Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
121 “Иксзурриётлар узил-кесил нуқта қўйишади, — такаллуфсиз сўзлар эди менинг суҳбатдошим, бошлиғим, – бу нуқта аллақачондан бери зарур эди. Барча шовқин-суронлар, бутун дунёда тинчлик учун кураш ва бошқа сохта гўзал иборалар – ҳиссиётни кўзлаб айтилган сафсаталардир. Модомики, ҳал қилувчи сўз атом зарбасида экан, бу ишни худди ана шу иксзурриёт амалга оширади. У ниманиям йўқотарди, уни бирон киши билан боғлаб турган ҳеч нарса йўқ, унинг ҳеч кими йўқ, у ҳам ҳеч кимники эмас, унинг Ватани – пробиркада унга ҳаёт берган системадан бошқа нарса эмас. Кнопкани босиш керак бўлганда унинг қўли қалтирамайди ҳам. Ҳамма гап ким биринчи бўлишида, ким томонидан вояга етказилган иксзурриёт биринчи бўлиб ядро зарбасини беришидадир”. * * * Москва остоналаридаги ўрмонлар орасида жойлашган ва олдин касаба уюшмаларига қарашли бўлган чоғроқ санаторий орадан кўп ўтмай бизга илмий-тадқиқот базаси қилиб берилди. Кабинетлар, палаталар, қоровулхоналар ва бошқа хоналарни таъмирлаб жиҳозлашга ярим йилча вақт кетди. Мен унчалик шошиб-пишмадим. Лекин барибир ишга киришиш вақти келди. Бошида айтиб қўймоқчиманки, бу ишга хотиржам бўлиб киришмадим ва эҳтимол шунинг учун инкубаликка номзодларнинг шахсиятлари билан уларнинг ҳужжатларидагидан бошқа маълумотларга мутлақо қизиқмадим. Улар билан расмий муомала қилар, рўйхуш бермай, қисқа-қисқа сўзлашардим. Уларни клиникага ёпиқ машинада битта-биттадан белгиланган соатда оддий кийимда олиб келишар, улар эса мен учун бор-йўғи иксэмбрионнинг бўлажак инплантация объектлари эди. Мен уларга исми фамилиясини тилга олмасдан “жувон” деб мурожаат қилар эдим: “Салом, жувон. Аҳволингиз қалай, жувон, сизни кўриб қўйишим керак, қимирламанг”. Фақат шу. Шунингдек, менга ҳам “профессор” дебгина мурожаат қилиш мумкин эди. Ҳеч қанақа ортиқча гап бўлмаслиги шарт эди, барча инкубалар ижарага олинган муваққат оналар сифатидагина муҳим эди. Мен уларнинг биронтасини юзидан танимас эдим, чунки иш учун бунинг кераги йўқ эди... Фақат биттасигина бундан мустасно эди. Лекин бу ҳақда кейинроқ... ўша ҳақда кейинроқ гапирилса бўлади... Мана сен қирғоққа келдинг, нарироқда эса бошқа Дарё... Сен унга боғлиқ хотираларни орқага суриш, кечиктириш учун ўзингни қийнайсан, баҳона қидирасан. Хўш, оқибат нима бўлди? Ўзликдан қочишга уринишнинг бемаънилигига, хомхаёллигига ҳар гал ишонч ҳосил қилмайсанми? Ўлиш мумкин, лекин ўзликдан қаёққа қочасан? Шу маънода одам ўлимга маҳкум бўлса ҳам умрбоқийдир. Ё тавба, нега сен тушунтириш мушкул бўлган нарсаларни тушунтиришга уринасан, сўз билан, йўқ деганда сенинг сўзинг билан ифодалаб бўлмайдиган нарсалар ҳақида ҳикоя қилиб бериш учун қалбингнинг қаърига назар ташлайсан. Ахир сен ўзингни ўта кучли шахс деб билар эдинг, дўппи тор келганда, зарурий мақсад йўлида ўзингга ўзингнинг кучинг етмас экан, бу ғалати бир ҳолдир. Лекин бу сафар сен ўзлигингни енга олмадинг... Бошқа думли юлдузга келиб урилган учар юлдуз янглиғ нима билан тўқнашишингни билмасдинг. Ҳаммаси бир маромда бораётган эди-ку. Бу воқеа кейинги йили баҳор пайтида бўлиб ўтди – маҳкума-инкубаларнинг биринчи гуруҳига эмбрионлар имплантация қилинган ва бу гуруҳ тегишлича тиббий кузатишдан ўтказилмоқда эди. Бу аёлни ўша куни бошқалар каби “фельдшер” ҳамроҳлигида текшириш учун олиб келишди (биз инкубалар соқчисини эскичасига ана шундай атар эдик). Ассистент билан ҳамшира уни менинг ҳузуримга киритишгандан сўнг унинг дастлабки тиббий кўриги ҳақидаги маълумотларни апил-тапил кўздан кечирдим. Ҳамма нарсаси: умумий жисмоний кўрсаткичлари ҳам, гинекологияси ҳам жойида экан, мени фақат шу нарса – мижознинг ҳомилани кўтариб юриш учун яроқлилиги қизиқтирар, қолган жиҳатлари махсус хизматларнинг иши бўлиб, бу ҳақда улар бош қотиришлари керак эди. Шу маънода иш яхши йўлга қўйилган, ҳеч қанчай муаммо |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling