Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
67 Тағин турдим. Далбанглаб-далбанглаб бордим. Бировнинг бўйнига осилдим. — Биродарлар, мен сизларга нима қилдим... — дедим. Уни жонимнинг борича қучоқлаб турдим. У, ичимга кўп мушт урди. Нафасим ҳиқиллаб бўлинди. Ичимда бир нима эзилди. Қўлларим бўшашиб, елкасидан сидирилиб тушди. Оёғимда мажолим қолмади. Ўзимни ерга чалқанча ташладим... — Биродарлар, айбимни айтинг, айбимни... — дея инграндим. Белимга учли бир нима зарб билан тегди. Кейин биқинимга тегди. Зарб ҳар текканда жоним ҳалқумимга келиб кетди. — Биродарлар, мен ҳам одам-ку... — дея инграндим. 82 Шунда... шунда, от кишнади. Умрим от билан ўтди. Ҳай бир отларни кўрдим, ҳай бир кишнашларни эшитдим. От сувсаб кишнади, от очқаб кишнади. Шунда от кўнглини сув бериб олдим, от кўнглини ем бериб олдим. От авлод-аждодларини қўмсаб кишнади, от улпи-томирларини йўқлаб кишнади. Отлар овозини эшитиб кишнади, байталлар ҳавосини олиб кишнади. Шунда, отни эгарладим, дашт-у далаларни айлантирдим, от оёғини ёздим. Отни совутдим, отни юпатдим. От илон шарпасини олиб кишнади. Уйдан отилиб келдим. От ёнини олдим, бўйинларини уқаладим. Отга йўлдош бўлдим. От бўри ҳидини олиб кишнади. Ҳа, жонивор, ҳа, дея овоз бериб чопдим. От бўйнига қўлимни қўйдим, от ёлларини силадим. От олдида бўлдим. Отга гапириб-гапириб турдим, биродар бўлиб-бўлиб турдим. Кишнаш кўрдим, кишнашлар кўрдим, аммо ушбу оқшомдагидайини кўрмадим. Во дариғо, бу қандайчикин кишнаш бўлди? Кишнаш кўнгил-кўнглимни ўйиб юборди, вужуд- вужудимни қақшатиб юборди. Танамдаги оғриқлар-да билинмай қолди. Бизнинг Тарлонга нима бўлди, биродарлар? Нима бўлса-да, ёмон бўлди! Бизнинг Тарлон нима кўрди, биродарлар? Нима кўрса-да, ёмон кўрди! Бизнинг Тарлон илон кўрдимикин? Йўқ, бизнинг Тарлон илон кўрса бундайин кишнамайди. Бизнинг Тарлон бўри кўрдимикин? Йўқ, бизнинг Тарлон бўри кўрса-да, бундайин кишнамайди. Бизнинг Тарлон илондан-да ёмонини кўрди, бизнинг Тарлон бўридан-да ёмонини кўрди! Тарлонни йўқлаб қарайин дедим. Бошимни кўтарайин дедим. Бўлмади, бўлмади! Кўзим осмондалигича қолди. Осмон олис, ер қаттиқ бўлди... От узиб-узиб кишнади. Кўзларим тинди. Бепоён осмон, беғубор осмон қоп-қора қозон бўлди! Юзимни чапимга бурдим. Аввал-аввал бир нимада кўрмадим. Кейин-кейин оқ билан қорани фаҳмладим. Ана шунда Тарлонни кўрдим. Тарлон бўйнини гажак-гажак қилди. Тоғларга қаради, зорланиб-зорланиб кишнади. Тарлон думлари ёйилиб-ёйилиб кишнади, ёллари ҳурпайиб-ҳурпайиб кишнади. Адирларга қаради, чорлаб-чорлаб кишнади. Тарлон қулоқлари чимирилиб-чимирилиб кишнади, пишқириб-пишқириб кишнади. Қишлоққа қаради, ёлвориб-ёлвориб кишнади, зор-зор кишнади. Тарлон жиловини силкиб-силкиб кишнади, юлқиб-юлқиб кишнади. Кейин, мен сари юзланди. Оёқларини катта-катта ёйди. Бўйнини чўзди. тумшуғини чўзди. Қулоқларини чимирди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling