Microsoft Word kr shoirning tuyi ziyouz com doc


Download 439.26 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/28
Sana16.06.2023
Hajmi439.26 Kb.
#1508790
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   28
Bog'liq
шоирнинг туйи

www.ziyouz.com кутубхонаси 
12
ғалатлиқдан ҳайратларга тушмасларми? Барча айбни замонга юклаганда «мунофиклик» 
тушунчасини ҳам луғатлардан ўчириб юбормоққа қудратлари етармикан? Шунда бу 
шармандали ҳолдан луғатларга ўт туташиб, ерлар ёрилмасми?! 
— Ўшал, биз ҳозир хаёлан фараз этаётган ҳайъатни, табиийки, адабиётимиз ва 
санъатимизнинг яқин дўсти, ҳомийси, лобар опахонимиз Мафкурахоним бошқарган бўлур 
эдилар! 
Бу гапга суюқ-сийраккина чапак бўлди. Севикли Тепакалга қарай-қарай ширин хотиралар 
оғушида ўтирган Мафкурахонимнинг ўзи бу лутфга «раҳмат» дегандек мамнуният билан бош 
ирғади-ю, моҳиятни кечроқ англаб, минбардаги нотиққа юзланиб бош чайқади: хато, сиёсий 
калтабинлик! Сўнгра шоша-пиша Оқсоқол шоирдан бу калтабиннинг номини (опахон бунақа 
дўппи-пўппи кийиб юрадиган арбобларни яхши танимасди) сўраб олиб, «Маддоҳ ака, ҳов 
Маддоҳ ака!» деб чақирди ва кўрсатгич бармоғини тепага нуқиб ишора қидди; бу ҳаракат ҳам 
«биринчи» маъносини, ҳам «энг юқори» деган мазмунни ифодаларди. 
Дийдиё оҳангига тушиб кетиб, мазмун-моҳиятни аллақачон хаёлидан соқит қилган 
маърузачи бирдан сергак тортиб, лекин имо-ишоранинг фаҳмига бормай олазарак бўлиб қолди. 
«Энг каттамиз, энг каттамиз!» дея жонҳолатда шип-шиди мажлисга масъул Оқсоқол шоир 
хатарнинг олдини олмоқ бўлиб. 
— Каттамиз? Каттамиз... 
— Энг, энг! 
— Ҳа-ҳа, албатта. Каттамиз, энг каттамиз ҳам-да, ахир! — деди Ажойиб домла нафаси ичига 
тиқилиб, йўл қўйган қалтис хатосини тўғриларкан. — Мен у кишининг муборак номларини 
алоҳида таъкидлаб айтмоқчи эдим. 
«Алоҳида таъкидламоқчи эмишлар! Ҳе, шоир бўлмай ўлларинг! — деди Мафкурахоним 
ичида буларни хо-тинчасига қарғаб. — Сиёсий чутьё дегани йўғ-а! Худо бир сақлади. Ия, худо 
йўқ-ку! Йўқ, йўқ, худо йўқ!» 
Ажойиб домла хаёлий ҳайъатини шу тариқа «энг каттамиз» билан якунлади. Шу тобда 
ҳақиқий ҳайъатда ўтирганлар бирдан «Биз-чи, биз-чи?» дегандек мун-ғайиб қарашди. Рўйхат 
«энг каттамиз» билан тугагандан кейин унга, маълумки, ҳеч нарса қўшиб бўлмасди. 
— Оташқалб шоирнинг она юртдаги ҳаёти ва эъжоди, ўилайманки, бу ердаги ҳар бир 
адабиёт муҳибига маълуму машҳурдир. Шу боис у-ҳақда сўзлаб қимматли вақтингизни банд 
этмоқчи эмасман, — деди кўп кераксиз гапни гапириб аллақачон ҳаммани зериктирган, 
айниқса, эсли-зийрак одамларнинг энсасини қотириб бўлган маърузачи. — Аммо, 
шоиримизнинг у ёқдаги, яъни совуқ ва рутубат ўлкалардаги азобу машаққатларга бой, шу 
билан бирга сермазмун ҳаёти, аминманки, кўпчиликка аён эмас. Рухсат этсангиз, азизлар, шу 
хусусда камина сизларга андак маълумот берсам, зеро бу гаплар ҳали кўпчиликка нотаниш 
янгиликлардир. Хабарингиз бор, бундан бир-бир ярим ой муқаддам ажойиб синглимиз 
Жиянбека бошчилигида бир гуруҳ шоир ва адабиётшуносларимиз ўшал олис ўлкаларга сафар 
қилиб қайтдилар. Улар орасида мафкура бўлимининг Масъул ходими ҳамда Заҳматкаш 
адабиётшуносимиз ва бошқалар бор эди, — дея нотиқ мажбурий номларни айтди-ю
хушламаганларини тилга олмай кетди. — Ўшалардан эшитганимни сизларга сўйлаб берсам... 
Пастдан «Борганлар гапирсин, борганларнинг ўзидан эшитайлик!» деган талаблар чиқди. 
Ажойиб домла худди қулоғи том битгандек бепарво, сўзини давом эттирди — бундай 
луқмаларга парво қилиб яшаганида у аллақачон ўлиб кетган бўларди. 
У эшитган бир оғиз гапига, одатича, ўзидан ўн оғиз қўшиб-чатиб, кўпиртириб, 
Оташқалбнинг у ёқдаги ҳаётини одам беихтиёр ҳавас қиладиган ширин бир афсонага 
айлантириб, тингловчиларни аллалагудек ром айлаб, маҳорат билан сўзларкан, Оқсоқол 
дафъатан ўкиниб кетди. Ўйлаб кўрса, номига мудом ҳар хил сифатлар тиркаб айтилган-у, ҳеч 
қачон оддийгина, лекин моҳиЯтини ифода этиб «шоир» деб аталмаган экан. Қачон қараманг — 
«замон куйчиси», «давр жарчиси», «зафарлар булбули», «серзавқ шоир», «раҳбар шоир», 


Шоирнинг тўйи (қисса). Эркин Аъзам 

Download 439.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling