Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
13 Мен ўзимни эшитмасликка олдим. Улоққа қайтиб боргим келмади. Бир нишаброқ ердан юқориладим. Eгар-абзаллар олдига бордим. Тарлонни яланғочладим. Тарлоннинг бор вужудини қараб кўрдим. Оёқларини силадим. Худога шукур, лат емади. Ерга юмалатиб-юмалатиб совутдим. Бош-адоқ қашиладим. Бўлди, энди Тарлонни улоққа солмайман. Бўлди, Тарлон ғолиб бўлди... 18 Кейин... кейин, ўзимнинг-да, араз феълим тутди... Биродарлар, сизга бир нима айтайинми? Мен араз уришни яхши кўраман! Ўлайин агар-а! Ой туғади, ўттизида тўлади. Шу ойда бирор бир нимадан, ақалли бир мартагина бўлса-да, аразламасам бўлмайди. Шу ойда кун кўргандай бўлмайман! Кўнглим ғаш бўлиб юради. Бир нима йўқотгандай теваракка аланглаб қоламан. Баҳонаталаб бўламан. Бирон-бир баҳона излайман. Қилдан қийиқ чиқараман. Игнадай нимани тоғдай қилиб кўнглимга оламан. Тумшуқ қилиб оламан! Ўзимни ўзим хўрланган деб биламан. Кўнглим чўкиб... отам бечорани эслайман! Одамлар мени сағирлигимни билиб хўрлаяпти, дейман. Сағир бўпмиз, айбдор бўпмизми, дейман. Ундан кейин... калламдан ўпкалайман! Хўрланишим боисини кал калламдан кўраман. Каллам кал-да, бўлмаса, мени шунчалик хўрлармидилар, дея ўксинаман. Шунда: узанги йўлдошларим орага тушади. От жиловини ушлаб, тавалло қилади: — Бир мартагина шайтонга ҳай беринг, Зиёдулла чавандоз! — дейди. Аразлашимнинг ана шу ерлари кўнглимга ёғдай ёқади! Қобоғимни уюб-уюб, олисларга қарайман. Миқ этмайман! Узанги йўлдошларим янада ғайрат қилади. — Зиёдулла чавандоз, сиз кўп улуғ чавандозсиз, шу сафар бизни ўйланг! — дейди. Аҳай-аҳай! Жоннинг ҳузури-я! Вужудим ҳузур қилади, вужудим роҳат қилади! Ана шунда мойиллик бераман! Ўйчан-ўйчан бош ирғайман. — Майли, кўп қўймадиларингиз, юзларингиздан ўтолмадим, — дейман. Кўпдан буён араз уриш хумор қилиб юриб эди. Мана, қулай вақт келди! Яратганнинг ўзи суйган бандасига юборди! Баҳона-да бинойидай бўлди: от инсонни деб жонини аямади, баковул бўлса, от фидойилигини тақдирламади! Ана баҳона! 19 Мен аразлаб ўтира бердим. Бир жийрон от селдананг отиб келди. Баковул олдига борди. Биродарлар, жийрон — малла от бўлади. Оёғи олапайча. Айримлари пешонасида қашқаси-да бўлади. Бунисида йўқ бўлди. Жийрон чавандози соқолдор чавандоз бўлди. Чавандоз овози нордон-нордон бўлди, аммо хушталқин бўлди: — Ай баковул, мўйловинг бўлган билан, инсофинг йўқ экан! — деди. — Қара, Тарлон ўзини қа- ердан ташлади! От сендан, мендан қўрққанидан ташламади, йўқ, одамзотга фидойилигидан ташлади! Бундайин ботир от бошидан зар сочсанг-да, ҳақинг кетмайди! Бер ҳақини! — Улоқ қўлидан тушиб кетди! — деди баковул. — Берсанг бердинг, бермасанг, шу Тарлонга уйимдан бир қўй олиб келиб бераман! Айт, бўларини айт! Баковул аросатда қолди. Нима қилишини билмади, нима дейишини билмади. Ҳақ берайин деса, боятдан буён бот-бот бекор, деди. Энди гапидан қайтиш бўлади. Ҳақ бермайин деса, тағин бўлмади. Соқолдор чавандозда авзой ёмон, уйидан қўй олиб келиб беради. Ёмон-ёмон, ана унда ёмон! Баковул номига ёмон, тўй номига ёмон! |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling