Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
59 Лекин бу гапларни Қурбонназарга айтмадим. Ичимда айтдим. Қани, нима деяр экан, деб сабр қилдим. — Бекор овора бўлибсиз-да. Сағал лат еган экан, яхши бўп кетибди. Дўхтирларнинг гипси тузатибди, — деди Қурбонназар. — Мен сизга айтсам, келмас эдим, Ҳасан бобо қўймади, бор-чи бор, деб. — Ҳа, майли, Келганингиз яхши бўпти. Шу баҳона бир меҳмон бўп кетасиз. Қани, ётинг, бир муолажа қилиб қўяйин. Яна қайтиб лат емайдиган бўлади. Мен кўрпачага чўзилдим, ёстиққа бош қўйдим. Қурбонназарга қўлимни бериб, шипга қараб ётдим. Қурбонназар бармоқларим учидан бошлаб уқалади. — Кўзингизни юминг, яхши бўлади, — деди Қурбонназар. — Ҳа, ана шундай! Энди, пинакка кетинг! Гўё, ухлаётган бўлинг. Қўлингиз пишиқ суякли экан. Илгарилариям отдан йиқилиб, лат еганмисиз? — Йўқ, — дедим. — Нимага келиб-келиб, энди шундай бўлди? — От ўзимники эмас эди. Жўра бобонинг оти менга тушунмади, мен отга тушунмадим. Оқибати мана шундай бўлди. — Ҳа-а, ўзингизнинг отингиз қаерда эди? — Бизнинг Тарлонга сув тушиб эди. — Отга сув тушишини-ку, биламан. От оёғига ем тушди, дегани нима дегани? — От оёғига ем тушса, оёғи қотиб қолади. Пайлари дириллаб-дириллаб учади. — Ҳа-а, ҳар икковидаям кўпкарига чопиб бўлмайди-я? — Эса-чи. — Қора от яхши бўладими, ёмон бўладими? — Ёмон бўлади. Қора от ўжар, сержаҳл бўлади. — Ҳа-а. Сетон-Томпсон ҳам шундай ёзган. Демак, чин экан-да. — У чавандоз қаердан? — У чавандоз эмас, канадалик ёзувчи. Ўзининг «Ёввойи йўрға» деган китобида шундай ёзган. — Ким бўлса-да, отни билар экан. — От хомлаб қолди, дейди, у нима дегани? — Унда, от мой ташлайди. Кейин, кўпкарига ярамай қолади. Боқилган отни билиб-билмай чопиб қўйсангиз, от ичида мой тўлиб қолади. Бундай отни-да бир йилгача кўпкарида чопиб бўлмайди. — Ҳа-а, От одамни босмайди, нимага шундай? — Боиси, от одамзотни улуғлайди. Одамзотга вафо қилади. Ҳайвонлар ичида от билан ит шундай. Пишакни-да шундай дейишади. Мен бу гапга қўшилмайман. Пишак суюқоёқ аёлдай гап. Ким қорнини тўйғазса бўлди, пиш-пиш, дея бошини силаса бўлди, кетидан эргашиб кета беради. Эшик эгасини танимайди, пишак бекасини танимайди. Кейин от жойида таққа тўхтай олади. Энг яхши машина қайси машина? Ўлманг! От тормози, ана шу «Чайка» тормозидан-да яхши ишлайди. Олдида одам борлигини кўрдими, бўлди, таққа тўхтайди. Борди-ю, довдираб қолса, одам устидан ошиб ўтади. — Ҳа-а. Айтишларича, аёл боққан от яхши бўлар эмиш. Шу чинми? — Эса-чи. Боиси, от сағали кам одамдай бўлади. Қонида пичагина девнинг қони бор, холос. Отга ем бергани борсак, у ҳамиша бизга суйканади, эркалик қилгиси келади. Бизни искайди, думи билан елкамизга уради. Шунда биз уни тек ўтир-е, сабил қолгур, деб қамчилаймиз. Бу қилиғимиз отга малол келади. Аёл бизга нозланиб суйкаласа, шунда уни жеркиб ташласак, аёлга қандай малол келади? От ҳам шундай-да! От кўнгли аёл кўнглидай нозик бўлади. Аёллар бўлса, отни урмайди, отнинг эркасини кўтаради. Аёлнинг мулойим табиати отга хуш келиб қолади. Аёл боққан отнинг яхши бўлишига яна бир сабаб, аёл ҳамиша уйда бўлади. Аёл ичкари |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling