Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
130
да, югуриб ўрмон ичига кириб кетади. Соқчи аёл унинг орқасидан қува бошлайди. Маҳкумага 
“тўхта” деб буйруқ беради. Лекин у тўхтамайди. Соқчи “отиб ташлайман” деб огоҳлантириб, 
осмонга қаратиб икки марта ўқ узади. Ҳар қандай қилиб бўлса ҳам тирик тутиб олиш учун 
қуваверади. Бирдан Москва дарёсининг муюлишида тик қирғоқ чиқиб қолади, маҳкума чопган 
бўйича жарликдан ўзини сувга ташлайди. Соқчининг отишдан бошқа иложи қолмайди. Маҳкума 
ҳалок бўлади. Жасадини сувдан тортиб олишади... 
Кейинчалик ўз-ўзимга: “У нима учун шундай қилди?” – деб савол бердим. Нега шундай 
қилди? 
Нима 
учун? 
Бу 
нима 
ўзи? 
Ноиложлик 
оқибатими? 
Қўрқоқликданми? 
Нафратланишданми? Душманликданми? Ёки бу норозиликнинг бир кўриниши эдими? 
Бу саволларга ҳеч ким жавоб бера олмайди... Келди-ю кетди... У биз олиб борган 
эксперементларнинг биринчи қурбони бўлди. 
То кеч киргунга қадар хонамдан ташқарига чиқмадим. Ичкаридан қулфлаб олиб ўтирдим. 
Менинг вужудимда нималар бўлаётганини ҳеч бир жон тасаввур ҳам қилолмасди. У шундай 
даҳшат билан менинг режаларимга халақит бермаганда эди! ҳайфки, у ҳалок бўлди, афсуски, у 
абадийликка кетди, кетганда ҳам менинг гапларимни эшитмай кетди, у чиндан ҳақ эди, фан 
ҳар қандай юксакликка кўтарилмасин, унинг ютуқлари ўткинчи, фан чексиз тараққий қилиши 
мумкин, лекин фан тараққиёти виждон олдида ҳеч нима эмас. Мангуликнинг мазмуни ва 
ривожини ўзида мужассамлаштирган Руҳ олдидан ҳамма нарса ўтаверсин. 
Хонамда ўтириб ҳўнграб йиғладим. Атиги бир марта учратган аёлни эслаб зор-зор 
йиғладим... Усиз қолган умрим бахтсиз ўтишини кўз олдимга келтириб йиғладим... 
Кечқурун йўлга чиқдим, бу даҳшатли ҳодиса бўлиб ўтган жойга, Москва дарёсининг ўрмон 
ортидаги муюлишига яқинлашганимда тўхтадим-да, орқага қайтдим. Бу ер у ҳалок бўлган жой 
эди, у худди ана шу ўрмондан қочиб ўтиб ўзини дарёга отган... Бошқа йўлдан кетдим. 
Дунёда бирон ўлчов бормидики, менинг уйга келгандан кейин буткул ожизлигим, 
иложсизлигимни ўлчаб беролса! Бу менга юборилган жазо эмасмикин? Уйимда кечаси билан 
овозим борича дод солиб, ҳўнграб йиғлаб чиқдим. У энди йўқ. Менинг унга нима демоқчи 
бўлганимни у энди ҳеч қачон билмайди. У умрининг то охирги онларигача мени ўз илмий 
кашфиётларидан иксзурриётлар яратиш йўлида фойдаланган разил одам деб биларди... Виски 
ҳам ёрдам бермади, шишани кўтариб ичсам ҳам бўлмади. Мусиқа ёрдам берармикин, деган 
хаёлга бордим, лекин бундай мусиқа йўқ эди... 
Ана шундай мусиқани орадан йиллар ўтгандан сўнг эшитдим, бу наво менинг дилимда умр 
бўйи мудраб ётган бўлса ажаб эмас. Япон денгизида пароходда кетяпман. Кечки пайт эди. 
Юлдузли осмон тагида қотиб турган қорамтир ороллар сирли жисмлар янглиғ Вақт билан 
Модданинг меваси ўлароқ денгиз тубидан боқиб тургандай. Ҳамма ёқда сокинлик, салқинлик... 
Кўз илғамас тўлқинларнинг пичирлаши қулоққа чалинади. Бизлар Нагоя шаҳрига 
конференцияга келган бир неча совет олими эдик. Шерикларим билан таржимонлар майхонада 
қолишди. Мен бўлсам кимсасиз сирли оролларга тўйиб-тўйиб боқиш учун кема саҳнида уёқдан-
буёққа одимлардим. Қирғоқдаги чироқлар элас-элас кўринарди. Биз ана шу чироқлар томон 
бораётган эдик. Пароходда тинимсиз гумбурлаган рок-музикадан киши сесканиб сакраб 
тушганини ўзи ҳам сезмай қоларди... бирдан рок тиниб қолди. Дилкаш қўшиқ бошланди. Бу 
японча энка- лирика, севгилини қўмсаш, афсун ва англашилмовчилик, интизорлик ҳамда 
видолашув қўшиғи эди. Бирдан ўша жувон хаёлимга келди. У менинг ёнимда, эҳтимол, сал 
нарироқда, ҳу анави оролчада тургандай ва шу ашулани эшитаётгандай, менинг у ҳақда 
ўйлаётганимни сезиб тургандай. 
Шундан сўнг мен ҳаммадан ва бутун борлиқдан узоқлашишим кераклигини тушундим... 
Қайта қуриш йилларида иксзурриётлар етиштириш масаласига чек қўйилди. Горбачев 
ҳузурида бўлдим. Ярим йилдан сўнг космосга, орбитал станцияга йўл олдим. Ана шу ерда 
самовий роҳиб Филофей бўлиб олдим. Четдан қараганда бу жинниликдай туюлиши мумкин. 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling