Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
63 78 Узанги йўлдошларим уй-уйига кетди. Аёлимиз дастурхон йиғиштирди. Кенжамизни қўлимга берди. — Манавини пича ушлаб турсин, қозон-тобоғимни ювиб олайин, — деди. Кенжамизни тиззамга олдим. Кенжамиз дастурхон олиб кетаётган онасига жимит қўлларини чўзиб ингиллади. — Инг-инг-инг!... — деди. — Бўлди, энанг ҳозир келади! — дедим. — Ҳай, анави суратдаги ким? Ака-я? Ака де, ака! Кенжамиз овунмади. Ингиллай берди. Шунда кенжамизни тиззамда тебратиб суйдим: Келгин, болам, тиззамга, Ёл бўларсан ўзимга, Қулоқ солгин сўзимга, Ҳуйё, болам, ҳуйё!.. Биродарлар, куйган — ўланчи бўлади, суйган— лапарчи бўлади? Ўз-ўзимдан куйиб-куйиб, ич-ичимдан куйиб-куйиб, кенжамизни суйиб-суйиб, ўланимни айтиб қўя бердим: Жоним болам от чопсин, Отига бахмал ёпсин, Ҳуйё солсин отаси, Орқасидан ёл топсин, Ҳуйё, болам, ҳуйё!.. — Ай, энаси-я, кел, улимга мамма бер! Улим маммасираб қопти. Ана, айтдим, энанг келади, мамма беради! Болам, сен ҳам ботирим, Чопиб келаётирим, Чўпон бўлсанг қўйларга, Боқарсан ўтлоқ, сойларга, Ҳуйё, болам, ҳуйё!.. — Бўлди-е, энағар! Оғзим бор деб ингиллай берасанми! Оғиз бир сенда борми? Мана, бизда-да бор! Нимага биз ингилламаймиз? Иззатингни бил-да! Ё, отига бахмал ёпсин, қўйларини боқсин, дега- нимга ўзингдан кетаяпсанми? Қани ўша отларинг, қўйларинг? Ҳовлидагиларни айтаяпсанми? Эб-ей, эб-ей, улар сенинг бовангдан қолдими? Улар менинг отамдан қолди! Улар меники, билдингми? Ҳуйё-ҳуйё, ҳуйё қани? Бованг берган туянг қани? Бованг берган туянг бўлса Боқиб юрганларинг қани? Боқиб юрган туянг бўлса Адир ҳам чўлларинг қани? — Ана бўлмаса, уккағарнинг кенжаси! Мард бўлсанг жавоб бер, уккағарнинг кенжаси! Ана, са- синг чиқмай қолди-ку! Ингиллайсан-а, ингиллайсан! Ҳа? Ҳа-ҳа-ҳа! Шўхлашдим, уккағарнинг кенжаси, шўхлашдим! Шўхлашишни-да билмайсанми. Улим, манави уйлар-да, қўтондаги қўйлар-да, осмондаги ойлар-да, кўпчиб ётган ерлар-да, бари-бари сеники! Бор-е, Тарлонни-да бердим, бор-е! Ол-е, уккағарнинг кенжаси-е, ол-е!.. Ҳуйё қилай ҳуйдад Отинг солгин тўдага |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling