Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
14 Баковул ўйлади-ўйлади, охири гапини қайтиб олди. Соқолдор чавандозга юзланди. — Чавандоз бова! — деди. — Ошингни еса-да мард есин, бошингни еса-да мард есин! Бундай тантиликдан кейин, ҳақ сиздан айлансин! — деди. Баковул менга бир серка билан йигирма беш сўм пул берди. 20 Кўпкари охиригача ёнбошлаб ётдим. Узанги йўлдошларим бир марта-да улоқ ололмади. Кўпкаридан қўлини бурунларига тиқиб қайтди. Шунда, узанги йўлдошларимга юз солдим. — Энди қайси юз билан элга рўпара бўламиз?— дедим. — Йигирмадай чавандоз-а! Олганимиз бор-йўғи битта серка бўлса! Шуниям тилаб олдик! Чавандозлар боши эгик бўлди. Билмадик, дея елка қисди. — Яхшиси, бундай қиламиз. Йўлда оёқ иламиз. Қишлоққа қоронғилатиб-қоронғилатиб кириб борамиз. Бинойими? — Бинойи, бинойи, — деди чавандозлар. Қишлоққа бир адир қолди. Чавандозлар отдан тушди. Адирда ёнбошлаб ётиб олди. Тошдай қоронғи тушди. Чавандозлар тағин отланди. Биров-ярим дуч келади, деган ҳадик билан мен олдинда юрдим. Олдимда серка бор-да. Эл кўзи... Айтганим бўлди. Тошлоқдан ўтиб, бир қорага йўлиқдим. Йўлни буриб солдим. Қора олисдан овоз берди: — Ҳай, ўша ёқда бир ола мол кўрмадиларингизми? — Кўрмадик. — Зиёдулла чавандоз? Сенмисан? Кўпкаридан қайтдиларингми? — Шундай, шундай! — Қалай, қуруқ қайтмадиларингми, ишқилиб? — Эса-чи! — Билинмаяпти-ку! Мен олдимдаги серка жунини оғритиб-оғритиб тортдим. Серка узиб-узиб маъради. — Эшитяпсизми, овозини? — Ҳа, яхши-яхши! Ишқилиб, бўш келманглар! Сизлар, элнинг эътибори-да! — Ана шундай овозли жонлилардан баримизда бор! Хуржундаги қат-қат тўнларни айтмасак-да бўлади! 21 Бойсунга тўйга жўнадим. Ер билч-билч лойлигидан, от думини тугиб қўйдим. Биродарлар, бойсунликлар қитмир эл, бахил эл, ичиқора эл! Бировга бир нима қиймайди! Ўзлари бўлолмайди, бўлганни кўролмайди! Бизнинг омадимизни камситади! Бизнинг муваффақиятимизни ерга уради! Парокандалигимизни кўриб қувонади! Яйраб кулади, мириқиб кулади! Вой бечора-е, вой бечора-а, дейди! Начора, биродарлар, начора, сут билан кирган, жон билан чиқади!.. Бугунги кўпкарида-да шундай бўлди. Шўрчидан Файзулла чавандоз келди. Во уккағар, ана чавандоз! Беш кетдим! Остидаги оти қизбел! Сув илондай чопди! Улоқни кетма-кет икки бор айирди! Учинчиси менда кетди. Улоқ гоҳ шўрчиликларда, гоҳ бизда, гоҳ вахшиворликларда юрди. Бойсунликларга тегмади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling