Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
68 Тарлон зинкийди! Олд туёқлари билан тарсиллатиб-тарсиллатиб ер тирнади. Кексаклаб-кесаклаб ер отди. Туёқлари ости чангиди. Тарлон қаҳр ҳам изтироб билан кишнади. Оқшом кишнашдан зир титради. Оқшом, Тарлон кишнашидан, Тарлон кишнаши, оқшомдан-да мунгли бўлди, оқшомдан-да аянчли бўлди. Учли зарб, чап тиззам кўзига келиб тегди. Чинқириб юбордим. Кўз олдим қоп-қора бўлди... — Тепиб ўтирасанми, биқинига тиқиб ол!.. — Э-е-е, от! — Қоч, от келаяпти! Шунда, тағин ҳушимга келдим. Оҳиста кўзимни очдим. Тарлон тумшуғини чўзиб зинкийиб, уларни қувди. Бирини қўйиб, бирини қувди. Улар ариқдан ҳатлаб қочди. Бирин-кетин машинасига кирди. Аммо бирови Тарлондан қочиб қутулолмади. Уёққа буриб солди, бўлмади, буёққа буриб солди, бўлмади. Нима қилишини билмади. Охири ердан нимадир олиб, Тарлонни бошига бир урди. Тарлон бошини силкиб-силкиб оҳисталади. Униси-да ариқдан ҳатлаб ўтди. Тарлон-да ариқдан ўтди. Машина олдига келди. Олд туёқлари билан ер тирнаб-ер тирнаб кишнади. Машина ғизиллаб жўнади. Тарлон машина кетидан хийла йўлгача чопиб борди. Кейин, изига қайтиб келди. Ариқдан ўтиб, бошимга келди. Юзларимга тумшуғини теккизиб-теккизиб кўрди. Юзларимни искаб-искаб кўрди. Мен Тарлон нафасини туйдим. Тумшуғини қўшқўллаб қучоқладим. Жағлари, пешонасини силадим. Шунда, кафтим ҳўл бўлди. Тер, от тери деб ўйладим. Кафтимни кўзларимга олиб келиб қарадим. Кейин, Тарлонга тикилиброқ қарадим. Тарлон пешонасидан қон сизди... Ҳўнграб йиғлаб юбордим. Ўпкамни босайин дедим, босолмадим... 83 Қош қорайди. Одам одамни танимайдиган бўлди. Бир амаллаб чап ёнбош бўлдим. Тарлон оёғини қучоқладим. Тиззасига пешонамни қўйдим. Узалиб, олд қопқоғига шапатиладим. Тарлон елкаларимни искади. Кейин, олд оёқларини аста-аста букди. Тарлон тиззалади! Мен чап қўлим билан эгар қошидан олдим. Эгарга кўкрагимни бердим. Тимталаниб-тимталаниб эгарга бел бўлиб ётдим. Нафасимни ростлаб олдим. Тағин қимтиниб, оёғимни эгардан оширдим. Тарлонни қучоқлаб олдим. Тарлон қаддини ростлади. Шамол бошимни ялаб ўтди. Шунда, бош яланглигимни билдим. Телпагим ерда қолибди. Тушайин дедим, тағин, минишимни ўйладим. Телпагимга қўл силтадим. Белбоғимни ечиб, бошимни танғиб боғлаб олдим. Катта йўл четидан юрдим. Бор бўйича қоронғи тушди. Адирлар қоп-қора соядай бўлди. Eгарда чайқалиб-чайқалиб, кўнглим шу кечадай зим-зиё бўлиб-бўлиб, ўксиб-ўксиб бордим... Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling