингга ёқмайди, дея қўл силтаймиз. Ана, бари қочиб кетди! Қочиш, бизнинг узанги йўлдошларга-да юқди. — Юринг, кетдик! — деди. Мен жеркиб бердим: — Ҳеч қаёққа кетмайман! Кўпкари охиригача чопаман! — дедим. — Нима қиласиз, шулар билан тенг бўлиб! Буларнинг жазосини худо берсин! — Нимага энди бари нимани худога соласизлар?! Ўзларингиз одам бўлиб нима қилиб юрибсизлар?! Худо бўлса, шундай имонсизлик бўлармиди! Узанги йўлдошларим кўнглимга қаради. Бир бойсунлик чавандоз ёнидагига шивирлади: — Яхши бўлди, бари кетаяпти. Улоқ энди ўзимизга қолади. 24 Қаҳрим қўзигандан қўзиди. Тарлонни Самад чавандозга бердим. Ўзим Самаднинг чеккагир кўк саманини миндим. Тўда гирдини пойлаб юрдим. Бир бойсунлик улоққа яна чилвир солди. Лип этиб ёнидан бордим, улоқ бутидан ушладим. Улоқдан қўлимни олмадим. Охири бойсунликнинг оти ҳолдан тойди. Ўзинингда ҳафсаласи пир бўлди. Улоқни қўйиб юборди. Улоқ ерга тушиб кетди. Мен ушлаб қололмадим. Кўк саманни олисдан қайириб келдим. Пешонамни енгим билан артдим. Ёқамни кўтариб- кўтариб, кўкрагимни шамоллатдим. Шундай роҳатландим, шундай роҳатландим. Шундай роҳат- ландим, шундай роҳатландим! Тани жоним яйради! Савоб иш қилгандай бўлдим! Eндиги улоқ вахшиворлик Йўлдош чавандозда бўлди. Йўлдош улоқни чилвирсиз, ҳалол олиб кетди. Йўлдош чавандозга зиён бермадим, ошига шерик бўлмадим. Тағин тўда четига бориб турдим. Остимдаги кўк саман оғирлигини орқа оёқларига солди. Кетига хиёл чайқалиб турди. Eнди Жийрон отли бир бойсунлик улоқни олиб жўнади. Мен дарров кўк саманни ёнидан қўшдим. Улоққа ушлашдим. Басма-бас ушлашдим. Тенгма-тенг ушлашдим. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling