Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
120
берганда мен ғорга кириб қолган қуш учун фақат битта йўл борлигини, бизнинг 
лабораториямизни, институтимизни ва менинг ўзимни ваколатли органлар аллақачондан буён 
бедорлик билан кузатаётганини – муаммонинг моҳиятига нақадар аниқ тушунишганини англаб 
олган эдим. ДХК ходимлари вазифани ҳал қилишда ўз усули ва кўмагини таклиф қилган 
эдилар. Таклиф бундай эди: инкубалар жазо муддатини ўтаётган маҳкумалар орасидан махфий 
йўл билан танлаб олинади. Бундай маҳкумалар эса мамлакатда керагидан ортиқ даражада. 
Турли жиноятлар учун турлича моддалар билан кесилган ўн минглаб ва юз минглаб 
маҳкумалар кўпдан-кўп аёллар колониялари ва бадарғахоналарда тўлиб-тошиб ётибди. Ана шу 
маънода маҳкумалар орасидан инкубаларни хоҳлаган миқдорда танлаб олиш мумкин. Менинг 
розилигим керак бўлиб қолди. Мен ўйлаб кўраман, дедим. 
Кейинроқ ваколатли органлар таклифлари билан икир-чикирларигача танишдим ва уларнинг 
топқирлигидан, режалаштирилган вазифаларнинг аниқлигидан бу сафар ҳам оғзим очилиб 
қолди. Инкубаликка 10 йилдан 25 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилган 
маҳкумалардан номзодлар танлаб олиниши керак эди. Тегишлича тиббий ёрдам 
кўрсатилгандан сўнг маҳкумага қуйидаги шартлар асосида инкубалик ролини бажариш таклиф 
қилинарди: а) бир иксзурриёт туғилиши қамоқ муддатининг ярмисини қисқартирар, иккинчи 
иксзурриётнинг туғилиши бутунлай озод бўлиш ҳуқуқини берарди; б) маҳкума-инкуба 
иксзурриёт-чақалоқни уч ойга тўлгунча эмизиб туришга, шундан сўнг уни давлат тарбиясига 
сўзсиз топширишга мажбур; в) бола туғилгандан кейинги таътил даври тугагандан сўнг 
маҳкума-инкуба ўта узоқ районлардаги лагерга ёки бадарғахонага жўнатилади; г) маҳкума-
инкуба ўзининг роли, манзили ҳақидаги, хизмат қилувчи ходимларнинг шахси ҳақидаги 
маълумотларни сир сақлаш тўғрисида тилхат беради, тилхатда кўрсатилган шартлар бузилган 
тақдирда иккинчи марта жазога тортиларди. 
Маҳкумалар орасидан инкубалар танлаш лойиҳаси умумий тарзда ана шундай эди. Мен узоқ 
ўйладим. Бу лойиҳани қойил қолиб қарши олдим дея олмайман, лекин бошқа йўлини топа 
олмадим ва таваккалига розилик бердим. 
Ваколатли органларнинг бир ходими билан суҳбатлашганим эсимда. У суҳбат учун 
институтга келди. Хийла ақлли одам экан. Инкубаларни қамалганлар орасидан танлаб 
олишнинг ахлоқий жиҳатига шубҳа қилганимда у ҳозирча бошқа йўли йўқ, вақт келиб 
маҳкумалардан фойдаланиш зарурияти қолмайди – инкубаларнинг хизматлари, айтайлик, 
фоҳишаларнинг ҳизматлари каби пуллик бўлади деб жавоб берди. Ва эҳтимол, оталари 
номаълум бўлган болаларни қорнида кўтариб юриш маълум доирадаги аёллар учун касб
бўлганда ҳам талайгина сердаромад касб бўлиб қолажак.
Мутлақо ошкора, очиқ гаплашдик.
— Шундай вақтлар келадики, — деб исботламоқчи бўлди у: — Инкубаторлик ошкор 
бўлибгина қолмасдан, балки болаларни дунёга келтиришнинг бу йўли энг афзал йўл бўлиб 
қолади. Ва ана ўшанда “Она”, “Ота” тушунчалари чўпчакка айланади ёки фақат шартли 
аҳамият касб этади. 
Шу тариқа ваколатли органларнинг режалари ҳали ишга солинмаган жиҳатлари ва узоқни 
кўзлаган ғаразлари билан тобора ошкора тус ола борди, янги типдаги илдизсиз одамни яратиш 
устидан назорат қилишдан айрича манфаатдор эканлиги қадам-бақадам равшанлаша борди. 
Бирмунча вақтдан сўнг бу ишни кенг йўлга қўйиш мўлжалланганди. Яна кўзда тутилган эдики, 
туғишни ўзига касб қилиб олган аёллар воситасида оталари номаълум ана шундай болаларни 
дунёга келтиришни тобора кенг жорий қилиш, иксзурриётларни ташкилий суратда 
интернатларда тарбиялаш, оқибатда бола туғиб ўстириш заруратидан бутунлай озод бўлган 
аҳоли ўзини, ҳаётини унумли меҳнатга, бошқа долзарб вазифаларга ва энг аввало, албатта, 
ҳужумкор жаҳон инқилоби ишига бутунлай бағишлаш имкониятига эга бўлар эди. 
Коммунистлар бу мақсаддан ҳеч ҳам воз кечмоқчи эмас эдилар. Иксзурриётлар жаҳон тарихига 
нуқта қўйишади ва янгича йил ҳисоби – тақвими бошланажак...


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling